Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бўлаётган воқеалар қалъа бошлиғи Руманусни таҳликага қўйди. У кўп ўйлаб ўтирмасдан 
кўнглидагини айтиш мақсадида шаҳар оқсоқоллари билан бирга кенгаш қилди. Ғалаба 
қозонадиган ҳолатда турган пайтларида бирдан тақдир ғилдираги айланиб мағлубият эшигига 
келиб қолганликларини айтиб, сўзини қуйидагича якунлади: 
— Бу қўшиннинг қўмондони Холид бин Валид бўлади. У бақувват, ёнига яқинлашиб 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
91
бўлмайдиган йигит. Унинг жангда мағлуб бўлиши мумкин бўлмайдиган ходиса ҳисобланади. Шу 
сабабли зарар билан бўлса ҳам жангни тўхтатишни фойдали, деб ўйлайман. Агар менинг 
гапимга қулоқ солсангиз улар билан сулҳ тузайлик, солиғимизни берайлик ва беҳуда қон 
тўкилишининг олдини олайлик, — деди. 
Румануснинг бу гаплари унга қимматга тушди. Шаҳар оқсоқоллари унинг гапларини жиддий 
эътироз билан қарши олишди ва «Сўзларингнинг ниҳоясида қандай маъно ётганлигини 
билмаяпсан», дедилар ва бундан кейин унинг раҳбар бўлишини истамасликларини ҳам 
билдирдилар. 
Руманус том маънода тўғри гапни айтганди, аммо шу тўғри сўзлар билан у ўз мавқеини 
йўқотди. Уни қалъа бошлиғи вазифасидан озод этишди. 
Шу сабабли ушбу қисқа вақт ичида янги қўмондон тайинланиши лозим эди. Вақт зиқ. 
Ҳақиқатан ҳам бу иш узоқ чўзилмади. Тонг ёришар экан, тайинланган янги қўмондон ўз 
зиммасига жуда оғир масъулият олганини ўйлар, тунни бедор ўтказаётган эди. 
 
* * * 
Басраликларнинг янги қўмондонидан ташқари яна бир киши тунни ўйқусиз ўтказаётган эди. 
У деворлар атрофида айланиб юрар, отини бир ўнгга, бир чапга югуртирар, ора-сира лаблари 
қимирлаб, «Аллоҳим, ўзинг мададкор бўл», деб такрорлаб қўярди. Кунлар давомида бетиним 
йўл юрган, йўлда неча маротабалаб жангга кирган, доимо қўшиннинг олд сафида туриб, оддий 
жангчи каби қилич ўйнатган, шу боис кўзлари ва вужуди уйқу нелигини унутган бу фидойи 
инсон - Холид бин Валид эди. Эртага яна қилич кўтариб, жанг қиладиган инсонлар учун уйқу 
қанчалик зарур бўлса, бу қаҳрамоннинг шахсан ўзи соқчилик қилиши ҳам шунчалик муҳим эди. 
Агар истаса хоҳлаганча соқчи қўйиши, ўзи эса ҳақли равишда тўйиб ухлаши мумкин эди. 
Чунки вужуди ҳаддан зиёд чарчаган, ҳордиқ олишни истарди. Эртанги жанг учун ҳам унинг дам 
олиши аҳамиятли эди. Аммо масъулият туйғуси уни огоҳликка даъват қиларди. «Ҳаммангиз 
чўпонсиз, ҳар бирингиз сурувингиз учун жавобгардирсиз», деган буйруққа асосан ҳаракат 
қиларди. 
Фақат бошлиқларни бедор қилган тун ортга чекинди. Янги тонг отди. Яна икки томон яна 
рўбарў келишди. Басра қўшинининг янги қўмондони майдонга чиқди, ўзини таништирди ва 
жанг қилиш учун қаршисига бирор аскар чиқишини истади. 
Ислом қўшинидан ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ўғли Абдураҳмон унинг қаршисига чиқди ва 
анъанага биноан ўзини танитди. 
Унга жавобан янги қўмондон савол берди: 
— Қўшин қўмондони сенмисан? 
— Йўқ, мен оддий жангчиман, - деб жавоб берди у, - қўмондонимиз Шурайҳ бин Ҳасандир. 
Кеча келган гуруҳнинг қўмондони Холид бин Валид эса бош қўмондонимиздир. 
— Демак, сен ҳам халифанинг ўғли, ҳам оддий аскарсан, шундайми? 
— Ҳа. 
—Ҳақиқатан ҳам халифанинг ўғлимисан? Ёлғон сўзлаётган бўлмагин тағин? 
— Бизнинг динимизда ёлгон сўз харомдир. Мард инсонга ёлғон сўзлаш ярашмайди. 
— Жуда соз, лекин бу қанақаси? Халифанинг ўғли бошқанинг амрига бўйсунади? 
—Бизда халифанинг ўғли махсус мақомга эга эмас. 
Бошқа мусулмонларнинг ҳақлари ва бурчлари қандай бўлса, халифанинг ўғли учун ҳам 
худди шундай. 
Янги қўмондон халифанинг ўғли билан қаршида турган одамнинг туриши орасида бир 
боғлиқлик тополмаётганди. Масалан, Хирақлнинг укасини, ҳатто бир ҳокимнинг ўғлини шу 
қиёфада тасаввур қилиш учун ўзини мажбур қилди, аммо тасаввур қилолмади. Аммо бу ерга бу 
масалаларни ҳал қилиш учун келганди. Бу жанг майдони эди. Бу ерда тиллар эмас, қиличлар 
суҳбатлашиши керак эди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling