Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Таваффаний муслиман ва алҳиқний бис солиҳин
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- *Таваффаний муслиман ва алҳиқний бис солиҳин*
Таваффаний муслиман ва алҳиқний бис солиҳин.
Яъни, "(Ажалим етганида) мусулмои ҳолимда жонимни олгин ва менн солиҳлар (қатори)га кўшгин." (Юсуф сураси, 101-оят). Аллоҳ таолонинг китобида ҳазрат Юсуфнинг ёлвориши сифатида берилган бу дуони тилида, дилида бир неча марта такрорлади. Сешанба кунги қуёш ҳам ҳар доимги вақтда чиқди, юқорилади ва ботди. Аммо бугун Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг халифаси, мўминларнинг амири бўлган бу инсон учун бошқа кунлардек келмади. Вужуди зирқираб оғрирди. Ниҳоят оқшом чўкаркан, қимирлаши ҳам ҳатто қийин бўлган лаблар яна бир марта қимирлаб: *Таваффаний муслиман ва алҳиқний бис солиҳин* дуосини яна такрорлади. Зўрға эшитилаётган сўзлар муборак дуо ва ниёзлардан иборат эди. Хонаси яқинлари билан тўла эди. Бошида мўминларнинг онаси ҳазрат Оиша (р.а.), кейин эса икки аёли (ҳазрат Асмо ва ҳазрат Ҳабиба), катта ўғли Абдураҳмон ва эндигина икки ярим ёш бўлган Муҳаммад... Булардан ташқари ҳаёти давомида унга ҳамроҳлик қилган малаклар ва айниқса унинг руҳини олиб Аллоҳ ҳузурига етказиш вазифасини бажарувчи Ажал фариштаси ҳозир турарди. Ҳаётининг тугаши учун белгиланган вақтни кутиб турарди. Ҳаётининг сўнгги йигирма беш йилини иймон йўлида сарфлаган, Муҳаммад(с.а.в.) уммати етишиши мумкин бўлган энг юксак чўққига иймон байроғини ўрнатган бу қадрли инсоннинг руҳини малаклар қўллари орасида олдилар, унга «қўрқма, маҳзун бўлма, ваъда қилинган жаннатнинг хабарини биздан ол!» дедилар. Ҳаёт давомида кўринмасдан унга ҳамроҳлик қилган фаришталар бундан кейинги ҳаётида ҳам унга йўлдош бўлишларини, кўнгли нимани тусаса ўзиники бўлиши мумкинлигини айтишади. Азобдан иборат ҳаёт сўнггига етган, охират ҳаёти орзу қилинганидек бошланган. Жаннатнинг ҳар бир эшигидан алоҳида таклиф қилинадиган бахтиёр ҳаётга ўтиш пайти келган эди. Ажал фариштаси унинг руҳини жисмидан айираркан, сўнгги марта қимирлаётган дудоқлар: «Аллоҳим, мусулмон сифатида вафот эттир, яхши қулларинг сафига қўш», деди. Бахтли учрашув амалга ошган, азиз руҳи Аллоҳга ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га етишиши учун айрилган вужуд, ҳаракатсиз қолганди... Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қадрдон биродарлари шом намозидан кейин халифанинг соғлиғидан хабар олиш учун кутмоқда эдилар. Очилган деразадан кўринган инсоннинг кўз ёшлари ғира- шира қоронғуликда сезилмасди. Аммо қулоқларга эшитилган овоздаги қайғу, аччиқ ҳақиқатдан хабар бермоқда эди. Расули Акрам (с.а.в.)нинг энг қадрли дўстлари ислом оламининг энг самимий ва энг буюк хизматчиси бу фоний дунёни тарк этганди. Бир неча кундан буён аҳволининг яхшиланишини кутган, аммо унинг қуёш қаршисида қордек аста-секин эриб бораётганини кўриб, умидсизланаётган инсонлар учун энди «ҳукм фақат Аллоҳдандир» дейишдан ўзга чора қолмаганди. Лабларда раҳмат тилаклари бор эди. «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» оятини такрорларди. Бироздан сўнг сўфи хуфтон намозига азон айтиб, одамларни тўпларкан, мўминларнинг онаси ҳазрат Оиша (р.а.) кўз ёш тўкканча отасининг васиятини бажариш учун унинг кўйлагини юварди. Ҳазрат Умар (р.а.) эса халифа сифатида илк бора ўқитадиган хуфтон намозини адо этиш учун меҳроб тарафга ўтди. Юзларида қайғу акс этган, қалблари бу кўргулиқдан қоврилган инсонларга имом бўлди. Шундан сўнг ўн икки йил давомида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг меҳробларида мўминларга намоз ўқиттирди. Уйда кафанлаш ва маросим ишлари давом этаёттан бир пайтда, Расули Акрам (с.а.в.)нинг муборак қабрлари ёнида, машъалалар ёғдуси остида янги бир қабр қазилмоқда эди. Қибла томондан ҳисобланса ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қабри, Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрларининг орқа |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling