Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


уни Ўзимиз асрагувчимиз!»


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

уни Ўзимиз асрагувчимиз!» дея марҳамат қилган (Ҳижр сураси, 9-оят). 
Инсоният умрининг охирига қадар Қуръон Расулуллоҳ (с.а.в.)га нозил қилинган кундаги каби 
софлигича қолади. Бу муҳофаза ишида Аллоҳ ризоси учун қатнашган, бу қадрли китоб учун 
хизмат қилишни ўзларига шараф деб билувчи инсонлар доимо топиларди. Бошида ҳазрат Умар 
(р.а.), ҳазрат Абу Бакр (р.а.), Зайд бин Собит каби бўлиш учун муқаддас китобнинг тўплам 
ҳолига келишида фидоийлик билан меҳнат қилган саҳобалар бу инсонларнинг энг олд 
сафларидан жой олганлар. Ислом олами бу шарафли инсонлардан абадий миннатдордир. 
Зайд бин Собит ҳаётидан мамнун эди. Авваллари бир тоғни ташишдан ҳам оғир туюлган, 
аммо шарафи ҳам шунчалик буюк бўлган бу вазифа кўнгилларга ҳузур бағишлайдиган 
даражада тугалланган эди. Аллоҳ таоло бундай шарафни унга раво кўрганди. Авваллари 
«Расулуллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишни қилмоқчимисизлар?» дея ажабланган ишининг ҳозир 
қанчалик зарурий эканлигини янада яхшироқ англарди. 
Мазкур воқеа бизга бир ҳақиқатни англатмоқда: аввалдан қандайдир сабаб ёки чорасизлик 
туфайли чала қолган ишлар топилади. Кейин келган авлоднинг вазифаси бу ишни охирига 
етказиш, қандай бўлса шундайлигича қолдирмасликдир. Агар Қуръонни китоб ҳолига келтириш 
«Расулуллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишдир» деб, қандай бўлса шундайлигича қолдирилганда, бугун 
ҳолимиз нима кечарди? Бу ҳақда ўз фикримизни билдиришга ожизмиз. 
 
ХАЛИФАНИНГ ЎҒЛИ 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотларига саккиз ой тўлган, Шаввол ойи эди. Ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.) пешонасини терлатувчи бир хабар олди. Ўғли Абдуллоҳнинг яраси қайта тешилган, бу 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
71
сафар вазият ўта жиддий эди. 
Абдуллоҳ Тоиф қуршовида отилган бир ўқдан яраланган ва сафдан чиққан эди. Ўша қундан 
бери вақти-вақти билан безовта қиладиган яра энди яхшилана бошлаган ва юзларига қулгу 
югурган эди. Аммо энди бу севинч йўқодди. Шунингдек, бир икки қундан сўнг ўртоқлари Абу 
Бакр (р.а.)ни «Инна лилдаҳи ва инна илайҳи рожиун» деяётган ҳолда қўришди. 
Бу «... Албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва албатта, биз Унинг сари 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling