Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Абу Бакр (ра.) ҳазратлари турли сабаблар билан жаннатга лойиқ кўрилган бир инсондир. 
Жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган инсон сифатига У (р.а.) зот сазовор бўлгандир. 
У (р.а.) киши ҳақида яна фазилатлар санасак, кўп давом эттиришимиз мумкин. Жумладан, 
Аллоҳга исён қилиб, натижада азобга учрашдан Аллоҳнинг ҳузурига юзи қора бўлиб чиқишдан 
энг қўрқувчи инсон ҳам ҳазрат Абу Бақр (р.а.)дир. У вакти-вақти билан нафсини ҳисоб-китоб 
қилишни муҳим вазифа сифатида қабул қилганди. У (р.а.) ислом тарихида унутилиши жоиз 
бўлмаган буюкларнинг энг буюгидир. Комил бир инсон исломни фақат у яшагандек даражадаги 
самимият билан яшай олиши мумкин. Шу билан бирга у нафсини ҳисоб қилишда асло 
бепарволик қилмасди. 
Ҳазрат Умар (р.а.)нинг хизматчиси Ашлом бир иш билан буюк халифа ёнига кириб, кўрган 
манзарасидан ҳайратда қолади. Чунки ҳазрат Абу Бакр (р.а.)қўлида бир рўмолча билан тилини 
ўраб сиқиб бураётганди. Ҳаёти давомида бунақа ҳолатга илк маротаба учраган Ашлом 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
100
бироздан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг «Нима топган бўлсам, тилимдан топдим», деганига 
гувоҳ бўлади. 
Дарҳақиқат, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) саховатли бир инсон эди. У учун молнинг қадри Аллоҳ 
йўлида бирор ишга яраши билан ўлчанарди. Шунингдек, унинг азобланаётган қул ва 
жорияларни сотиб олиб, озод қилгани маълум. Табук сафари олдидан молинииг ҳаммасини 
келтириб Расулуллоҳ (с.а.в.) қаршисига қўйган ягона инсон ҳам Абу Бакрдир. 
Ўшанда Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) унга шундай савол берган эди: 
— Эй, Абу Бакр, оилангга нима қолдирдинг? 
— Аллоҳни ва Расулини қолдирдим, — деган жавобни олгандилар Пайғамбаримиз (с.а.в.). 
Ушбу гапни айтар экан, кўнглида ишонч бор эдики, бу «Раббим уларнинг ризқини беради», 
деган таскиндан иборат эди. У ўз оиласидан йироқда имкон қадар инсонлар дардини олишга 
ҳаракат қиларди. Вақти-вақти билан асҳоблар уйига келиб, қоринларини тўйдирган вақтда 
улар орасида унинг дастурхонидан еб-ичадиган қариндошлари ҳам бор эди. Улардан бири 
холаси Умму Мистоҳ ва ўғли Мистоҳ бин Асосадир. Мистоҳ ҳазрат Абу Бакр (р.а.) холасининг 
ўғли эди. Улар ўта фақир оила эдилар. Шу сабаб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ҳожатбарор қўли 
уларга ҳам узатилган эди. Она-бола узоқ йил ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳисобидан кун кечиришган 
эди. Аммо бир кун шайтон Мистоҳни ўйинга бошлади. Мунофиқлар томонидан Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)га қарши уюштирилган бўҳтоннинг иштирокчиси бўлди. Зинода туҳмат қилинган аёл 
ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қизи ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёли эканлигини ўйламади. Ҳолбуки, 
у Бадр жангида қатнашган. Узоқ йиллар Расулуллоҳ (с.а.в.) орқасидан намоз ўқиб, 
насиҳатларини тинглаган бир инсон эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни ва оила аъзоларини яхши 
биларди. Ҳеч бир ота қизининг ор-номусига тил теккизилишини ижобий қаршилай олмайди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дек номусли инсон учун эса бу туҳмат ҳақиқий маьнода зарба эди. Бу 
воқеадан у Расулуллоҳ (с.а.в.) ранжиганчалик ранжиди. Бунақа жиддий масалада Буюк 
Мавлодан бирор изоҳ келар дея кутди, аммо келмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам ҳеч нарса 
қилмади. Кечалари кўзларига уйқу келмас, кундузлари одамлар юзига қарай олмасди: бир 
мунофиқ бу бўҳтонни қилар, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни ўлмасдан аввал ўлдиришни истарди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг боши эгилишидан севинишарди. Аммо дастурхонида ўтирмаса оч 
қоладиган ва тиланчилик қилиши мумкин бўлган, ҳар кун аввало неъматлар соҳиби Аллоҳга 
ҳамд келтиргач, «Аллоҳ сендан рози бўлсин, эй Абу Бакр!» дегувчи Мистоҳнинг қилган иши 
ҳайратга муносиб эди. Ҳайронлик эшитган кишини бирор ички туйғу бошладими уни бу йўлга, 
йўқса бирор нохуш муносабат интиқомини олиш учунми, деган саволга рўбарў қиларди. Бу 
оилани яхши билувчи инсон сифатида агар шундай бўҳтон чиққудек бўлса, дастлаб у қарши 
чиқиб: «Йўқ, Оиша ундай ишни қилмайди», - дейиши керак эди. Бу Мистоҳнинг виждоний 
бурчи, инсонийлик вазифаси эди. 
Маълум вақт давом этган изтиробли кутишлардан сўнг Буюк Мавло, масалани ойдинлатувчи 
оятларни туширгач, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) таскин топди. Назарида, елкасидан тоғ 
ағдарилгандек бўлди. Бўҳтон қилингандан буён бунақа енгил ҳузурбахш нафас олмаганди. Гўё 
дунёга қайтадан келгандек бўдди. Шундан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳазрат Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг муборак юзларини кўрганда ҳис қилган уятни унутди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бундан кейин Мистоҳни дастурхонига ўтиртирмасликка, унга икром ва 
эҳсон қилмасликка қарор қилди. Мистоҳ ҳақиқатан бунга муносиблигини исботлаганди. Яна бу 
қарор ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг воқеадан қанчалик ранжиганини кўрсатади. Аммо бу ҳаракат 
ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га хос эмасди. Унга муносиб Аллоҳга хуш келгувчи бир қулга хос ҳаракат 
эди. Шунингдек, Жаброил Амин Расулуллоҳ (с.а.в.)ни топиб илоҳий хабарни етказди. Бу 
фармон ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ёмонликни яхшилик билан қаршилашини кўрсатарди. 
Оят Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан алоҳида ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ўқилди: 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling