Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
112
Халифанинг бу фарзандига ҳазрат Оиша (р.а.) томонидан Умму Гулсум, деб исм қўйилади. 
Турмушга чиқиш вақти келганда эса Талҳа бин Убайдуллоҳ билан оила қуради. 
 
* * * 
Ҳазрат Умар (р.а.) халифа сифатида ёзган илк мактубини хат ташувчига берди. Ва бу 
номани Ярмук водийсида жангга киришиш учун тўпланган қўшинга етказишини амр этди. 
 
ЯРМУК ЖАНГИ 
Қўшинлар Ярмук водийсида тўпланган, икки тараф ҳам орадаги низога якун ясаш учун барча 
хозирликни кўрган эдилар. Холид бин Валид Ярмукка келган пайтда қўмондонларнинг ҳолати 
унга маъқул бўлмади. Ҳар бири ўз ҳолича ҳаракат қилар ва бошқарувни ўз қўлига олиш 
орзусида эди. Абу Убайданинг қўшинлари Амр бин Оснинг қўшинларига яқин эди. Шурайҳнинг 
қўшини ҳам Язид бин Абу Суфён қўшинларининг ёнидан жой олганди. Намоз вақтларида Абу 
Убайда баъзан Амрнинг орқасида унинг имомлигида намоз ўқирди, аммо Амр, Абу Убайданинг 
ортида намоз ўқимасди. Амрнинг бир неча йиллар аввал Зотус ғазотида ҳам имомликни Абу 
Убайдага топширмаслик учун қаттиқ туриб олганлигидан эсга олинса, ўша кундан бугунга 
қадар бирор ўзгариш рўй бермаганлигини билиш мумкин эди. 
Ислом келтирган одобнинг моҳияти инсонлар билан яхши муомалада бўлишдир. Расулуллоҳ 
(с.а.в.): «Мўмин хушмуомалали инсондир. У билан яхши муомалада бўлиш имкони мавжуд. 
Хушмуомалада бўлмаган ва хушмуомалада бўлиш имкони йўқ кишида хайр йўқдир», 

деганлар. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) тарафларидан «Бу умматнинг аминидир» дея таърифланган ва 
ҳаётлик пайтидаёқ жаннат муждасини олган ҳазрат Абу Убайда Исломнинг бу одобига риоя 
қиларди. Аммо Амр бин Ос ўзлигини енголмасди. Ҳолбуки, «Сабиқуна аввалун» номи остида 
тўпланган илк мусулмонларнинг бири бўлган. Исломни ва Қуръонни жуда яхши билган
мўминлар орасида алоҳида мавқега эга бўлган Абу Убайда ҳам қўшин қўмондони бўлган жойда 
Амр худбинликдан воз кечиши ва уни меҳробга ўтказиши керак эди. Бирлик, тенглик ва бир-
бирига яқинлик ислом тарихидаги энг буюк жанг бўлаётган бир пайтда бўлмаса, қачон амалга 
ошиши мумкин? 
Бошқа тарафда баъзан Шурайҳ ҳам Язиднинг ортида намоз ўқирди, аммо Язид Шурайҳнинг 
ортида намоз ўқишни хаёлига ҳам келтирмасди. Ҳолбуки, Ярмукда тўпланиш, бир тану бир жон 
бўлиб жанг қилиш зафар келтиради, деган фикр уларни бу ерларга келтирганди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврида Бадр жанги қанчалик аҳамиятли бўлган бўлса, Ярмук жанги 
ҳам бугун шунчалик муҳим эди. Исломнинг ҳаёт-мамоти шу ерда ҳал бўлади. Ярмук водийси ё 
мусулмонларга ёки румликларга мозор бўларди. Ҳар икки тараф ҳам бутун кучини шу ерда 
тўплаганди. Бугунга қадар бўлиб ўтган ҳеч бир жангда бунчалик кўп сонли душман бир жойга 
келмаганди. Икки юз қирқ минг кишидан иборат Рум қўшини билан Ислом қўшини 
таққосланганда ҳар бир ислом қўшинлари олтита Рум қўшини билан курашишга тўғри келарди. 
Барча тайёргарликлар кўрилган, энди ҳисоб-китоб пайти келганди. Ҳазрат Холид 
қўмондонларни тўплаб мажлис қилди: 
— Бугун кеккайиш ва шошқалоқлик қилиш жоиз эмас. Жиҳодингизни самимий ниятлар билан 
қилинг. Аллоҳнинг ризосини кўзлаб иш қилинг, дея бошлаган гапини шундай давом эттирди: 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бизни бир-биримизга ёрдамчи бўлишимизни ўйлаб шундай вазифага 
тайинлади. Агар бундай ҳолат юз беришини билса, албатта битта қўмондон сайлаб 
бошқаларни унга бўйсундирган бўларди. Сизнинг бундай бошбошдоқлигингиз мусулмонлар 
учун душманга дуч келишдан кўра ёмонроқдир. Душманимиз учун эса ташқаридан келадиган 
ёрдамдан кўра фойдалироқдир. Мен яхши биламанки, сизнинг орангиз мол-дунёга бўлган 
муҳаббат туфайли бузилган. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling