Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
84
ҳисобланасиз. Олдимга тушинг, қароргоҳга борамиз. 
— Нега? Нега биз сизларнинг асирингиз бўламиз? 
— Чунки сиз бизнинг еримиздасиз. 
— Мулк Аллоҳникидир. Ва бу ерларга ҳам Аллоҳга итоат этувчилар ҳоким бўладилар. 
Гапини чўзишдан фойда йўқлигини билган Қорин, улар билан гаплашишни истамаган бир 
оҳангда илк амрини такрорлади. Буни айтаркан қўли қиличига борди ва итоат этмасалар 
каллаларини олишини англатмоқчи бўлди. Қўмондоннинг қаршисида бундай бетакаллуф туриш 
нотўғри эканлигини тушунишларини истарди. 
Араблар қўшинидан Мақил бин Ашо исмли киши ҳам қиличини суғургач, суҳбат жиддий тус 
олди. 
Мақил: 
— Сен ким бўлибсанки, бизга буйруқ берасан? — деб олдинга чиқди. 
Суҳбат навбати энди қиличларга келганди. Уларнинг ҳам тили бор эди ва бу тил баъзан 
натижани жуда кескин ҳал қиларди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ҳавода ўйнаган, баъзан 
рақибининг тепасига шиддат билан тушган қиличлар суҳбатлашдилар. Икки ўртада шиддатли 
бир жанг борарди. Баъзан кесилган бир қўл туфайли даҳшатли фарёд чекилар ва тупроқ қон 
билан суғориларди. Баъзан ерга йиқилганлар қайтиб туриш имконини тополмай иккинчи марта 
туширилган қилич зарбидан ҳаёт билан видолашарди. 
Қорин унчалик узоқда бўлмаган қўшинга хабар беролмагани учун сиқилар, аммо бу 
одамларнинг ақлини киритиб қўйиш учун қилич соларди. Фақат вазият аста-секин 
ёмонлашаётганини сезиб турарди. Ўртоқларининг бирма-бир ерга йиқилаётганини қўрган пайт 
ўзининг бошида ҳам ўлим шамоли эсаётганини тушуниб етди. Аммо қочишга ғурури йўл 
қўймади. Бунга имкони ҳам йўқ эди. Қиличини қўйиб таслим бўлишнинг охири ҳам ўлим билан 
тугарди. Чорасиз ва умидсиз бир алфозда яна ҳужум қилди. Бироздан сўнг кутилган натижа 
рўй берди. Мақил ва унинг дўстлари Қориннинг бошини танасидан жудо қилдилар ва кичик 
жанг майдонини тарк этдилар. 
Бундан кейинги вазият осон кечмади. Нохуш хабарни эшитган Эрон қўшини ларзага тушди 
ва шиддат билан ҳужум қилди. Бироқ қўшин қисқа вақт ичида тарқалиб кетдилар. 
Қочоқларнинг бир қанчаси дарёга чўкаётган бир пайтда эса, мусулмонлар улар ортда 
қолдирган ўлжаларни тўплаш билан машғул эдилар. 
Сано воҳасининг деҳқонлари қўрқув ичида ҳосилларининг талон-тарож этилишини
мулкларининг тортиб олинишини кутдилар, аммо бундай бўлмади. Уларга ишларини бехавотир 
давом эттиришлари айтилди. Ҳеч кимнинг жонига, молига ва номусига зарар етказилмаслиги, 
бунинг эвазига эса улардан жузъя солиғи олиниши билдирилди. 
Эрон шоҳи иккинчи мағлубиятни ҳам эшитгач, энди араблар у ўйлаганидек илгариги араблар 
эмаслигини тушуниб етди. Сано воҳасининг аҳолиси ҳам саҳройи халқ бўлган араблардан 
бундай муомалани кўриб, ҳайратда қолишди. Мағлуб этилган халққа мол ва жонларининг 
хавфсизлиги ваъда қилинганди. Исталган солиқ тўланса ўз халқларини қандай қўриқласалар 
Сано халқини ҳам шундай ҳимоя қилишларини айтишди. 
Эрон шоҳи бу сафар Жабан исмли бир қўмондон билан учинчи қўшинни жўнатди. Айниқса, 
Бакр бин Воил қабиласидан насроний бўлган араблар Абдуласвад исмли бир шахснинг 
қўмондонлиги остида Эрон қўшинига ёрдамчи бўлдилар. Исломга қарши бўлган қабилалар бир-
бир келиб, Эрон қўшинларига қўшила бошладилар. 
Эронликларнинг Ал-лайс номли воҳада тўпланганликларидан хабар топган Холид бин Валид 
энди ўша тарафга юриш қилишга буйруқ берди. Икки қўшин қарама-қарши келган пайт 
биринчи бўлиб майдонга Сайфуллоҳ бин Валид чиқди. Ва душман қўмондонларидан бир 
нечасининг исмларини санади. Уларнинг ҳар бири билан курашмоқчи эканлигини айтди. 
Ҳазрат Сайфуллоҳ бу катта қўшинга қарши чиқиб номларни айтаётган пайтда қўмондоннинг 
чодирида дастурхон ҳозирланаётганди. Жабан мағлуб бўлиш эҳтимолини ҳам ўйлаб 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling