Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳайратли бир савол, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу масалада илгарилаб кетганмиди? Наҳотки 
ўзидан кейин тайинланадиган халифалар ҳам бемалол бажариши мумкин бўлган бир ҳаёт 
тарзини ўртага қўя олмайди? Ҳамма халифалар ҳам бу масалада ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дек 
бўлиши мумкинми?.. Ўзи хоҳлаган ҳаёт тарзига аёли ва фарзандларини ҳам бўйсундириш 
мажбурияти бормиди?.. Бу саволларга жавоб топиш имконига эга эмасмиз. 
 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақида сифат билдириш асносида шу гапни алоҳида таъкидлаш 
ўринлидир. У киши (р.а.) урушни, қилич кўтаришни хуш кўрмайдиган бир зот эди. Шу боис 
халифаликдан аввалги ва кейинги ҳаётида ҳам жанг кишиси сифатида танилмаганди. Уни бу 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
98
масалада Умар бин Хатгоб, Ҳамза бин Абулмутталиб, Али бин Абу Толиб, Холид бин Валидлар 
билан тенглаштириб бўлмасди. Турли воқеалар натижасида ҳазрат Умар (р.а.) тарафидан: 
«Изн бер, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, шу одамни бошини танасидан жудо қилайин», 
деган қанча таклифлар бўлган ва буларнинг барчаси ҳазрат Абу Бакр (р.а.) томонидан рад 
этилган эди. Шу билан бирга у ҳеч вақт қўрқоқ шахс сифатида ҳам танилмаганди. Яхши бир 
жангчи эмасдир, аммо ҳеч кимда бўлмайдиган бир иймон қувватига эга эди. Шу иймон уни 
исмлари юқорида санаб ўтилган инсонлар қаторида жасур қилганди. Ўлим қўрқуви унинг ҳеч 
бир қадамига тўсиқ бўлолмас, асло ташвишига қўймас, душманлар кўплиги, ҳатто баъзан 
мусулмонларнинг тарқалиб кетиши уни ортга чекинтиролмасди. Ҳамма сафарларда Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ёнларида бўлиб, унга кўнгил билан йўлдош бўлган, жангларда уни муҳофаза қилиб 
келганди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қалбини тўлдирган, суякларигача сингиб кетган иймон ҳануз иймон 
келтирмаган ўғли Абдураҳмонни Бадр майдонида кўрганда, унинг ислом ва Расулуллоҳ 
(с.а.в.)га қарши қилич кўтаришига чидолмасдан керакли сабоқни бериб қўйиш учун шахсан ўзи 
майдонга тушмокчи бўлганда Расулуллоҳ (с.а.в.) изн бермагандилар. Ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.)нинг бу ҳаракати кўзбўямачилик учун эмас эди, албатта. У ҳаёти давомида ҳеч қачон 
носамимий ҳаракат қилмаганди. Шунингдек, кейинчалик иймон келтирган ва ўта самимий 
мусулмон бўлган ўғли Абдураҳмон билан ораларида Бадр жанги билан алоқадор суҳбатда 
Абдураҳмон: 
— Агар сиз ўша кун менга қарши чиқиб, қилич кўтарганингизда мен қайтиб кетардим, — 
деган эди. 
Ўшанда ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шундай деб жавоб берган эди: 
— Агар мен майдонга чиқсам ва сен менга қарши қилич кўтарганингда мен ҳеч 
иккиланмасдан сени ўлдирардим, — дея жавоб берган эди. 
Агар инсон фазилати ва ишлари билан ғурурланиш керак бўлса бунга энг муносиб киши 
ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эди, шубҳасиз. Аммо у ҳеч качон ғурур ва кибрга йўл қўймасди. 
Чунки унинг кўз олдида инсонийликнинг барча гўзал фазилатларини ўзида жо қилган 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бор эдилар. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг мақсад ва ғояси фазилат йўлида 
Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир қадам бўлса-да, яна ҳам яқинлашиши, У (с.а.в.)нинг суннати ва ҳаёт 
тарзини руҳига бироз бўлса-да, сингдириш эди. Бутун оламга раҳмат қилиб юборилган 
бўлишига қарамасдан, у қилмаган, ҳатто хуш кўрмайдиган ҳолатга ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳам 
тушмасди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шайтоннинг илоҳий раҳматдан йироқлаштирувчи 
хусусиятларнинг бошида ўзини яхши кўриш ва кибрланиш туришини ва улар чиркин ахлоқий 
хасталикка бошлашини биларди. Шу сабаб ҳеч ким уни қилган ишлари билан мақтанган ва 
кибрланган ҳолда кўрмаганди. У Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг 
«Ким Аллоҳ ризоси учун камтарлик 
қилса, Аллоҳ унинг қадрини юксалтиради», 
деган сўзларини эшитган, камтарликнинг энг гўзал 
намуналарини ҳам яна Расули Акрам (с.а.в.)да кўрганди. Аллоҳнинг қиёматга қадар барча 
инсонларга ҳар томонлама намуна бўлиб кўрсатилган Расулуллоҳ (с.а.в.) тавозе йўлини 
тутганда, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унинг акси бўлган йўлга кандай кета олади, қандай кибрлана 
олади?! 
Расулуллоҳ (с.а.в.)ни энг яхши танувчи инсон сифатида қандай қилиб бошқа йўлни тута 
олади?! 
Аллоҳ ҳузурида азиз бўлишнинг ягона йўли бор, бу ҳам бўлса Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
йўлларидан бориш, У (с.а.в.)нинг ҳар бир ҳаракатидан ўрнак олишдир. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзини қандай тутишни билади. Кўз олдида Буюк Мавлонинг битмас-
туганмас неъматлари бор, Мавлосига қул бўлиш йўлида Қуръонда келтирилган Пайғамбарлар 
бор ва ниҳоят узоқ йиллар бирга бўлган Пайғамбарлар Султони бор. Шундай ҳолда манманлик 
қилиш, кибр ва ғурурга берилишдек номаъқул ва жоҳилларча ҳаракат бўлмас. Шуларни руҳига 
сингдирган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақиқий мўминларга хос фазилатли ҳаёт кечириб, 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling