Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
118
Убайдадир. 
— Буйруқни менга бер. 
Келган одам Умар (р.а.)нинг муҳри босилган мактубни берди. Шу пайтда баъзи кишилар 
бирор хабарни билиш истаги билан уларга яқинлашишди. Ҳазрат Холид улар эшитадиган 
овозда: 
— Жуда соз, жуда яхши... — деди. 
Кейин эса ҳеч кимнинг гапиришига фурсат бермай хат олиб келган одамни улардан 
узоқлаштирди. Чодирда ўтиришини ва оқшомга қадар ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаслигини 
қаттиқ уқтирди. 
Ҳазрат Холид ҳақиқий қўмондон қилиши керак бўлган ишни бажарганди. Шундай бир 
вазиятда қўмондон алмаштириш ва айниқса ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг вафот этганлиги 
ҳақидаги хабарни тарқатишдан бирор фойда йўқ эди. Фақат қўшин ларзага келиши мумкин эди 
ва шундоқ ҳам сон жиҳатдан жуда оз бўлган қўшин учун мағлубият эшиги очиларди. Зотан, бир 
кундан сўнг қўмондон ўзгариши, бошқа кишининг амри остида уруш давом этиши керак эди. 
Қўмондонлиқдан озод этилиш ҳазрат Холид учун деярли аҳамиятли эмасди. Аллоҳ йўлида 
курашиш керак бўлса, бир ўзи ҳам буни меҳр билан бажара оларди. Шундай ўй билан яна 
душман сафларига шўнғиди. 
Икрима бин Абу Жаҳл шиддат билан қилич ўйнатмоқда эди. Атрофидагиларнинг тарқоқ 
ҳолга келиши унинг виждонини қийнади. «Расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши мушрик сифатида неча 
маротабалаб жанг қилдим. Бугун эса бир мусулмон сифатида мен қочмоқчиманми?» дея 
ўйлади. Сўнгра атрофидагиларга қараб ҳайқирди: 
— Ўлгунига қадар жанг қилиш учун мен билан ким ваъдалашади? 
Аввал амакиси Хорис бин Хишом жавоб берди: 
— Мен, эй, Икрима. Охиригача сен билан бўламан. Ундан сўнг Дирор бин Аввор келди. 
Орқама-орқа келганларнинг сони ортди. Ниҳоят, тўрт юз кишилик гуруҳ ҳолига келишди. Улар 
ўлгунларича жанг қилишга қасамёд этдилар. Кейин эса оч бўри каби душманга ташландилар. 
Энг шиддатли жанг бош қўмондон Холид бин Валиднинг чодири олдида бўлмоқда эди. Бу тўрт 
юз кишининг барчаси ҳазрат Холиднинг чодири атрофида ерга қуладилар. Жуда кўплари 
шаҳодат шарбатини ичишди. Бир қисми эса ўрнидан туролмайдиган даражада оғир 
яраланганди. 
Ҳазрат Холид мусулмонларнинг ўнг қанотига ҳужум қилган ва уларни чекинишига мажбур 
қилган душманга қарши бир ўзи ҳужум уюштирди. Арслонлар каби ташланган суворийлар 
Румларнинг чап қанотини тум-тарақай қилди. Ҳазрат Сайфуллоҳ қўшинларга жасорат берар, 
«Жонимнинг эгаси бўлган Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтаманки, уларнинг сабрлари тугаб 
бормоқда. Умид қиламанки, бугун уларнинг ортга томон қочаётганларини Аллоҳ таоло сизга 
кўрсатади. Яна бироз чиданг!» - дерди. 
Кейин эса ёнидаги юз киши билан Рум қўшинининг марказига шиддатли ҳужум уюштирди. 
Мўлжали бош қўмондон Тазорикнинг чодири эди. Олдидан чиққанни йиқитиб, ўлдириб, 
илгарилади. Унинг мақсадини англаб, ортига тушганларнинг сони ҳам ортиб борди. Ҳужум 
шиддати душманнинг юрагига ғулғула солар, у илгарилаган сайин ҳурмат кўрсатгандек йўл 
очишарди. 
Тазорик бу жангни борган сари умидсизланиб кузатмоқда эди. Жангни бошлаётганда юз 
фоиз ғалаба қозонишига ишонган эди. Аммо жанг у истаганидек давом этмаётганди. Дарё каби 
қўшин, денгиздек қўшиннинг қаршисида енгилишдан ўзга чора тополмайди, деб ишонган эди. 
Кичиккина қўшин сабот билан жанг қилар, ҳатто тарқаб кетишса ҳам дарҳол тўлланишар ва 
борган сайин жангни кучайтиришарди. Бунинг сабабларидан бири эса саккиз-ўнтадан бўлиб, 
бир-бирларига боғланган қўшинлар эди. Жангдан қочмаслшслари учун бир-бирига боғлаб 
қўйилган қўшинлардан бири ёки иккитаси ерга йиқилгач, наригиларининг жанг қилишига 
халақит қилар, бирор иш қилолмас, ҳатто қочолмас эдилар. Бу жиҳатдан жуда катта талофат 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling