Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳазрат Умар(р.а.)нинг «Валийаҳд» сифатида тайинланишини билган бир неча киши ҳазрат 
Абу Бакр(р.а.)ни зиёрат қилдилар. Зиёратга келганлар орасида Талҳа бин Убайдуллоҳ сўз 
олиб, эътироз билдирди: 
— Умар бин Ҳаттобни халифа этиб тайинламоқчи экансан, аввало унинг тазйиқ ва 
шиддатини кўриб турибсан. Агар у халифа бўлса, ҳолимиз нима кечади? Эртага Раббингга 
қандай жавоб берасан? — деди. 
Талҳа ўз сўзлари билан уни тайинласанг бу умматни қийинчиликка солган бўласан, бунинг 
масъулияти ҳам оғир бўлади, демоқчи эди. 
Бу сўзлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни асабийлаштирди. Ўзини ўтирғизишларини сўради ва 
ўткир нигоҳи билан Талҳага қаради. Талҳанинг сўзларига жавоб бериши лозим эди. Шу 
сабабли ишонч билан гап бошлади: 
― Эй, Талҳа, мени Аллоҳнинг азоби билан қўрқитмоқчимисан? Сизга зулм қилган, 
ҳақингизни еб, дунё тўплаган киши паришон бўлсин. Мен Раббимга етишганимда ва бу мавзуда 
ҳисоб беришимга тўғри келганда: «Аллоҳим, сенинг қулларингга энг яхши қулингни халифа 
қилиб қолдирдим», дейман. Менинг бу сўзларимни сиз каби ўйлайдиганларга етказинг, - деди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бошқа сўз айтишга мажоли қолмади. Халифани ўрнига 
ётқиздилар ва ҳаммалари унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. 
 
* * * 
Кейинги кун халифани ҳолидан хабар олишга Абдураҳмон келди. 
— Бугун кўринишинг яхши, эй, халифа. Яратганга шукур, шифо топган ҳолда тонгга 
етишдинг. 
— Шундай деб ўйлайсанми, эй, Абдураҳмон. 
— Албатга. 
— Лекин мен умид қилаётганим йўқ... Бироз сукутдан сўнг халифа ўз сўзида давом этди, - 
мен ўз қарашларимга кўра энг оқил, деб билган инсонни сизларга амир этиб тайинладим. 
Баъзилар менинг бу қароримдан роҳатсиз бўлганларини сезиб турибман. Ҳаммаси бу 
халифаликни фақат ўзига тегишли бўлишини исташмоқда. Дунёни ўзингизга йўналган ҳолда 
кўрмоқдасиз. Ҳолбуки, у ҳеч қайси томонга йўналмагандир. У сизга йўналади, аммо у пайтда 
ялтир-юлтур кийимлар киясиз, тунлар (юнг) устида ётиш сизга кирпи (типратикан) устида 
ётгандек роҳатсиз туюлади (қуш пати устида ётишни истаб қоласиз). Аминманки, бирор 
кимнинг айбсиз ерга тиз чўктирилиб, бўйнининг узилиши, сизнинг дунё дардига берилиб, 
инсонларни залолатга бошлаган, ҳақ йўлдан айрилган кишилар бўлишингиздан кўра 
хайрлидир. 
Ҳазрат Абдураҳмон халифанинг сўзини бўлди: 
— Тинчлан, ҳаяжонланма, ҳузурсиз бўласан. Баъзилар сен каби ўйлайдилар, булар сен 
билан биродардирлар. Баъзилар эса сенга муҳолифдирлар. Булар ҳам фикрларининг тўғри 
эканлигига ишонганлари учун сенга тавсия этмоқдалар. Булар ҳам сенинг самимий дўстларинг, 
сенинг яхшилигингни билган кишилардир. Биз сенинг хайрли иш қилмоқчи эканлигингни 
биламиз. Бизга маълумки, сен солиҳ инсонсан. Инсонларга ҳамиша яхшилик истайсан. Дунё 
молининг қўлдан кетиши сени маҳзун этолмайди. 
Ҳа, тўғри айтаяпсан. Мол-дунё учун қайғурмайман. Аммо ҳаётимда уч нарса борки, уни 
қилмаган бўлишни хоҳлардим. Яна қилмаган уч ишим борки, қанийди қилсам, дейман. Яна уч 
нарса борки, уларни Набийи Акрам (с.а.в.)дан сўрашни истардим. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бир нафас тин олиб, давом этди: 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling