Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
101
қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Аллоҳ
мағфиратли ва раҳмлидир» (Нур сураси, 22-оят).
Бу оятни эшитган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг пешонасини тер қоплади.
Чунки Буюк Мавло
огоҳлантирадиган ҳолатга тушганди. Бошқалар учун оддий ҳол ҳисобланадиган кўпгина
ҳаракатлар юқори даражадаги кишилар учун айб саналарди. Қизига бўҳтон қилган
кишига
аввалги муносабатнинг ўзгариши жамият томонидан оддий қаршиланади. Ҳеч ким бу ҳаракат
учун уни айбламайди.
Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) алоҳида фазилат соҳиби бўлиши
керак. Жаноби Ҳақ шуни истайди:
«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига
ўхшаш ёмонликдир. Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти
Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У золимларнн севмас» (Шўро сураси, 40-оят), дея
марҳамат қилган Буюк Мавло ёмонликка қарши жазо беришни оддий ҳаёт кечираётган
қулларига қолдириб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни юксакликларда кўришни хоҳламоқда.
Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзига алоқадор оятни Расулуллоҳ (с.а.в.) тинглагач,
қўлларини кўтариб,
«Аллоҳим, биз Сенинг марҳаматингдан умидвормиз»,
деди.
Шундан сўнг Мистоҳ яна бу дастурхонинг аъзоси бўлади. Ҳам бу
масала умуман хотирлаб,
уялтирилмасдан у яна аввалги «хола» ўғли бўлиб қолди.
УЧИНЧИ КИТОБ ТУГАДИ.
Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
102
ҲАЗРАТИ АБУ БАКР (Р.А.)НИНГ ВАФОТИ
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳижратидан сўнг ўн уч йил ўтган, жумодул охир ойининг еттинчи,
душанба куни эди. Ҳаво совуқ. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ғусл қилиб, ювиниб чиққанда яхшигина
совуқ қотиб, титрай бошлаганди. Буюк Ислом оламига ўн мингларча кишилик қўшинларга
ҳукмини ўтказган қудратли халифа вужудини қоплаб келаётган бу титроқни босолмасди.
Титроқ иситма билан алмашди. Бора-бора таянчи ва кучини йўқотаётган вужуд ётишга мажбур
бўлди. Иложсиз ҳазрат Умар (р.а.)ни чақиртирди. Масжидга
боролмайдиган даражада
мажолсизлигини айтиб, имомликни бошқаришни буюрди.
Do'stlaringiz bilan baham: