Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Рум қўшини биринчи бўлиб мусулмонларнинг ўнг тарафига ҳужум қилди. Икки тараф бир- бирига яқинлашаркан, ҳазрат Холид чап тарафдаги қўшиннинг Румларга ҳужум қилишини буюрди. Энди умумий ҳужум бошланиб кетди. Шу кунгача ҳеч бир жангда қўшинини жангга киргизиб, ўзи томошабин бўлмаган Холид, бу сафар ҳам арслон каби ҳужум қилар, қайси тарафга ташланса, ўша тарафда бир бўшлиқ, бир кенглик пайдо бўларди. Ўша куни Румларга қарши шиддат билан қилич ўйнатганлардан бири Ёрув эди. Энди навбат қиличларга, найзаларга, ўқларга келганди. Кесилган каллалар, узилган қўл ва оёқлар, синган суяклар ва ниҳоят сел каби оққан қон бор эди, отларнинг кишнаши, ғанимга ҳужум қилган қаҳрамонларнинг қўрқинчли овозлари, бир қилич зарби билан қўлидан ёки оёғидан ажралган инсонларнинг водийларни титратган фарёдлари бир-бирига қоришиб кетганди. Баъзан бирортаси оти билан бирга йиқилар, ердан турган от эгасини судраб олиб кетарди. Баъзан тушган бир зарб туфайли қулаган одам қочиб кетган отига етолмай, ўртада қолиб кетарди. Ғанимини йиқитиб, калласини кесиш билан машғул бўлган одам отилган бир ўқ туфайли ерга қулар, кейин эса рақиби унинг бошини танасидан жудо қиларди. Зубайр бин Аввом у куннинг ҳолатига ярашадиган шаклда қилич солар, мана бундай Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 117 курашади, дегандек шиддат билан ҳужум қиларди. Унинг бир тўда одамлар атрофини ўраб олганлигини кўрди. — Нима дейсан, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.) холасининг ўғли, биз билан биргаликда жанг қиласанми? — Сиз бунга дош беролмайсиз! — Кўрасан, сен истаганингдек курашамиз. — Жуда соз, бошладик. Шундай олишувдан сўнг улар биргаликда душман қўшинига ташландилар. Урдилар, урдилар. Ниҳоят ўзларини душман қўшинининг ташқарисида кўрдилар. Ортга қайтдилар. Ислом қўшинига етишдилар. Бу пайтда жуда кўп Рум қўшинларининг ҳаётига нуқта қўйилган эди. Ҳазрат Зубайр елкаси билан бўйни орасига туширилган зарблар туфайли жиддий жароҳат олганди. Бу жароҳатнинг ўрни чуқурча бўлиб қолганди. Кейинчалик тобеъин наслининг энг буюк етти олими орасидан жой олган кичик ўғли Урва, отаси билан боғлиқ хотираларни эсларкан, бармоғини шу бўшлиқнинг, яъни чуқурчанинг ичига тиқиб ўйнаганини айтади. Душман қўшинида сафлар оралаб айланиб юрган руҳонийлар Инжилдан оятлар ўқиб, қўшинларни шиддатли жанг қилишга ундашарди. Ислом қўшинлари орасида ҳам шундай вазифани бажараётганлардан бири Муоз бин Жабал баъзан мужоҳидларга қараб: «Эй, Қуръон аҳли, эй, Аллоҳ китобининг ҳимоячилари, эй, Ҳақнинг ва ҳидоятнинг ёрдамчилари... Аллоҳнинг раҳматига қуруқ гап билан, юзаки амаллар билан эришиб бўлмайди. Аллоҳ таоло раҳматини ва мағфиратини фақат содиқ қулларигагина эҳсон қилади. Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган кишиларни ер юзига халифа қилишини билмайсизларми? Аллоҳ таоло сизни асло душмандан қочаётган ҳолда кўрмасин. Сизнинг Аллоҳдан бошқа сиғинадиган кимсангиз йўқ» дер, баъзан қўлларини кўкка чўзганча: «Аллоҳим, душманнинг оёқларини тойдир, қалбларига қўрқув сол. Устимизга сабот ва ҳузур ёғдир, сенга бўлган муҳаббатимизни мангу қил, сенга етишмоқни доим орзу қилайлик. Зафар бериб бизни хушнуд қил!» дея ёлборарди. Шу пайт Румлар мўминларнинг ўнг тарафига шиддат билан ҳужум қилдилар. Мўминларнинг бир қисми байроқларининг остида жонларини тикиб курашаётган бир пайтда, бошқа бир қисми ортга чекинди. Баъзилари эса марказга интилди. Баъзилари орқага қоча бошлади. Буни кўрган аёллар уларни тошбўрон қилдилар. Таёқлар билан қарши чиқдилар. Бу аёлларнинг орасида халифа ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қизи ҳазрат Асмо ҳам бор эди. Эри Зубайр бин Аввом билан биргаликда бу муҳим жангда катнашиш учун келган, шундай бир жон бозорининг, жонли шаҳидларидан бири бўлганди. Севикли отасининг охират сафарига чиққанлигини билмасди. Аёллар сафдан чиқиб қочаётганларни: «Қаерга?... Бизни душман қўшинларига қолдириб кетяпсизларми? Ўлмасдан аввал бизни уларга қолдиришга уялмайсизларми?» - дея қаршилардилар. Уларнинг бу сўзлари ва устиларига ёғдирилган тошлари ҳақиқатан ҳам қочоқларни уялтирди ва ортга қайтишга мажбур қилди. Қўллар яна қиличларни тутди. Яна жангга киришдилар. Бу пайтда Мадинадан келган хат ташувчи Холид бин Валид ёки Абу Убайда бин Жарроҳни қидириш билан машғул эди. Атрофини қуршаб «Нима хабар бор Мадинадан?» дегувчилар ҳам бўлди. Улар ҳақли эдилар. Кўпдан бери юртларидан бирор хабар келмаётганди. Келган одам «Ҳазрат Абу Бакр хасталанди», — деб гап бошлаган эди, ҳазрат Холид келди. Уни бир четга тортиб: Қандай хабар келтирдинг? — деди. — Хабарлар яхши эмас, эй, Холид. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) вафот этдилар. Ўринларига Умар бин Хаттобни халифа бўлишини васият қилди. У эса... Ҳазрат Холид у одамнинг сўзини бўлди: — У эса мени қўмондонликдан озод қилди, шундайми? — деди. Ҳа, Холид, келтирган хабаримга кўра, энди сен қўмондон эмассан. Янги қўмондон ҳазрат Абу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling