Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
85
егуликларни заҳарлашни ва шундай қолдиришни амр этди. Араблар чодирларга кирган 
пайтларида дастурхондаги егуликларни кўриб дарҳол оч қоринларини тўйдирадилар ва 
ўладилар, деб мўлжаллади. 
Бошқа қўмондонлар бу таклифни ўринсиз, деб ҳисобладилар. Бошқалар эса бу таклифни 
қўллаб-қувватлаб, энди ғалаба бизники, дейишди. Ҳазрат Холид тарафидан номи тилга 
олинганлардан Молик «Энди бу ишни ниҳоясига етказмоқ керак», деб жанг майдонига чиқди. 
Ҳақиқатан ҳам иш қисқа вақт ичида ҳал бўлди. Беаёв зарблар уни тупроққа қориштирди. 
Моликнинг ўлими дўстларининг сочини тикка қилди. Аммо шуниси ҳам маълум эдики, 
кундан-кунга шуҳраги ортиб бораётган Холиднинг қаршисига чиққанлар ўз қўшинларига 
қайтиб келиш бахтидан бенасиб қолишмоқда эди. Шу боис ҳазрат Холид тарафидан номи 
саналган бошқа қўмондонлар жойларидан жилмасликни афзал кўришди. Бу сафар Холид бин 
Валид орқасида турган қўшинга ҳужумга ўтишни буюрди. Кейиш эса ўзини ўнг минглаб 
аскарлардан вужудга келган қўшинга урди. Шиддатли жанг бошланди. Кақо, Мусаша ва бошқа 
дўстлари арслон каби ҳужум қилишар ва йўналган тарафларини тор-мор этишарди. 
Натижада Жабаннинг айтганлари бўлди. Яъни, Эронлик маъжусийлар ва насронийлар 
араблардан иборат қўшиндан қочиб қолишни маъқул топишди. Бироқ егуликларни заҳарлашга 
улгуришмади. 
Тўплангаг ўлжанинг бешдан бир қисми ва зафар хабари келган пайтда ҳазрат Абу Бакр (р.а.) 
мамнун бўлиб, «Оналар қайта Холид каби бир йигитни дунёга келтира олмасалар керак», - 
дейишдан ўзини тия олмади. 
Холид бин Валид бу дафъа Хира томон йўл олди. Ўша ерда қароргоҳ қурилди. Шаҳар 
бошлиқларидан иборат бир гуруҳ кишилар Холид бин Валид билан учрашиш учуп қароргоҳга 
келишди. 
Шундан кейин ҳазрат Холид уларга қарата шундай деди: 
— Сизни Аллоҳнинг ягона эканлигини тан олишга ва ислом динини қабул қилишга даъват 
этаман. Агар қабул қилсангизлар сизлар ҳам мусулмонлар сафига қўшиласизлар. Мусулмонлар 
эга бўлган ҳақ-ҳуқуқларга сизлар ҳам эга бўласизлар. Уларнинг бурчлари сизнинг ҳам 
бурчингиз бўлади. Агар буни қабул қилмасангиз жузъя тўлайсиз ва ҳомийлигимизни қабул 
қиласиз. Бунга ҳам рози бўлмасангиз шуни яхши билингки, сиз дунё ҳаётини қанчалик 
севсангиз, биз охират ҳаётини шунчалик севадиган қўшин билан бирга келганмиз. Аллоҳ 
орамиздаги ҳукмини чиқаргунга қадар сиз билан жиҳод қиламиз, - деди. 
Ораларидан Кабиса бин Иёз исмли киши ўртага чикди ва шундай деди: 
— Биз сен билан жанг қилмаймиз. Ислом динини қабул қиламиз ва жузъя тўлаймиз. 
Шундай қилиб Ироқда илк жузъя белгиланди. Бир йилда бир юз тўқсон минг дирҳам 
қийматида солиқ тўлашлари ҳақида келишув тузилди. Фақат меҳнатга яроқсизлар ва диний 
вазифани бажарувчиларгина солиқ тўламайдилар. Бунинг эвазига эса мусулмонлар ҳам Хира 
халқини ташқи душманлардан ҳимоя қиладилар, ичкарида ҳам хавфсизликларини 
таъминлайдилар. Ҳимоя қила олмасалар солиқ олинмайди. Аммо Хираликлар исён қилсалар, 
кейинги гал ҳимоя қилинмайди. 
Ҳижрий ўн иккинчи йилда тузилган бу аҳднома Хира халқига маъқул тушди. Халқ эса 
ҳаётидан мамнун бўлди. Бу мамнуниятнинг ифодаси сифатида қўшин қўмондонига ҳадялар 
бердилар. Ҳазрат Холид бу ҳадяларни Мадинага жўнатди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг амри билан ҳадяларнинг баҳоси аниқланди. Кейин эса бир мактуб 
жўнатди. Мактубда кейинчалик олинадиган солиқдан бу ҳадяларнинг нархини айириб ташлаш, 
халққа зиён етказмаслик кераклиги айтилди. Хира халқи зинҳор бундай муомалани кутмаган 
эди. Ҳатто бошқа тузумларда ҳам учратмаган адолатли бошқарув билан юзлашганликларини 
тушуниб етдилар. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling