Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


«Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (етиб) келди. (Эй, инсон,) бу


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

«Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (етиб) келди. (Эй, инсон,) бу 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
108
(ўлим) сен ундан қочувчи бўлган нарсадир.» (Қоф сураси, 19-оят). 
 
* * * 
Бир гуруҳ кишилар Абу Бакр (р.а.)ни кўришга келишди. Уларнинг орасида йигирма уч ёшли, 
ҳаётининг ўн йилини Расули Акрам (с.а.в.)га хизмат қилиб ўтказган Анас бин Молик ҳам бор 
эди. Ҳол-аҳвол сўрадилар. Ҳазрат Абу Бақр (р.а.): 
— Мол-дунёмни ҳисоблаб чиқинг. Халифа бўлганимдан сўнг бойлигим ортган бўлса, ўша 
қисмини Умарга беринг. Халифаликни қабул қилган кунимдан бошлаб «Байтулмулк»дан 
(давлат мулки) олган маошимни ҳисобланг ва ўз молим ҳисобидан тўланг, - деди. 
Бунинг тўлови учун бир ерининг сотилишини ва қарзининг тўланишини айтди. Бу иш Анас 
бин Молик бошчилигида шу ердаги кишилар тарафидан амалга оширилишига келишиб олинди. 
Ўртада бойлик йўқ эди. Бой бир мусулмон бўлган ва қўлидаги бойликларини қийин 
аҳволдаги мусулмонларга ва Аллоҳ йўлида сарф қилган эди. 
Халифа бўлгандан кейин ҳам озга эмас, «жуда озга қаноат қилиб яшаган, иштаҳа очувчи 
таомлар билан безатилган шоҳона дастурхон атрофида ҳеч ўтирмаган, аёллари бўлмиш Асмо 
бинти Умайс ва Ҳабиба бинти Ҳорисалар халифанинг аёли малика сифатида эмас, озга қаноат 
қилган бир оиланинг аъзоси сифатида яшаган эдилар. 
Агар у бажараётган вазифаси эвазига маош оладиган бўлса, у ҳаммадан кўп маош олиши керак 
эди. Ҳолбуки, унга халифаликни қабул қилгандан кейин тижорат билан шуғулланишни ҳам 
таъқиқланган эди. Тайин этилган юқори даражадаги маошни ортиғи билан олган тақдирда 
виждони қийналарди. Аммо Аллоҳ таоло уни бошқаларга эҳсон қилишни, «берган қўл» 
бўлишни бахт, деб ҳисобловчи инсон этиб яратган эди. Олган ҳақи ҳеч қачон қилган ишлари 
учун тўлов бўлолмасди. Ислом тарихида ҳеч қайси халифа ундан кам маош олмаган, аммо 
вазифасини у каби самимият билан муваффақиятли тарзда давом эттирганини айта олмайди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling