Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
119 кўришаётганди. Ниҳоят қиличларини чақмоқ каби ўйнатган бир гуруҳ кишиларнинг ўз чодирини нишонга олиб келаётганини кўрди. Ҳимоячилар уларни тўхтатиш учун умидсизлик билан қилич кўтаришар, аммо бирма-бир ерга йиқилишарди. Ҳимоянинг фойдасизлиги, мағлуб бўлаётганлари аниқ бўлиб қолди. Дарҳол қарорини берди. Бир нечта одамини ёнига олиб, жанг майдонини тарк этди. Ислом қўшинининг бош қўмондони сафларнинг энг олдида, арслон каби жанг қиларкан, Тазорикнинг ипак кўйлаклар кийиб жангни томоша қилиши ва чапга-ўнгга қараб буйруқ бериши ҳар бир ақлли одам кўриши мумкин бўлган жиҳат эди. Херақлнинг укаси бўлиши унга заррача фойда келтирмаганди. Тазорикнинг жанг майдонини тарк этганини кўрган қўшин тарқала бошлади. Бироқ бир- бирига боғланган қўшинларнинг қочиш имконлари йўқ эди. Қочишлари учун гуруҳдан ҳеч ким ўлмаган бўлиши керак эди. Акс ҳолда ё ўлишлари ёки ўлдиришлари керак эди. Ўша куни мўминлар пешин ва аср намозларини жанг майдонида ишоралар билан ўқидилар. Ичларида биттаси бор эди. У ҳануз неча вақт намоз фарз қилинганлигидан бехабар эди. Фақат кўнглини Ислом севгиси тўлдиргани учун Аллоҳга ҳамд айтар ва кечагача қўмондони бўлган гуруҳларга қарши қилич ўйнатарди. Ҳидоят топишига сабаб бўлган Холид бин Валиднинг ортидан соя каби эргашиб юраркан, тилини келиштириш учун шаҳодат калималарини тинмай такрорларди. Қуёш ғарбга томон оғаркан, олган яралари ҳам ҳаётининг қуёшини сўндираётганди. Ёки унинг учун ҳавас қилса арзигулик абадий ҳаёт бошланиш арафасида эди. Ҳидоят қуёши билан ёришган руҳи, ҳатго хаёл қилиши ҳам завқли бўлган бир оламга кетиш арафасида эди. Оқаётган қон дармонини қуритганди. Устидан босиб ўтганлар ҳам бўлди. Бу жанг пайтида одатий ҳол эди. Ёрув самимий бир мўмин бўлганди. Бунинг ёрқин далили эса икки юз қирқ минг кишилик даҳшатли қўшиндаги қўмондонлик вазифасидан воз кечиб, енгилиш эҳтимоли бўлган қирқ минг кишилик қўшинга ҳеч қандай мартабасиз ўтиши эди. Бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган бир фидокорлик эди. Аммо у тўғри йўлни тутган, ҳеч қачон пушаймон бўлмайдиган бахтиёрлик йўлини афзал кўрганди. Бундан бошқаси эса Аллоҳ таолонинг битмас- туганмас эҳсонига, карами ва иноятига оид эди. Ёрув ўзига ёққан ишни қилганди, Аллоҳ таоло ҳам ўзига ёққанини қилади. Энди жанг тугади, дейиш мумкин эди. Ақл бовар қилмайдиган даражада муаззам бир зафар қозонилган бу йўлда уч минг мусулмон жон берганди. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Аллоҳ Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling