Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ХАЛИФА ОПИЧЛАГАН БОЛА 
Ҳазрат Абу Бакрнинг Пайғамбаримиз (с.а.в.) бажарган ҳар бир амалини суннат дея билиши, 
ва Унинг ишини такрорлашни ўзига орзудек кўришига кўп жиҳатдан гувоҳ бўлиш мумкин. 
Жумладан, қуйидаги ҳолат ҳам шундан далолат беради. 
Пешин намозидан чиққан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳазрат Али (р.а.) билан биргаликда йўлда 
кетишаётган эди. Бирга юриб гаплашиб боришар экан, кўчада ўйнаётган болаларнинг чуғур-
чуғур овозлари уларни хаёлларини олди. Шундан кейин уларнинг ёнига яқинлашдилар. Ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.)нинг зеҳнида ширин бир хотира уйғонди. Гўё Расулуллоҳ (с.а.в.)ни елкаларида 
набиралари Ҳасанни кўтариб олган ҳолатда қўргандек бўлди. Ҳозир шу хотирани яна бир 
такрорлашнинг айни вақти эди. Дарҳол болалар томон юрди. Етти ёшлардаги бир болакайни 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
77
елкасига олди. Ўнгга, чапга айлантирар ва «Алидан кўра кўпроқ Расулуллоҳга (с.а.в.) 
ўхшайдиган бу болакайга жоним қурбон бўлсин!» дерди. 
Ҳазрат Али (р.а.) бу сўзларни ва манзарани кулиб томоша қиларди. Ҳақиқатан ҳам бу бола 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)га жуда ўхшарди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) худди бугун бўлгандек хотирлаган оу воқеада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
елкаларида ўтирган бу болакайга «жуда ажойиб уловинг бор-да» дейишдан ўзини 
тиёлмаганди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса жавоб сифатида «Бу уловнинг эгаси ҳам қадрлидир» 
дегандилар. 
Бироздан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳазрат Ҳасанни елкасидан туширди. У ўртоқларининг 
ёнига чопиб кетаркан, икки биродар йўлларида давом этдилар... Аммо кўзлар ёшга тўлганди. 
Бу ёшлар ҳозир тупроқ остида ётган, бири умматларини, бири эса бу болани етим қолдирган 
икки севимли инсон билан боғлиқ эди. 
 
ЭГАР САВДОСИ 
Бир куни Азиб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни меҳмонга чорлади. Суҳбат асносида бир эгар 
сотишини ҳам айтиб ўтди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эгарнинг нархини сўради. Унинг 
қизиққанлигини билгач, Азиб унга деди: 
- Уни сенга ҳадя қилишим мумкин, эй, халифа. 
- Йўқ, сотиб олишни истайман, — деди Абу Бакр (р.а.). 
Шу ўринда ҳазрат Абу Бакр хаёлида бошқа бир воқеани, тўғрироғи, Расулуллоҳ (с.а.в.)га 
бир туя ҳадя қилмоқчи бўлгани, аммо Пайғамбаримиз (с.а.в.) қабул қилмаганлари ва пулини 
бериб сотиб, олганликларини эслайди. 
Гапини тугатган пайтда энди йигитлик ёшини яшаётган Баро эгарни олган ва тайёр 
турганди. 
- Яхши кунларда фойдаланасан, эй, Расулуллоҳнинг халифаси, - дея уни шундай сўзлар 
билан кузатиб, эгарни унга берди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling