Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


«Аммо, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган ҳамда доим Аллоҳни ёд этган ва


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

«Аммо, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган ҳамда доим Аллоҳни ёд этган ва 
(илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом равнақ топгач) ғолиб бўлган 
кишилар (мустаснодирлар). Зулм қилганлар эса яқинда қандай оқибат сари 
кетаётганларини билиб олурлар!» (Шуаро сураси, 227-оят). 
Аллоҳнинг саломи ва раҳмати, баракотлари сизга ёғилсин». 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўзларини тугатди ва ёзилган васиятномани муҳрлашни буюрди. 
Ҳазрат Усмон бу амрни бажарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қўлларини кўтариб, қуйидагича дуо 
қилди: 
— «Аллоҳим, мен бу халифани тайинлаш билан фақат мўминларга яхшилик истадим. 
Ораларида фитна чиқишидан қўрқдим. Ростини мендан кўра яхши билганинг учун бу ишни 
қилдим. Бу мавзуда ўз қарашларимдан келиб чиқдим. Қулларинг ичидан энг оқил ва 
кучлисини, уларни бошқаришини истовчи кишини тайинладим. Мен бу ҳолга тушдим. 
Инсонларга менинг вакилим сен бўл! Улар сенинг қулларинг. Халифаларини ўзларига муносиб 
қилгин. Уни Пайғамбаринг (с.а.в.) ва солиҳ қулларингни йўлига кирган Рашид халифалар каби 
қил». 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
107
Ҳазрат Усмон ташқаридаги одамларнинг ёнига чиқди ва: 
— Шу саҳифада исми ёзилган инсонга итоат қиласизми, яъни уни халифа сифатида қабул 
қиласизми? — деди. 
У ердагиларнинг бир қисми розилигини билдиришди. Бир қисми эса биз кимнинг халифа 
бўлишини тахмин қиляпмиз, - дедилар. Ҳазрат Алининг: «Умар бўлиши керак!» деган овози 
эшитилди. Аммо ҳеч ким эътироз билдирмади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг олдигача келган ва 
фикрларини ошкора айтганлардан сас чиқмади. Ёки олган жавоблари уларни қониқтирганди, ё 
аксарият кишилар рози бўлган бу ишга ноилож рози бўлишаётганди. 
Шу пайт хонанинг деразаси очилди. Ҳолдан тойган, мажолсиз Абу Бакр (р.а.)нинг юзи 
кўринди. Йиқилиб кетмаслиги учун аёли Асмо бинти Умайс уни суяб турарди. 
— Сизга халифа этиб тайинлаган одамга розимисиз? Валлоҳи, бу хусусда кўп ўйладим. 
Сизга бирор қариндошимни халифа қилганим йўқ. Умар бин Хаттобни тайинладим. Уни 
тингланг ва итоат қилинг, — деди. 
Тўпланганлар: 
— Тинглаймиз ва итоат қиламиз, — дедилар. Сўнгра ҳазрат Усмон қўлида ушлаб турган 
номани ўқиди. Шахсан Абу Бакр (р.а.) тарафидан эълон қилинган исм билан, ёзилган 
васиқадаги исм айни бир шахс эканлиги маълум бўлди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) орқага чекинди ва: «Менга Умарни чақиринг», - дедилар. Бу 
чорловдан кейин ҳазрат Умар (р.а.) келдилар ва улар ёлғиз қолишди. Шундан сўнг ҳазрат Абу 
Бакр (р.а.) сўз бошлади: 
— Эй, Умар, сени Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларига халифа этиб тайинладим. Доимо 
Аллоҳдан қўрқишингни тавсия қиламан. Аллоҳ таолонинг инсонлар учун тунда қилиши керак 
бўлган бир ҳаққи борки, уни кундузи қабул қилмайди. Қундузи бажарилиши лозим бўлган бир 
ҳаққи борки, тунда бажарилса қабул қилмайди. Аллоҳнинг фарз ибодатлари бажарилмаса, 
нафл қилган ибодати қабул қилинмайди. 
— Эй, Умар, қиёмат куни тарозиси оғир босганлар фақат Аллоҳни севган ва унга боғлиқ 
бўлганлари учун бу даражага эришадилар. Ҳақдан бошқа бир нарса қўйилмаган бир 
тарозининг оғир босиши табиий ҳол. Тарозиси енгил бўлганлар эса фақат ботинга боғлиқ 
бўлганлари туфайли бу натижага эришадилар. Залолатдан бошқа бир нарса қўйилмаган 
тарозининг енгил келиши ҳам табиий ҳолдир. 
— Эй, Умар, кенгчилик ҳақидаги оятлар, шиддатли оятлар билан бирга туширилган. 
Шиддатли оятлар эса ҳузур бағишловчи оятлар билан бирга нозил қилинган. Токи мўмин ҳар 
иккисини ҳам эсда тутсин. Умид билан яшасин, аммо азоб қўрқувини ҳам унутмасин. Амалга 
ошмайдиган нарсага умид боғламасин, ўзни ўзи таҳликага қўймасин! 
— Эй, Умар, қара, Аллоҳ жаҳаннам аҳлини қилган гуноҳ амаллари билан эслайди. Мен улар 
ҳақида ўйлаган пайтимда, «Умид қиламанки, мен ундайлардан бўлмайман», дейман. Жаннат 
аҳлини эса қилган савоб ишлари билан таъриф этади. Чунки уларнинг майда-чуйда 
камчиликларини кечирган. Мен уларни эслаганимда «Улар қаерда-ю, мен қаерда?» дейман. 
— Эй, Умар, менинг васиятимга амал қил! Қўлингдан келмайдиган ишларни эмас, узоқда 
бўлмаган ва қўлидан қутулиб бўлмайдиган ўлимни ҳамиша ёдингда тут... 
Улар ўртасидаги суҳбат тугагандан сўнг ҳазрат Умар (р.а.) хайрлашиб чиқиб кетди. Ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.) эса қайтиб жойига чўзилди. Энди кўнгли хотиржам эди. Аллоҳ ҳузурига 
боришдан бошқа ўйи йўқ эди. Бу пайтда ҳазрат Оиша (р.а.) отасининг аҳволини кўриб, Ҳотам 
ат-Тойининг бир байтини такрорлашдан ўзини тияёлмади. Ҳотам бу байтида, «Онт ичаманки, 
ўлим келиб бўғзингга тиқилганда ва нафасинг қисганда бойлик инсонга ҳеч қандай фойда 
бермайди», - дерди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) мўминлар онасига қаради: 
— Эй, қизгинам, Аллоҳнинг сўзи жуда тўғридир, — деди ва Қурьоннинг шу оятини ўқиди: 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling