Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бироздан сўнг Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузурига ҳазрати Умар (р.а.) қайтиб келди ва аҳволни 
сўради: 
— Аҳволларинг яхшими, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси?... 
— Кўриб турганингдекман, - жавоб қилди халифа. 
— Аҳволинг яхши бўлмаса, бирор табиб чақирайлик, келиб даволасин. 
— Табиб келган эди... 
— Даво буюрдими? 
— Нима истасам шуни қўллашимни айтди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу гаплари билан ҳаёти 
тугаётганини англатмоқчи бўлди. Одамлар бу буюк зотга бирор яхшилик қилишни исташар, 
аммо ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини тушуниб туришарди. Ўлим ҳукми Аллоҳнинг сўнгги ва энг 
буюк Пайғамбари (с.а.в.) учун ўзгармаганда, унинг халифаси учун ўзгарармиди. Қайтиш ҳукми 
бўлмаган, яъни натижаси ўлим билан тугайдиган йўлга кирганлиги аниқ эди. 
Зиёратга келганлар унинг нурсиз кўзларидан аҳволини тушунишар, аммо чорасиз эдилар. 
Халифага саломатлик тилаб кетишаркан, кўнгилларида оғриқ бор эди. 
 
* * * 
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.)нинг ўлими ҳақида бир ривоят маълум бўлиб, у қуйидагича талқин 
этилган. Хуллас, ўшанда Тоиф ашрафининг машҳур табиби Ҳорис бин Каладанинг ҳам бемор 
бўлганлиги ҳақида хабар келади. Ҳорис уни кўришга келганлардан бирига, бир йил аввал 
ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан бўлган бир зиёфатда таомга бир йилдан сўнг таъсирини 
кўрсатувчи заҳар солинганлигини айтган, уни сезган заҳоти дарҳол чора кўрган, аммо 
кечикканини айтганди. Унинг фикрича, энди ўша заҳар ўз таъсирини кўрсатаётганди. Ва бунинг 
натижаси фақат ўлим эди. Азиз саҳоба Абу Бакр (р.а.)нинг отаси Қуҳофа ҳақиқатан ҳазрат Абу 
Бакр (р.а.) билан бир кунда вафот этади. 
Бу ривоятнинг қанчалик ишончлилиги бизга номаълум. Бир кунда содир бўлган ушбу 
қазолар сабаби хаёлий воқеа ёки тасодиф бўлиши ҳам мумкин. 
 
* * * 
Ҳазрат Оиша (р.а.) кундан-кун тобора сўниб бораётган севимли отасининг юзига боқди. 
Соғлигида ҳам чуқур бўлган кўзлари янада ботиб кетганди. Ётган хонасига «Халифа ётоғи» деб 
ном бериш учун гувоҳларга эҳтиёж бор эди. Бу умматнинг энг буюк, энг азиз инсони, энг фақир 
инсон уйида ҳам топиладиган бир-икки эски, яроқсиз ашёдан бошқа нарсаси йўқ эди. Аммо бу 
инсон Аллоҳ ва унинг Расули (с.а.в.) ёнида бошқаларга насиб қилмайдиган даражадаги юксак 
мақомга эга эди. Шуларни хаёлидан кечирган мўминлар онаси ҳазрат Оиша (р.а.) юрагидан 
тошиб келган бир шеърнинг икки байтини тилга олди ва ўша шеърнинг маъноси қуйидагича 
эди: «Нур юзлидир. Унинг ҳурмати билан Аллоҳдан ёмғир сўралади. Етимлар юзини кулдирган, 
беваларга қанот бўлган Удир». 
Бу байтлар хаста кўзининг очилиб-юмилишига сабаб бўлди. Секингина бошини кўтариб 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
103
қизига қаради ва хазин овозда деди: 
— Айтмоқчи бўлганинг Расулуллоҳ (с.а.в.)дир. Ҳазрат Оиша (р.а.) бу шеърни Расулуллоҳ 
(с.а.в.)га атаб амакиси Абу Толиб тарафидан айтилганини билмасди, севикли падарига 
боқаркан, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хаёли ҳам бу чеҳрада акс этгандек бўлди. «Киши севгани 
билан биргадир», дея марҳамат қилган Буюк Пайғамбар (с.а.в.)нинг шу онда ўз дардида 
қовурилаётган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ёнида бўлиб, руҳ ва кўнгил бирлиги натижасида 
хаста юзида шунақа бир ҳолат намоён бўлиши ҳам мумкин. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling