Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


«Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

«Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва 
муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни авф 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
101
қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Аллоҳ 
мағфиратли ва раҳмлидир» (Нур сураси, 22-оят). 
Бу оятни эшитган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг пешонасини тер қоплади. Чунки Буюк Мавло 
огоҳлантирадиган ҳолатга тушганди. Бошқалар учун оддий ҳол ҳисобланадиган кўпгина 
ҳаракатлар юқори даражадаги кишилар учун айб саналарди. Қизига бўҳтон қилган кишига 
аввалги муносабатнинг ўзгариши жамият томонидан оддий қаршиланади. Ҳеч ким бу ҳаракат 
учун уни айбламайди. Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) алоҳида фазилат соҳиби бўлиши 
керак. Жаноби Ҳақ шуни истайди: «(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига 
ўхшаш ёмонликдир. Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти 
Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У золимларнн севмас» (Шўро сураси, 40-оят), дея 
марҳамат қилган Буюк Мавло ёмонликка қарши жазо беришни оддий ҳаёт кечираётган 
қулларига қолдириб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни юксакликларда кўришни хоҳламоқда. 
Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзига алоқадор оятни Расулуллоҳ (с.а.в.) тинглагач, 
қўлларини кўтариб, 
«Аллоҳим, биз Сенинг марҳаматингдан умидвормиз», 
деди. 
Шундан сўнг Мистоҳ яна бу дастурхонинг аъзоси бўлади. Ҳам бу масала умуман хотирлаб
уялтирилмасдан у яна аввалги «хола» ўғли бўлиб қолди. 
 
УЧИНЧИ КИТОБ ТУГАДИ. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
102
ҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)НИНГ ВАФОТИ 
 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳижратидан сўнг ўн уч йил ўтган, жумодул охир ойининг еттинчи, 
душанба куни эди. Ҳаво совуқ. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ғусл қилиб, ювиниб чиққанда яхшигина 
совуқ қотиб, титрай бошлаганди. Буюк Ислом оламига ўн мингларча кишилик қўшинларга 
ҳукмини ўтказган қудратли халифа вужудини қоплаб келаётган бу титроқни босолмасди. 
Титроқ иситма билан алмашди. Бора-бора таянчи ва кучини йўқотаётган вужуд ётишга мажбур 
бўлди. Иложсиз ҳазрат Умар (р.а.)ни чақиртирди. Масжидга боролмайдиган даражада 
мажолсизлигини айтиб, имомликни бошқаришни буюрди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling