Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Суриядаги вазият жуда жиддий эканлигини билгач, «Бу жанг учун Холид керак», - деди. Дарҳол бир мактуб ёздирди. Қўл остидаги кучларнинг бир қисмини Мусанна билан ўша ерда қолдиришини ва дарҳол Сурия томон ҳаракат қилиб, Ярмукка боришини буюрди. Ярмукка боргач эса Холид қўмондон бўлиши керак эди. Ҳазрат Сайфуллоҳ буйруқни бажариш учун қўшинни иккига бўлди. Асҳоби киромларни ёнига олди ва курашга ҳозирланди. Фақат Мусанна бу тақсимга рози бўлмади. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бўлган бир гуруҳ инсонлар ёнида қолдирилишини истади. «Мен улар шу ерда бўлса файзни ҳис қиламан» дерди. Ҳазрат Холид бу истакни қабул қилдилар ва қўшинини олиб Сурия томонга илгарилади. Йўлда бир неча маротаба жангга рўбарў бўлди ва уларни зафар билан якунлади. Бир жангда ўлдирилган икки кишининг ёнидан ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дан олинган биттадан қибланома чиқди. Мусулмон бўлганлари ва уларга зарар етказмаслик кераклиги ёзилганди. Аммо ғишт қолипдан кўчганди. Бу хабар Мадинага келиши билан ҳазрат Умар (р.а.) бу хатонинг жазоси берилишини ва ҳазрат Холид қўмондонликдан озод этилиши лозимлигини таклиф қилди. Аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бундай ўйламасди. Шу сабабли ўз фикрини қуйидагича баён қилди: Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 90 — Мушриклар билан бирга ҳаракат қилганлар бу каби қазоларга учрашлари мумкин. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақ эди. Жанг пайтида уларнинг кимлигини билиш ва текшириш кимнинг ақлига келарди? Бу одамларнинг пешонасига мусулмон эканлиги ёзилган бўлмаса... Ёки ўзлари келиб бирор изоҳ беришмагандан кейин душман қўшини бошига тушган кун уларнинг ҳам бошига тушиши табиий ҳол эди. Ҳазрат Умар (р.а.) ҳам шундай вазиятга тушса айни ишни қилган бўларди. Шу боис ҳазрат Сайфуллоҳни душман сафларида ҳаракат қилган икки мўминни ўлдиргани учун айблаш тўғри бўлмасди. Шу билан бирга ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу икки кишининг хунини тўлаган ҳолда масалани ҳал қилди. Мадинага келтирилган асирлар орасида бўлган Саҳбо исмли бир аёл ҳазрат Али (р.а.) тарафидан сотиб олинди. Бу аёлга уйланиб, ундан Умар исмли ўғил ва Руқия исмли қиз кўрди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling