Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
83 уч-беш сония вақт етарли эди. — Орқангга қара, эй, Холид!.. Орқангга қара! Кўкни ларзага солган бу овоз суиқасдчилар яқинлашмасдан аввал ҳазрат Холиднинг қулоғига чалинди. Дарҳол ўгирилди. Бу пайтда ислом қўшинларидан ҳам олдинга отилганлар бўлди. Бир зумда икки тараф ҳам ҳужумга ўтди. Фақат Холид бин Валид Хурмузни қўйиб юборишни ўйламас эди. Бироздан сўнг ҳазрат Холиднинг қўлида қимматбаҳо тошлар билан безатилган бир тож кўришди. Бу тож кимнинг бошидан олинганлигини дарҳол англаб етишди... Ерда бошсиз бир жасад ётарди. Тожсиз бир бош... Бу бошни бу вужудда кўрган неча-неча инсонлар саломга бош эгган, қўшинлар унинг оғзидан чиққан сўз билан юрган ва тўхтаган эди. Аммо энди бу бош бошқа бошлардан фарқли эмасди. Қўшин қўмондонининг ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилингач, қўшин тарқалишдан бошқа чора тополмади. Бир-бирларига боғланган ҳолда майдонга чиққанлар айнан шу пайт қандай катта хато қилганликларини тушуниб етишди. Ораларидан ўлган кишини судраб курашиш имкони бўлмагани каби қочиш имкони ҳам йўқлигини англаб етишди. Аммо бунинг эвазини ўз ҳаётлари билан тўлашди. Қўлга киритилган ўлжанинг бешдан бир қисми Мадинага жўнатилди. Юборилган одам жанг тафсилотларини сўзлаб берди ва «Холид ва унинг қўшинлари амрингизга мунтазирдир», деб сўзини якунлади. Зафар билан тугаган бу тўқнашувдан кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қиймати юз минг дирҳам турадиган бу тожни ҳазрат Холиднинг ўзига лойиқ кўрди. * * * Эрон шоҳи эса бу орада тўплаган иккинчи қўшинни йўлга чиқарди. Улар Хурмуз қўшинларига ёрдам бериш учун жангга отланишган эди. Бироқ улар йўлда қочиб келаётган аскарларга учрадилар. Эшитган хабарлари уларни довдиратиб қўйди. Чодирда яшайдиган ва бирор ҳунарга эга бўлмаган араблар эроннинг тартибли ва тарбияли қўшинини қандай мағлуб қила олишди? Қўмондон Қорин бин Кирёнус бу натижага бирор маъно беролмасди. Хурмуз мутлақо тадбирсиз ҳаракат қилган бўлиши керак. Бу тадбирсизлик эса ўзини ўлимга олиб борган ва қўшиннинг тарқоқ ҳолга келишига сабаб бўлган. Энди иш ўзига қолган, Эрон шоҳининг топталган ғурурини қутқариши ва шериги учун қасос олиши керак эди. Қорин бу хаёллар гирдобида «Сано» деган жойга келди ва қароргоҳ қуришга амр берди. Душманни шу ерда қарши олишга қарор қилди. Қорин ёнига бир неча аскарларини олиб, атрофни кузатишга чиқди. Душман қаердан келиши, қаердан ҳужум қилиши мумкинлигини чамалаб кўришни фойдали деб биларди. Хурмуздек ҳаёти жангларда ўтган бир қўмондонни ва унинг қўшинини маҳв этган бир қувватни менсимаслик ва эҳтиётсизлик қилиш у учраган балога йўлиқиш дегани эди. Бундан ташқари Хурмузни маҳв этган қувватни менсимаслик ва эҳтиётсизлик қилиш у учраган балога йўлиқиш дегани эди. Бундан ташқари Хурмузни маҳв этган қўшинни енгиш ўзига қанчалик шараф келтириши ҳақида ўйларди. У шундай хаёллар билан кетаркан, бирдан қўлини пешонасига қўйишга эҳтиёж сезди. Чунки қаршисидан қуролланган уч-беш киши юзма-юз келгандилар. — Ҳой, сизлар кимсизлар? Олинадиган жавоб маълум эди. Чунки кийимлари уларнинг араб эканликларини кўрсатиб турарди. — Биз ислом қўшинининг аскарларимиз. Аммо сизлар кимсизлар? Қорин бу саволга жавоб беришни лозим топмади. Қатьий бир ҳолатда уларга қарши гапирди: — Бизнинг кимлигимизни сўраманглар. Шуни айтишим мумкинки, сизлар бизнинг асиримиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling