Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
110 тарафида жойлашган эди. Шу ҳолатда ётқизилса ҳазрат Абу Бақр (р.а.)нинг юзи ҳам Аллоҳнинг Расулига, ҳам қибла томонга қараган бўларди. Аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг боши, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг елкаларидан бироз пастда жойлашади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ювиладиган жой бўшатилди. Ювиш вазифасини зиммасига олган ҳазрат Асмо ва ёрдамчиси Абдураҳмон ичкарида қолди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бармоғидаги «Муҳаммад Расулуллоҳ» деб ёзилган узук чиқарилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этганларидан буён ўзида омонат сифатида сақланаёттан ва «Халифалик муҳри» ҳисобланган бу муборак узук ҳазрат Умар (р.а.)га жўнатилди. Халифанинг бармоғида яна бир узук бўлиб, у ўзига тегишли эди. Устида «Неъмал қодийру Аллоҳ», яъни «Аллоҳ нақадар яхши қудрат эгасидир», дея ёзилган эди. Бу узук оила аъзолари учун жуда қадрли бўлган бир хотира сифатида қолди. Бундан икки йил аввал Набийи Акрам (с.а.в.)нинг кўзларининг нури бўлган ҳазрат Фотима (р.а.)ни ювган ҳазрат Асмо, бу сафар охирги бир неча йилини бирга ўтказган турмуш ўртоғи ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни юва бошлади. Абдураҳмон керакли жойда ёрдамлашар, отасининг вужудини ўнгга, сўлга ўгирарди. Қабрга қўйилажак вужуд Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қабрлари билан минбарлари оралиғидаги бир жойга қўйилди. Ҳазрат Умар (р.а.) тўрт такбир билан намозини ўқитди. Мурдани қабрга ҳазрат Умар (р.а.), Усмон бин Аффон, Талҳа бин Убайдуллоҳ ва ўғиллари Абдураҳмон туширдилар. Тўшак устидан олинган жасад яна «Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулуллоҳ» дея қабрга қўйилди. Раҳмат тилаклари билан тупроқ тортилди. Пайгамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларидир, дея устига сув қуйилди. «Аллоҳ сени ўз раҳматига сазовор қилсин, эй, Расулуллоҳнинг дўсти ва халифаси» каби дуолар билан икки дўст ёлғиз қолдирилди. Улар икки йилу, уч ой, ўн кунлик айрилиқдан сўнг қайта топишдилар. Олтмиш уч ёшида ҳаёт билан видолашган бу икки инсондан бири Пайғамбарларнинг энг буюги эди. Ҳижрат сафарида ғорда ҳамроҳлик қилиш бахтига муяссар бўлган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га Аллоҳ таолонинг бир икроми сифатида бу сафар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан қиёматга қадар ёнма-ён ётиш бахти насиб бўлади ва улар ҳеч қачон айрилмайдилар. Ҳазрат Умар (р.а.) севимли дўстини дафн этгандан сўнг витр намозини масжидда ўқиди ва уйига йўл олди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг уйидан эшитилган фарёдлар уни тўхташга мажбур қилди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг уйи ёнига келди ва фарёд қилиб йиғлаш ножоиз эканлигини эслатиб ўтди. Аммо бутун Мадина халқи йиғламоқда эди. Расули Акрам (с.а.в.)нинг вафотларидан бери аҳли Мадинада бундай қайғу кўрилмаганди. Кўкдаги ойга қараганда жумодул охир ойининг тугашини яна саккиз кун кутиш керак эди. Ҳижрати Муҳаммадиядан кейин ўн уч йил ўтганди. Чоршанба куни тонг пайти ҳазрат Оиша (р.а.)нинг эшиги олдида турган бир киши кўз ёшлари соқолини ювганча ҳазин бир овоз билан шуларни сўзларди: « — Эй, Абу Бакр, Аллоҳ сени раҳматига сазовор қилсин. Валлоҳи, сен Исломни биринчи бўлиб қабул қилган, иймони соғлом, эътиқоди мустаҳкам, Расулуллоҳ (с.а.в.)га энг кўп кўмак бўлган инсон эдинг. Исломга кирган мусулмонларга жуда марҳаматли, турмуш кечириш жиҳатдан Расулуллоҳ (с.а.в.)га ниҳоятда ўхшаган инсон эдинг. Буюк Аллоҳ сенга мукофотлар берсин... Иймонсиз кишилар Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни «ёлғончидир» деганларида, Сен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тарафларини олдинг. Унга қарши ҳаракатлар бўлганда сен Саййидул Анбиё (с.а.в.)га кўмак бердинг. Аллоҳ таоло китобида сенга «Сиддиқ» сифатини берди. «Ростликни Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling