Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига "сотиб олди" - Аллоҳ йўлида


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига "сотиб олди" - Аллоҳ йўлида 
жанг қиладилар. Бас, ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Таврот, Инжил, ва Қуръонда 
Ўзининг ҳақ ваъдасини берган Аллоҳдан кўра ким аҳдига вафодорроқдир?! Бас, 
битишган бу савдоларингиздан шодланингизлар! Ана ўша улкан ютуқдир!» (Тавба 
сураси, 111-оят) дея таърифлаган инсонлар шу муборак шаҳидлар бўлиши керак эди. 
Ортда вужудлар қолганди. Яратилгандан буён бундай саҳнага илк ва сўнгги маротаба шоҳид 
бўлган бу водий ортиқ чидаб бўлмайдиган ҳидлар билан тўлганди. Оққан қонлардан тупроқ 
қип-қизил бўлган, чуқурлар тўлган, қон билан йўғрилган ботқоқликлар вужудга келганди. Уч 
минг мўминнинг ҳеч нарсадан хабарсиз вужудлари, Исломни таг-туги билан йўқ қилмоқчи 
бўлган ва шу мақсадда жон берган инсонларнинг жасадлари билан ёнма-ён ётарди. Гўё 
Ярмукда жаннат билан жаҳаннам бир жойга келган, Аллоҳнинг раҳмати билан ғазаби шу онда 
бу водийда тажалли этган, раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари шу ерда 
учрашгандек эди. 
Бироздан сўнг қуёш бу водийни тарк этади. Жасадлар зим-зиё қоронғулик бағрига шўнғийди, 
аммо бу водийга жала ҳолида раҳмат ва азоб ёғади. Кейин эса тонгнинг илк нурлари билан 
биргаликда лочин ва бургутлар даҳшатли овозлар чиқариб, бу жасадларга ташланадилар ва 
байрам қиладилар. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
120
 
* * * 
Қўлида сувдон билан жанг майдонида кезиб юрган бир одам мурдаларни текширарди. 
Баъзилари мутлақо таниб бўлмайдиган ҳолга келганди. Кесилган бошларнинг қайсиси қайси 
танага тегишли эканлигини аниқлаш жуда мушкул, ҳатто имконсиз... Аммо у ҳануз тирик 
қолганлар билан қизиқар, таниш чеҳралар ахтарарди. Жуда кўп ўликнинг ва кўплаб 
ярадорларнинг орасида сассиқ ҳидларга чидаб ҳаракат қилиш осон иш эмасди. Шу пайтда 
эшитилган инграган овоз уни ҳануз тирик бўлган ярадорни топишга ундади. Қаршисида таниш 
чеҳрани кўрди. Лаблари ҳаракатдан ёрилган, кўзларида фақат бир неча нафасгагина дош 
берадиган дармон қолган бу инсон «Сув ичасанми?» деган саволга кўзларида пайдо бўлган бир 
учқун билан жавоб берди. Қандай қилиб истамаслиги мумкин?! Ахир у бир қултум сув учун 
ҳаёти давомида орттирган ҳамма нарсасини қурбон қиладиган ҳолатда эди. 
Ҳузайфа дея таниганимиз бу саҳоба қўлидаги сувдоннинг оғзини ярадорнинг лабларига олиб 
борди. Сув оқаётган пайтда эшитилган инграш овози ярадорнинг оғзини ёпилишига сабаб 
бўлди. «Сув-сув», - дея инграган бир диндошининг овозини эшитганди. Оғзини ёпиб олди ва 
кўзлари билан ҳатто кимлигини билмайдиган ярадорга олиб боришини ишора қилди. 
Пайғамбарлар султонидан олган тарбия ва қалбида ҳамон уйғоқ ҳолда борлиқни ҳис эттирган 
имоннинг самараси эди, бу. Қуръонда улар шундай тасвирланган: «... гарчи ўзларида 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling