Аҳил оила, Бахтли мактаб
Download 0.72 Mb.
|
ahil oila 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг бориши
- Қарор қабул килинди
- 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби психологи: Г.Аймуратова А. Гайлиев
Тўрткўл тумани 10-сон умумтаълим мактабида утказилган “Аҳил оила, Бахтли мактаб” дастури Хисоботи Утказилган сана: 3.03.2021. Катнашганлар: Мактаб психологлари Г. Аймуратова А. Гайлиев Ота оналари сони: 11 та ва уларниинг фарзандлари Мақсад: Ушбу дастур стресс, руҳий зарба холатига дуч келган ва шу билан бирга ҳаёт синовларига кўз юмиб яшаётган оилалар учун мўлжалланган бўлиб, уларга хар бир оилада рўй бериши мумкин бўлган қийин холатларни қандай қилиб биргаликда ечиш мумкинлигини ва оғир вазиятлар борлигига қарамасдан оилавий муносабатларни соғлом ва барқарор қила олиш кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради. Машғулотнинг бориши: Мактабда “Аҳил оила, Бахтли мактаб” дастури асосида ота ва оналар уларнинг фарзандлари билан тренинг машгулотининг 1 булми утказилди.Ота-оналар ва ўқувчилар доира шаклида жойлаштирилди, уларнинг рўйхати тузилди. Мактаб психологи Г. Аймуратова сўзга чиқиб стресс холати ва оилавий муносабатлар, фарзанд тарбиясида ота-она мухим кўмакчи бўлиб, фарзандлари билан қандай мулоқот қилиш, оғир ва қийин вазиятларни ечишда фарзандлари билан биргаликда эплай олиш ҳамда хар қандай вазият бўлишига қарамасдан рухий таъсирчанликни ижобий курашувчанлик билан алмаштира олиш малакаларини орттириш хақида маълумотлар берилди. Стресс холатидан қутулиш усули сифатида нуқталарни босиш машғулоти ўтказилди.” Сизларни нима ташвишга солаётганини ёки нималарни ҳис қилаётганингизни юз қисми ва гавданинг юқори қисмидаги нуқталарни босаётганингизда айтинг” , “Фарзандим учун ташвишланаётган ва бошим оғриётган бўлса хам мен ўзимни нихоятда яхши кўраман ва боримча қабул қиламан” деб тушунчалар берилди. Оналар ва ўқувчилар билан “секин ва хотиржам нафас олиш машқи” стресс холатларини бошдан кечираётганда ўзингизни яхши хис қилишнинг ажойиб усули мавжудлигини тушунтирилди.Ундан сўнг тарқатма материаллар тарқатилиб оила аъзоларининг кучли томонлари хақида белгилаб бериш сўралди. Ўқувчилар ва ота-оналарга “Фарзандингизни биласизми” саволнома тарқатилиб, ота-она эттирдилар.Фарзандлар ота-онасига уларнинг ички дунесини тушунишларини намойиш қилишларини кўрсатиб бердилар. Дастур сўнгида мактаб психологи А. Гайлиев ўқувчилар ва оналарни руҳиятини янада кўтариш мақсадида медитация машғулоти ўтказди. Машғулот давомида кўзларини юмиб бахтли дақиқаларни ёдга олишни ва бу билан стресс холатидан қандай қутулиш йўлларини ўйлашлари хақида тавсиялар берилди. Ҳамда бу дастур орқали оналар ва ўқувчиларнинг кайфиятлари руҳан кўтарилди, ўз муаммоларига ечим топгандай бўлдилар. Бундай дастурлар давомида оилалар бутунлай ўзгариб кетишини кўрамиз ва бу чинакам “Мўжиза”га ўхшайди. Қарор қабул килинди: Оилалар учун бундай дастурлар ва сессиялар янада режалаштирилиб, самарали ташкиллаштирилсин. 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори: С. Гичгелдиева 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби психологи: Г.Аймуратова А. Гайлиев Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling