Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


БАҲРАЙНДАН ЖЎНАТИЛГАН МОЛ


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
БАҲРАЙНДАН ЖЎНАТИЛГАН МОЛ 
Қабилалар, уруғлар, умматлар орасидаги ҳар бир хабар Абу Бакр (р.а.)га етказиб туриларди. 
Навбатдаги янгилик ҳам тезлик билан маълум килинди: 
- Сенга хабар бор, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси. 
- Қандай хабар? 
- Аъло бин ал Хадрами томонидан Баҳрайндан жўнатилган мол Мадинага етиб келибди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг юзида мамнуният аломатлари кўринди. Чунки Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг аввало ислом учун қолиш қарорини берган, кейинроқ эса ҳал 
қилиниши керак бўлган ва катта ғайрат билан қайта таъминланган бирлик энди мева бера 
бошлаганди. Баҳрайндан келган солиқ оз бўлмасди. Бунинг натижаси эса фақирларнинг 
юзлари кулиши, қоринларни тўйдирувчи егуликларнинг келиши эди. Кўп ўтмай, Мадина 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
72
кўчаларида кезиб юрувчи бир одам бу аҳволни эълон қилди. Айниқса, Расулуллоҳ (с.а.в.) 
томонларидан ваъда қилинган ва ҳануз берилмаган бойликнинг келганлиги айтилди. 
 
* * * 
Шу кунларнинг бирида халифанинг ҳузурига Жобир келди ва унга мурожаат қилди: 
- Ассалому алайкум, эй, Расулуллоҳнинг халифаси! 
- Ваалайкум ассалом, эй, Жобир. 
- Пайғамбаримиз (с.а.в.) менга Баҳрайндан келадиган молдан беришни ваъда қилгандилар. 
Шунинг учун келдим. 
-Унинг ваъдаларини бажариш бизнинг бурчимиз. 
Улар биргаликда озиқ-овқат жойлашган ерга бордилар. 
-Пайғамбаримиз (с.а.в.) сенга қанча беришни ваъда қилгандилар? 
Жобир бин Абдуллоҳ беш бармоғини очди ва бармоқларини юқори кўтариб «бу қадар юз 
ҳовуч» деди. Ҳовуч деркан, икки қўлини бирлаштириб қўрсатди. 
- Тушунарли, эй, Жобир. 
Кейин эса ҳазрат Абу Бакр (р.а.) озиқ-овқатнинг тепасига келди. Икки қўли билан ҳовучлаб 
санай бошлади. Санади, санади, ҳисоб беш юзга кетганда Жобирга қараб: 
- Буни яна икки баробарини ол, эй, Жобир. 
Жобир ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ташаккур айтиб, ҳақини олиб узоқлашаркан, хаёлида бир 
неча хотиралар жонланмоқда эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан жуда кўп икром кўрганди. Шу 
остидаги туясини бозорда Расулуллоҳ (с.а.в.)га сотганлигини, пулини олиб кетаётганда 
орқасидан келган Билолнинг «Эй, Жобир, бу туя Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сенга икроми ва 
Ҳадясидир», деганини кечагидек яхши эсларди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling