Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
87 фикрлари ҳазрат Абу Бакр (р.а.) томонидан эътиборга олинмади. Қўмондонларга исёнда иштирок этганлар қўшинга қабул қилинмаслиги ҳақидаги хабар етказилди. Шу билан бирга яна бир амр билдирилди, бу доимо бир-бирларига ёрдам беришлари кераклиги ҳақидаги буйруқ эди. Бири бошқасига ёрдам бериш учун келса, у пайт жанг майдонидаги қўшиннинг қўмондони буйруқ бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бошқа қўмондонлар унинг амрига бўйсунадилар. Қўшин қўмондонлари Мадинадан жўнадилар. Тўпланган қўшиннинг бошига бордилар. Амр бин Ос Фаластинга, Шурайҳ Урдунга, Абу Убайда Жабия томон йўналдилар. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Мадинадаги гуруҳга Абу Суфённинг ўғли Язидни қўмондон этиб тайинлади. Бошқа қўмондонлар билан бўлгани каби бир муддат унинг қўшинлари билан бирга юрди. Кетиш олдидан унга қатьий тайинлади: — Эй, Язид, - деди у, - сени синаш учун бу мавқега қўйдим. Агар омадсизликка учрасанг, бўшатаман. Муваффақият қозонсанг янаям юқорироқ мартабага кўтараман... Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) гапини шундай давом эттирди. У (р.а.) ўз мулоҳазалари давомида Аллоҳни севиши ва жаҳолатга берилмаслиги кераклигини тавсия қилди. Қўл остидагиларни ўзига бўйсунишларини таъминлаш учун, аввало ўзининг нафсини жиловлаши кераклигини уқтирди. Душман элчиларини ҳурмат билан кутиб олиши, аммо кўп вақт ёнида олиб қолмаслиги амр этилди. Тунги навбатчиликни яхши назорат қилиши, керак бўлса жазо бериши буюрилди. Насиҳатлар орасида кибрли, худбин инсонлар билан дўст бўлмаслиги, тўғри ва содиқ кишилар билан суҳбат қилиши, омонатга хиёнат қилмаслиги ҳақидаги гаплар ҳам бор эди. Ўзини ибодатта бағишлаган инсонларга тегмаслик кераклиги ҳам уқтирилди. Шундан кейин орасида Суҳайл бин Амр каби Макканинг эътиборли кишилари ҳам бўлган қўшин Язиднинг амрига биноан, Сурия томон йўл олди. Белка деган жойда қароргоҳ қурилиши лозим эди. Шундан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Мадинага қайтди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling