Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


БЕРГАН ҚЎЛ ОЛГАН ҚЎЛДАН БАЛАНДДИР


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
БЕРГАН ҚЎЛ ОЛГАН ҚЎЛДАН БАЛАНДДИР 
Баҳрайндан келган мол-мулкни тарқатар экан, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Ҳаким бин Ҳизомни 
йўқлаттирди. 
- Мени чақиртирибсиз, эй, Расулуллоҳнинг халифаси. 
- Шундай, Ҳаким, Баҳрайндан жўнатилган солиқ келган. Ҳақингни олиш учун келмадинг. 
Сени шунинг учун чақиртирдим. 
- Мен ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман, деб Пайғамбаримиз (с.а.в.)га сўз берганман. 
- Бу сенингҳаққинг. Сен ҳеч кимдан нарса сўраган бўлмайсан. 
- Шундай бўлса ҳам ололмайман. Ҳақимни муҳтож мўминларга бағишлайман. Уларга 
тарқатинг. 
Шундан кейин эса Ҳаким Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзига айтган сўзларини эслатди. 
«Берган қўл, олган қўлдан баланддир».
- Ҳа, Расулуллоҳ (с.а.в.) менга шундай деганлар. Мен шу пайт Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ҳеч 
кимдан ҳеч нарса олмайман, деб сўз бердим. Шунинг учун мени асло, «олган қўл» эгаси 
сифатида кўрмайсиз, — деди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу воқеани жуда яхши хотирламоқда эди. Ҳунайн жангидаги 
ғалабадан сўнг Пайғабаримиз (с.а.в.) қўлга киритилган ўлжани тарқатаётиб, халқ орасида 
эътибори бўлган, аммо ҳануз қалбларида иймон уруғи етарлича яшнамаган бир қисм 
инсонларнинг кўнгилларида Аллоҳнинг динига нисбатан меҳр уйғотиш ва улардан инсонларга 
келадиган зарарнинг олдини олиш мақсадида юзта туя бағишлагандилар. Бу одамлар 
«Муаллафаи қулуб» номи билан танилган эдилар. Булардан бири эса Ҳаким бин Хизом эди. 
Ҳазрат Хадичанинг жияни бўлган Ҳаким босиқ, гап-сўзи жойида, яхшилик қилишни севувчи бир 
инсон бўлишига қарамай, Макка фатҳ этилгунга қадар имонга кирмаган мушрик сифатида 
ҳаётини давом эттирмоқда эди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) тарафларидан ўзига берилган юз туяни олгандан сўнг, табиатига зид 
бўлса ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)дан яна эҳсон қилишини сўради. Истаги бажарилди. Учинчи марта 
мурожаат қилганда, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу одамнинг табиатини жуда яхши билганлари учун 
унга шундай дегандилар: 
- "Эй, Ҳаким, биласанки, мол-дунё тотли. Уни кўз тикламасдан олсанг, баракали бўлади. 
Кимки кўз тикиб олса - баракасиз бўлади. У шахс эндигина еган, аммо тўйганини билмаган 
одам кабидир. Шуни ҳам унутмагинки, берган қўл олган қўлдан баланддир".
Расулуллоҳ (с.а.в.) айниқса сўнгги сўзни айтарканлар, «Берган қўлнинг эгаси бўл, фақат 
олган қўлнинг эгаси бўлишингни тавсия этмайман» демоқчи эдилар. Бу гапдан кейин Ҳаким: 
«Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.) сени Пайғамбар сифатида жўнатган Аллоҳга қасамки, ҳаётим давомида 
ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайман», деганди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
74
Аксарият кишилар ҳаёти давомида бир неча қоидаларга амал қилиб яшашга қарор қилади. 
Фақат бу қарор узоқ давом этмайди. Ҳаётнинг турли-туман йўлларида унутилиб кетади. Жуда 
кам инсонлар ўз қарорларида қатъий туриб, муваффақиятга эришадилар. Ҳаким ҳам шу йўлда 
муваффақият қозонган кишилардан эди. Туя устида кетаётганда қўлидан қамчиси тушиб кетса 
ҳам, ўзи тушиб оларди. «Истасанг олиб берардик, эй, Ҳаким» деганларга Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)га берган сўзини эслатарди. 
Ҳақини олмаган ва фақирларга тақдим этган ягона шахс, Ҳаким бин Ҳизом эди.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling