Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
УММУ АЙМАН - ЖАННАТИ АЁЛ 
Бир куни ҳазрат Абу Бакр (р.а.) кўриниши бир аҳволда бўлган, ғамдан қорайиб кетган бир 
йигитни учратди. Кўзларидан оқаётган ёшлар унинг қайғуга ботганлигидан дарак берарди. 
- Эй, Расулуллоҳнинг севиклиси, мен нечук сени бундай дардли кўряпман? 
Эшитган жавоби Абу Бакр (р.а.)ни ҳам қайғуга солди: 
- Онам Умму Айман вафот этди, эй, халифа. 
Бир инсоннинг раҳматли бўлиши инсонни хафа қилмас, аммо унинг яқинларидан айрилиб 
кетиши қайғули ҳол эди. Усомани ғамга ботирган нарса ҳам севимли онасининг энди ҳеч қачон 
қайтмайдиган бўлиб бу дунё билан видолашгани эди. 
Шундай қилиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) учун севимли бўлган яна бир инсон бу фоний дунёни тарк 
этди. Ҳолбуки, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) вақти-вақти билан ёнига ҳазрат Умар (р.а.)ни ҳам олиб, 
бу аёлнинг зиёратига бориб туришарди. Унинг атайлаб ҳозирлаган дастурхони атрофида 
ўтириш завқини туйганди. Бу дастурхон махсус тайёрланарди. Чунки Умму Айман халифа жума 
намозидан чиққач, ўзини зиёрат қилиш учун келишини яхши биларди. Бирга ўтиришар, 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни яхши танийдиганлардан бири бўлган бу кекса аёлнинг сўзларини 
берилиб тинглашарди. Бу аёл Пайғамбаримиз (с.а.в.) туғилганларидан буён бирга бўлган, ҳар 
бир пайтда уларнинг ёнларида бўлган ягона аёл эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг болалик 
даврлари, ёшлик пайтларига оид хотираларни сўзлаб берарди. Энди эса бу аёл ҳам боқий 
дунёга сафар қидди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
81
Умму Айман ювиб, кафанланди. Унга Абу Бакр (р.а.)нинг ўзи жаноза ўқиди. Бир пайтлар у 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни қучоғида кўтарган ва елкасига миндириб юрган эди. Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг оналари Омина Авбо қишлоғида вафот этганларида, Маккадан юз чақиримларча 
узоқликда бўлган бу қишлоқдан олти ёшлардаги етим болани бағрига босиб, олиб келган ва 
бобосига топширган инсон мана шу аёл эди. Энди эса Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг 
тарбияларини олган инсонлар, уни елкаларида олиб кетмоқда эдилар. Фақат ҳақ сўзни 
сўзлайдиган киши 
«жаннати бир аёл билан турмуш қуришни истаган мард бўлса, Умму Айманга 
уйлансин», 
деганди. Бу сўзларни айтган муборак дудоқлар 
«Умму Айман иккинчи онамдир», 
деган эди. 
Қисқаси, елкаларда кўтариб кетилаётган бу юк шарафли эди. Чунки Аллоҳ яратган энг 
шарафли, энг қадрли инсонни у кўтарган, овутган ва бағрига босганди. 
Бу йўл жаннатга олиб борарди. Уни елкаларида кўтарганлар жаннатга олиб борувчи йўлга 
кетаётгандек бахтли эдилар. Бу дунёда ҳеч бир нарсага эга бўлмаган, шунга қарамай, фоний 
дунёдан олиб кетилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани олиб кетган, яъни жаннатга арзийдиган 
даражаги иймон ва кўнгил хазинасига эга бўлган бу аёл инсонлар олиб бориши мумкин бўлган 
жойгача олиб борилди. 
Бақиъ қабристони яна бир мўмина ва мунис аёл учун абадий дунё дарвозаси бўлди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling