Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Суриянинг асосий савдо маркази Басра шаҳри эди. Аввалдан Арабистоннинг турли 
ерларидан йўлга чиққан карвонлар сафарларини шу ерда тўхтатар, ҳар томондан келган 
тижорат кишилари - савдогарлар билан кўришар, савдо қилишар ва яна юртларига 
қайтишарди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўн икки ёшлик пайтларида амакилари Абу Толиб билан Басрага келган, 
кейин эса аёллари ҳазрат Хадичанинг тижоратлари билан машғул бўлганлар, бу ерларда 
савдо-сотиқ билан шуғулланган эдилар. Ҳозир эса Пайғамбаримиз (с.а.в.) келтирган даъвонинг 
тарафдорлари Шурайҳ бин Ҳасаннинг қўмондонлиги остида бу савдо марказини қуршаб 
олишганди. 
Шаҳар девор билан ўралган эди. Тонгда очилган эшикдан жанг майдонига чиққан аскарлар 
мўминларнинг қаршисида саф тортдилар, жанг бошланиб кетди. Бироздан сўнг Басра 
қўшинининг қўли баланд кела бошлади. Ғалаба қозонишлари аниқдек туюларди. Узоғи билан 
бир-икки соатдан сўнг зафар ҳайқириқлари билан мўминларни олдиларига солиб қувишларини 
ўйлаган басраликлар шавқ билан, ҳаяжон билан ҳужум қилишар, ҳужум пайтида юзларидаги 
истеҳзоли кулгуни кўриш қийин эмас эди. 
Худди шу пайтда узоқда чанг-тўзони кўтарилди. Кўнгилларда қўрқув ва ҳадик ҳисси уйғонди. 
Тер ва чанг туфайли таниб бўлмайдиган ҳолга келган, сачраган қонлар қўрқинчли тус берган 
юзларда тушуниш мушкул бўлган бир ҳис пайдо бўлди. 
Аммо ҳаёт-мамот жанги бўлаётган бу майдонда ҳеч ким ғанимидан кўзини узиб келганларга 
қарашга ҳоли йўқ эди. 
Чанг-тўзон борган сари яқинлашмоқда эди. Жанг майдони бирдан ларзага келгандек бўлди. 
Чунки йўғон бир овоз Аллоҳнинг буюклигини эълон қилгани ҳолда «Аллоҳу акбар», дея 
ҳайқирди. Кейин эса орқасидаги мингларча кишилик қўшин такроран «Аллоҳу акбар», дея 
баралла қайтарди. Басра қалъасининг деворларида акс-садо берган бу овозлар мўминларга куч 
бағишлади ва мағлубият эшигидан қайтганликлари учун севинч ва ҳаяжон билан яна олға 
босдилар. 
Келган Холид бин Валиднинг қўшини эди. Неча кунлардан буён йўл юрган ва курашган 
қўшин дам олиш ҳақида ўйламасди. Қўллар қиличларга узалди. Киличлар ҳавода ўйнади. Бу 
дафъа чекиниш навбати басраликларга келганди. Чорасиз чекиндилар. Мусулмонлар, айниқса 
Холид бин Валид идора қилган қўшин ёрдамга келгани туфайли бахтиёр бўлдилар. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling