Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
115
- Холид бин Валид билан кўришмоқ истайман, - деди. 
Қўшиннинг энг олдида, жасорат тимсоли каби турган одам отини илгари сурди. Доимгидек 
ҳайбатли қўрқув нелигини билмаган ҳолатда илгарилади. Икки тараф ҳам кучли ҳаяжонда эди. 
Кўнгиллардан чиққан дуолар, ўн мингларча кишидан юзага келган Ислом қўшинининг бош 
қўмондонини алданишдан сақлашини Аллоҳга ёлвормоқда эди. Чунки қаршидаги одамнинг 
қўлида қурол йўқ эди. Шу боис Ҳазрат Сайфуллоҳ ҳам қўлига қилич олмаганди. У одам 
кутилмаган пайтда бир телбалик қилиши ва ҳазрат Холидга зарар етказиши мумкин эди. 
— Мен урушиш учун келмадим, эй, Холид, гаплашмоқчиман, — деди. Аммо бир насронийга, 
айниқса, шундай бир вазиятда қанчалик ишониш мумкин?! 
—Холид бин Валид менман, — деди. 
— У ҳолда менга тўғрисини айт. Асло ёлғон сўзлама. Чунки ҳур ва обрўли киши ёлғон 
сўзламайди, ҳам суҳбатини алдамайди. 
—Сўзла, қулоғим сенда... 
—Аллоҳ сизнинг Пайғамбарингизга кўкдан бир қилич туширган экан. Паиғамбарингиз у 
қилични сенга берганмиди-ки, қайси қўшин билан қилич солишсанг, у қўшин чекинади ва сен 
ғалаба қозонасан? 
—Йўқ, Аллоҳ кўкдан ҳеч қандай қилич туширмаган. 
— У ҳолда нима учун сени «Сайфуллоҳ» дейишади? 
— Аллоҳ таоло бизга бир Пайғамбар жўнатган ва у Пайғамбар бизни Аллоҳнинг динига 
даъват этган. Биз авваллари бу диндан узоқ эдик. Кейин эса бир қисмимиз ҳазрат Пайғамбар 
(с.а.в.)нинг сўзлари рост эканлигига ишондик ва ортидан эргашдик. Бир қисмимиз эса 
пайғамбарни ёлғончилиқда айбладик. Мен ҳам пайғамбарни ёлғончи деб ҳисоблаган, ундан 
узоқ турган, ҳам у билан курашганлардан бири эдим. Сўнгра Аллоҳ таоло бизнинг қалбимизга 
ҳидоят бахш этди. Унинг йўлига кирдик. Ўша пайтда ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) менга: «Сен 
Аллоҳнинг мушрикларга қарши туширган қиличисан», деди ва зафар қозонишим учун дуо 
қилди. Шундан сўнг менга «Сайфуллоҳ» (Аллоҳнинг қиличи) номи берилди. Шу боис мен 
мўминларнинг мушрикларга қарши турган омонсиз бир зарба берувчисиман. 
— Хўш, мени нимага даъват қилмоқчисан, эй, Холид? 
— Сени ва бошқа инсонларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад эса Аллоҳнинг қули 
ва расули эканлигига ишонишга, ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳдан келтирган ҳар бир 
хабарни ҳақиқат эканлигини қабул қилишга даъват қиламан. 
— Агар қабул қилмасам-чи?.. 
— Унда жузъя берасизлар. Биз эса сизни ҳимоя қилиш масъулиятини зиммамизга оламиз. 
— Агар жузъя беришни ҳам истамасак-чи? 
— У ҳолда уруш эълон қиламиз ва курашамиз (жанг қиламиз). 
Ёрув ўзига жуда ишонган, бу қадар иймонли инсон билан ҳаёти давомида биринчи марта 
танишмоқда эди. Ортида турган ва икки юз қирқ минг кишидан иборат дарё каби қўшин унинг 
дилига қўрқув солмаётган эди. Гўё бу қўшинлар жасорат ва иймоннинг намоёндалари эди. 
Аввалдан номи тилларда достон бўлган бир қаҳрамон билан рўбарў турганини билмаганда 
бир ҳовучгина қўшини билан шундай катта қўшинга қарши чиққан бу одамнинг ақл-ҳуши 
жойида эмаслигини роҳатланиб сўзларди. Бу инсонларнинг ҳар бири олти киши билан 
курашишлари керак эди, эҳтимолки, ҳатто зафар қозонишни ўйлашарди. 
У ич-ичидан: «Сен нималар деяпсан? Нима деб вайсаяпсан, эй, Холид? Сиз кечагина оч-
яланғоч араблар эмасмидингиз? Қандай қилиб буюк бир Бизанс давлатини ҳимоянгизга олиш 
ҳақида баҳс юритмоқдасиз? - дейишни истаётганди. 
Агар шундай деса ҳам, ҳақ ҳисобланарди. Аммо Холидни дарё каби қўшинларнинг 
қаршисида бунчалик қатьиятли, бунчалик хотиржам сўзлатган бир имон бор эди. Гўё бу ердаги 
оломон ва кучли бўлган қўшиннинг қўмондони ўзи эди. Гўё Рум қўшини уларга сулҳ таклиф 
қилиш, жонларини сақлаб қолинишини тилаш учун бу ерга келгандек эди. Ҳазрат 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling