Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳазрат Оиша (р.а.)дан сўрадилар: 
— Бугун қандай кун? 
— Бугун душанба, отажон. 
— Расулуллоҳ қайси кун вафот этгандилар? 
— Душанба куни. 
— Мен ҳам умид қиламанки, кечгача яшайман. Агар тунда вафот этсам, тонгни кутмай дафн 
этинглар. Чунки мен кунларнинг ва кечаларнинг энг севимлиси, Саййидул Анбиё (с.а.в.)га 
етишадиганим кун ва кечадир. 
— Эй, Оиша, бир пайтлар сенга бир ер бағишлагандим. Аммо кўнглим безовта, уни ҳам 
мерос орасига қўш. Уни ва бошқа меросимдан сизга тегишли бўлганини икки синглинг билан 
бўлишиб олинглар. 
— Субҳоналлоҳ, менинг бир опам Асмо бор. Бошқа синглим йўқ, отажон. 
— Ҳорисанинг қизи Ҳабиба ҳомиладор. Туғадиган фарзанди қиз бўлишини тахмин 
қилмоқдаман. Унинг ҳаққига хиёнат қилмаслигингни, тарбиясига эътибор қилишингни, 
айниқса, сендан илтимос қиламан. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) чарчаганди. Бир нафасдан кейин давом этди: 
— Вафот этганимдан сўнг ўзимнинг шу икки кўйлагимни ювинг ва уни кафанлик қилинг. 
Ҳазрати Оиша (р.а.) дарҳол эътироз билдирди: 
— Отажон, Аллоҳ бизга икром этган сизга янги кафанлик оламиз. 
—Янги кийим ҳаётда яшаётганларга лойиқ. Унинг эҳтиёжини қондиради. Чирийдиган 
жасадга муносиби эса, эски кийимлардир. 
Кейин эса аёли Асмо бинти Умайсга қаради: 
— Эй, Асмо, мени сен юв. Агар керак бўлса, Абдураҳмон сенга ёрдамлашади. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
109
Сўнгра Абу Бакр (р.а.) молининг бешдан бир қисмини Аллоҳ йўлида садақа қилишларини 
васият қилди. Энди дунё билан ҳеч бир алоқаси қолмаганди. Муборак лаблари шаҳодат 
калимасини такрорлади. Ҳаётининг йигирма беш йилини минг бир азобга бардош бериб 
тугатганди. Кўрган каби ибодат қилган Аллоҳига сўнгги орзусини айта бошлади: 
«

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling