Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
99 камтарликнинг энг гўзал намуналарини кўрсатган, ҳатто қулликдан озод қилинган Билол Ҳабашни «афандим», дейишдан ҳам қайтмаганди. * * * — Намоздан сўнг ўқиладиган бир дуо тавсия эт, эй Аллоҳнинг Расули, — дея мурожаат билан келган севимли биродарига Расулуллоҳ (с.а.в.): — Эй Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан бошқа гуноҳларни кечиргувчи йўқ. Меии авф эт, менга раҳмат ва мағфиратинг билан муомала буюр. Шубҳасиз, марҳамати кенг, карами чексиздирсан, дея ниёз этишни тавсия этган, бу тавсияга биноан Ҳазрат Абу Бакр (р.а.): — Мен қандай нафсимга зулм қилган бўламан?.. Агар мен ҳам зулм қилган бўлсам, зулм қилмаган ҳеч ким қолмайди, демаган ва ҳаёти сўнггига қадар намоздан сўнг: «Аллоҳумма инни золамту нафси зулман касирон»... дуосини ўқиди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га тегишли ва ҳақиқатан ҳам унинг табиатига хос бир муножот бор. «Жуд билутфика...» дея бошланувчи бу муножотда у Букж Мавлога шундай ниёз қилади: — Эй, Аллоҳим, улуши жуда кам, гуноҳларини самимийлик билан эътироф этишдан бошқа сармояси бўлмаган бир фақир ҳузурингга келди. Ундан марҳаматингни аяма. — Эй, Оламлар эгаси, бу қулнинг гуноҳи каттадир. Сендан бошқа нажоткори йўқ бир ғарибдир. Унинг гуноҳларини кечиргин. — Эй, Буюк раҳм қилувчи, бу қулнииг қилганлари фақат исёндир, сенинг неьматларингни унутишдир, гуноҳ устига гуноҳдир. Сендан кутганим эса фақат эҳсон, икромдир. — Марҳаматли Аллоҳим, гуноҳларим қум заррачаларидан ҳам кўп, саноғи йўқ. Сен авф қилиб гуноҳларимни кечиргин, сабр бер. — Яратган эгам, хайрли амалим йўқ, ёмон амалларим кўп, ибодатим эса жуда ҳам оз. Бу аҳволда ҳолим не кечади? Бу қулингни турли хасталиклардан сақла. Ҳожатини чиқаргин. Эътироф этаманки, менинг қалбим хастадир. Хастага ҳақиқий шифони сен бера оласан, — Эй, Аллоҳим, Иброҳиминг учун оловга «Ўч!»... амрини берганингдек, мени ёқувчи оловга ҳам шу амрни бергин! Шифо берувчи сенсан. — Эй, Раббим, икром хазиналарингдан менга эҳсон қил. Чунки сен марҳамати кенг икром қилгувчисан. Менга кўнглимнинг муродини бер. Мен энг хайрли телба кетидан айирма. — Икки олам эгаси бўлган Буюк Мавло, Жаброил ёрдамчи бўладиган қиёмат кунида бизга муборак бир мулк ва салтанат бер. Биз қўрқувчи нарсалардан қутқар ва асра! — Қани Мусо, қани Исо, Яҳё қаерда?.. Нуҳ қаерда?.. Бу буюкларнинг ҳар бири умрларини яшаб кетмадиларми?.. Эй, исёнкор Сиддиқ, сен Буюк Мавлога қайтиб тавба қил... Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling