Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
114
— Эй, Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳ динига ёрдам беринг. Бунинг эвазига У ҳам сизларга ёрдам 
беради, оёқларингизни собит қилади, қалбларингизга қувват бахш этади. Эй, мусулмонлар
сабр қилинг. Чунки сабр куфрдан қутулишга, Аллоҳ таолонинг ризосига ва уятли ҳолатга 
тушиб қолишдан сақланишга сабаб бўлади. Сафларингизда ажралиб тарқалманг. Мен амр 
этмагунимча жанг бошламанг. Кўнглингизда Аллоҳни зикр этиб жим кутинг, — деди. Шу пайт 
бир одам ҳазрат Абу Убайдага яқинлашди: 
— Ўйлайманки, бугун шаҳидлик шарбатини ичадиганлардан бири мен бўламан. Расулуллоҳ 
(с.а.в.)га етказилишини истайдиган бирор гапинг борми? — деди. 
— Ҳа, Аллоҳнинг Расулига саломимни етказ! Раббимизнинг бизга ваъда қилганини ҳақ 
йўлдан юриб топдик, деганимизни, бунга ишонишимизни унга хабар қил, — деган амрни олди. 
Сўнгги нафаси чиқар-чиқмас ўзини Расули Акрам (с.а.в.) ҳузурларида кўришига қаттиқ 
ишонган бу одамнинг исмини билмаймиз. Аммо шуниси аниқки, у Буюк Пайғамбар (с.а.в.)нинг: 
«Киши севгани билан биргадир» 
дея берган хабарларига исми каби ишонган, тонгда қуёш 
чиқишини, оқшом пайти ботишини билганидек аниқ ишонч билан бу ҳақиқатни кўнглига 
жойлаганди. Ҳаёти давомида Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг севгиларига сазовор бўлиш ва улар 
келтирган ҳукмларга амал қилишда бошқа нарсани ўйламаганди. Бу дунёнинг ҳеч бир иши 
унинг кўнглидаги туйғунинг ўрнини эгаллолмас ва унуттиролмасди. Ниҳоят Ярмукнинг 
даҳшатли куни келиб еттанда ажал кўпригининг нариги томонида унутилмас севгилиси бўлган 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) кутишларини, руҳи жисмини тарк этиши биланоқ, уларнинг ҳузурларида 
етишишини ўйлаб ичи ёришар, худди бир маҳалладан бошқа бир маҳаллага кетаётгандек, 
вайронадан саройга кўчаётгандек бир ҳис билан келиб, Абу Убайдадан жўнатадиган хабарини 
сўраганди. 
Ҳақиқатан ҳам ўша куни Аллоҳ йўлида жон берган йигитлар орасида унинг ҳам қонга 
беланган жасадини топдилар. У ўз муродига етганди. Қўшинга жасорат бахш этувчи гаплар 
гапиришини истаган Абу Суфён баланд овоз билан: 
— Эй, мўминлар, бугун сиз мусулмон бўлмаганларнинг тупроғидасиз. Оила аъзоларингиздан, 
мўминларнинг амиридан узоқдасиз. Орқангиздан ёрдам келишини кутманг. Валлоҳи, сабр 
билан, жасорат ва сабот билан уларга қарши курашишдан бошқа ҳеч нарса сизни қутқара 
олмайди. Раббингизнинг ризосини таъминлолмайди. қиличларингиздан ва қуролларингиздан 
бошқа ҳимоя изламанг. Олға борсангиз, Аллоҳнинг Расули бор, жаннат бор, ортга чекинсангиз 
қаршингизда жаҳаннам ва шайтонни кўрасиз 
Шу пайт Холид бин Валид бир кишининг, «Румлар қанчалар кўп, мўминлар қанчалар оз», 
деганини эшитди ва унга деди: «Хайф сенга, мени уларнинг кўплиги билан 
қўрқитмоқчимисан?...» 
Қўшин фақат Аллоҳнинг марҳамати билан кучли бўлади. Унинг марҳамати бўлмаса, кучсиз 
бўлади. Валлоҳи, Ашқар хаста бўлмасайди, бу каби қўшин яна бўлсайди, ғам чекмасдим, — 
деди. 
Холид бу жиҳатдан ҳақиқатан ҳам қайғуга ботган эди. Қизил ёлли, қизил думли «Ашқар» 
номли отининг шундай бир кунда яна остида бўлишини ва зафар қозонишини жуда истарди. 
Ашқар Холидга, Холид Ашқарга қаттиқ боғланиб (ўрганиб) қолишганди. На чораки, Ироқдан 
келаётиб қисқа йўллардаги сойлардан бири Ашқарнинг қулашига ва ортиқ Холидни кўтара 
олмайдиган ҳолга келишига сабаб бўлганди. 
Холид каби бир қаҳрамон айни пайтда ҳеч қандай отга минолмасди. Ўзининг кўнглига яқин 
бўлган, гўё қай тарафга қанчалик тезлиқда югуриш кераклигини аниқ билиб, тез ҳаракат 
қиладиган Ашқарнинг аҳволи яхшиланишини ва буюк қўмондонга ҳамроҳ бўлишини оёғидаги 
боғичларга қарай-қарай кутмоқда эди. 
Шу пайт Рум қўшинидан бир қўмондоннинг жанг майдони томон келаётгани кўришди. Икки 
қўшиннинг ўртасида турди. Ўзини қўшин қўмондонларидан бўлган Ёрув эканлигини айтди. 
Мақсадини билдириб: 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling