Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
113
Агар биз бугун уларни ортга чекинишга мажбур қила олсак, кўнгилларига ғулғула тушади ва 
бошқа кунларда ҳам уларни ортга чекинтирамиз. Агар улар бизни хароб қилса, қайтиб 
ўзимизни ўнглай олмаймиз. Сизга бир таклифим бор. Келинг, қўмондонликни қўлдан қўлга 
ўтказиб турайлик. Ҳар биримиз қўшинга бир кундан қўмондонлик қилайлик. Шунда ҳар 
биримиз жангни идора қилган бўламиз. Бугун мен бошқарайин. 
Холид бин Валид киритган таклиф маъқулланди. Чунки, ҳар қалай у бош қўмондон эди. 
Рум қўшинлари минг кишилик қисмлар ҳолида жанг майдонига чиқдилар. Араблар шу кунга 
қадар бундай интизомли қўшинга рўбарў бўлмагандилар. Ҳазрат Холид ҳам қўшинини тартибга 
солди. 
Абу Убайдани марказга қўйди. Ўнг тарафни Амр бин Ос бошқаради, Шурайҳ бин Ҳасана унга 
ёрдам беради. 
Чап тарафни Язид бин Абу Суфёнга қолдирди. Ҳар минг кишилик қўшинга биттадан масъул 
қўмондон бор эди. Абу Суфён қўшин орасида кезади ва жиҳодга ташвиқ этувчи сўзлар 
сўзлайди. Миқдод бин Асвал эса Анфол сурасидаги оятларни айтиб, сафлар орасида ҳаракат 
қилади. 
Қўшиннинг энг олдида Сайфуллоҳ Холид бин Валид борарди. Отининг устида тик турарди. 
Кўзи қаршисидаги қўшинлар кўнгли Аллоҳда эди. Зафар бериши учун ёлворар, 
мусулмонларнинг оёқ остида қолмаслигини тиларди. У асло ўлимдан қўрқаётгани йўқ эди. Бир 
кун албатта ўлишини билган (ўлим ҳақ эканлигини билган) бир киши сифатида унинг тилаги 
душман билан Аллоҳ ризоси учун курашаётган пайтда ўлиш, яъни шаҳид бўлиш эди. Бугунга 
қадар ҳеч бир жангда кўнглига қўрқув ораламаган эди. Барча жангларда сафнинг энг олдидан 
жой олар, ҳаётдан кўра ўлимни кўпроқ севувчи кишининг ҳужуми каби душманга ташланарди. 
Биргина хавотири, мусулмонларнинг ўзларидан олти баравар кўп қўшинга дош беролмай хароб 
бўлиши эди. 
Илгари насронийларни жангга ташвиқ этиш мақсадида Инжилдан оятлар ўқиган 
руҳонийларнинг овозлари эшитилмоқда эди. Улар ҳам сафлар орасида кезиб, ҳаяжонга 
солувчи гаплар гапириб, мусулмонларнинг таъзирини беришнинг зарурати ва аҳамиятини 
англатишга ҳаракат қилишарди. 
Холид бин Валид олдинги сафга келди ва: 
— Эй, Абу Убайда, бир таклифим бор, — деди. 
— Сўзла, эй, Холид, тинглайман ва итоат киламан. 
— Бу душман қўшини кучли ҳужум қилади. Мен эса ўнг ва чап гуруҳлардан хавотирдаман. 
Суворийларни гуруҳга ажратиб, ҳар бир гуруҳни ўнг ва чап қанотнинг орқа қисмига 
жойлаштириш керак, деб ўйлайман. Агар душман олдиндагиларни чекинишга мажбур қилса, 
орқа тарафдан ёрдам берсинлар. 
— Худди шундай қил, эй, Холид. 
Холид бин Валид икки суворий гуруҳидан бирини Қайс бин Хубайранинг амрига берди. 
Иккинчисини эса буюк саҳобага қараб: 
— Эй, Абу Убайда, сен қўшинларнинг ортида турасан. Агар улар тарқаб кетмоқчи бўлиб 
ортга чекинсалар, сени кўрадилар ва уяладилар, — деди. 
Ҳазрат Абу Убайда бу буйруқни олгандан сўнг ёнидаги Саид бин Убайдга: 
— Бу ердаги вазифамни сенга топшираман, эй, Саид, — деди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Жаннат аҳлидандир» деб исмларини санаган ўнта бахтли 
инсонлардан бири бўлган ҳазрат Саид вазифани қабул қилиб олди. Ҳазрат Абу Убайда орқага 
ўтди. Ҳазрат Холид отининг бошини энг орқа қисмида жойлашган аёллар томон бурди. 
Уларнинг ёнида етарлича қилич ва ҳарбий қуроллар мавжуд эди. 
— Бирор кимнинг жангдан қочаётганини кўрсангиз дарҳол ўлдиринг, деб амр этди. Кейин 
эса вақт ўтказмай ўз жойига келди. 
Ҳазрат Абу Убайда баланд овоз билан мўминларга: 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling