Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


келтирган зот (Муҳаммад) ва уни тасдиқ этган (мўминлар) - айнан ўшалар тақволи


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

келтирган зот (Муҳаммад) ва уни тасдиқ этган (мўминлар) - айнан ўшалар тақволи 
зотлардир.», дея марҳамат қилди (Зумар сураси, 33-оят). Яратган Аллоҳ бу оятда динни 
келтирган деганда - Пайғамбарини, тасдиқ этган деганда эса - Сени англатмоқни истаган. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
111
Валлоҳи, эй, Абу Бакр, сен Исломга бир қалъа, кофирларга эса азоб эдинг. Сенинг 
эътиқодинг сусаймади, руҳинг қўрқув нималигини билмади. Сен шиддатли бўронлар 
силкитолмаган бир тоғ, қуюнларга дош берган, юлиб отилмаган илдизи мустаҳкам бир дарахт 
эдинг, Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрганларидек, жисми заиф, Аллоҳга ибодат йўлида бақувват, 
нафсингга кўра қадрсиз, Аллоҳга кўра жуда қадрли инсон эдинг. Ҳеч кимга миннат назари 
билан қарамаган самимий зот эдинг. Кучли бўлган киши ундан ҳақ олингунга қадар сенинг 
ёнингда заиф, халқ назарида заиф бўлган эса, унга ҳаққи тошпирилгунга қадар сенинг ёнингда 
кучли эди. 
Сени йўқотиб, тортган мусибатимиз туфайли Аллоҳ бизни эҳсонидан маҳрум қилмасин. 
Сен йўқлигингда бизни чорасизликдан асрасин...» 
Кейин эса кўз ёшларини артиб, у ердан узоқлашган бу одам ҳазрат Али( р.а.) эди. 
 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳаёти давомида тўрт марта уйланган эдилар. Аввал Қутайла бинти 
Абдулузза билан турмуш қурди. Абдуллоҳ исмли ўғли ва қизи Асмо бу хотиндан бўлган 
фарзандларидир. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бу аёл билан турмуши қачонгача давом этганини 
билмаймиз. Аммо уларнинг ажралишгани аниқ. 
Бу хотинни ҳижратдан бир неча йилдан сўнг Мадинада кўрамиз. Ўзи яна мушрикдир, қизи 
ҳазрат Асмони кўриб турар ва унинг муносабатини билишни истарди. Бу вазиятда қандай йўл 
тутиш кераклигини Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўраган ҳазрат Асмо: 
— Онангга яхши муносабатда бўлавер, — деган жавобни олади. 
Мушрик бўлишига қарамай, қизидан бир онага кўрсатилиши керак бўлган меҳрни кўрган бу 
аёл кейинчалик ислом динини қабул қилганлиги ҳақида ривоятлар бор. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) иккинчи марта Умму Руммонга уйланди. Бу турмушидан Абдураҳмон ва 
Оиша исмли фарзандлари бўлган. Фарзандлари ичида Исломни энг охири қабул қилгани 
Абдураҳмондир. 
Умму Руммон Маккадалигида Исломни қабул қилган, Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳурмати баланд 
эканлигини ҳар доим исботлаган қадрли бир аёл эди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг: «Жаннат париларидан бирини кўришни истаган Умму Руммонга 
боқсин», деган ҳадислари бу аёлга берилган юксак баҳо эди. 
Умму Руммон ҳижратнинг тўққизинчи йилида бу фоний дунёни тарк этганда, Набийи Акрам 
(с.а.в.) унинг қабрига тушган, унга Аллоҳдан мағфират тилаб: «Аллоҳим, Умму Руммоннинг 
сенинг йўлингда, пайғамбарингнинг йўлида чеккан азиятларини сен жуда яхши биласан» 
дегандилар. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг учинчи аёли эса, шаҳид бўлган Жаъфар бин Абу Толбининг 
хотини Асмо бинти Умайсдир. Бу кўп азоб чеккан аёл аввал Ҳабашистонга, кейин эса Мадинага 
ҳижрат қилган ва икки ҳижрат савоби олганлигини Расулуллоҳ (с.а.в.)дан шахсан эшитган аёл 
эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Видо Ҳажига чиққан пайтларида Асмо ҳам бу сафарга қўшиларкан, 
тўққиз ойу, ўн кунлик ҳомиласи бор эди. Шунингдек, Мадинадан олти чақирим узоқликда 
бўлган Зулхулайфа деган жойга етган пайтларида бир ўғил кўрди. Расулуллоҳ (с.а.в.)га тақдим 
этилган бу боланинг оғзига кирган илк егулик Набийлар сарвари Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг 
оғизларида чайнаб юмшатилган хурмо бўлганди. Бу чақалоққа Муҳаммад, деб исм қўйилган. 
Асмо бинти Умайс Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қайнсингиллари эди. Чунки мўминларнинг оналари 
орасида бўлган ҳазрат Маймуна ҳазрат Асмонинг синглиси эди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг тўртинчи хотини Мадинага ҳижратдан кейин бир муддат меҳмон 
бўлиб қолган ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонларидан муҳожир Ансор биродарлиги 
қуриларкан, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га биродар қилинган Ҳориса бин Зайднинг қизи Ҳабиба эди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) вафот этганда бу аёл ҳомиладор эди. Туғиладиган фарзанди қиз 
бўлишидан умидвор эканлигини ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳазрат Оиша (р.а.)га айтганди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling