Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар»


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар». 
Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) уларга қўшниси оч бўлса, тўқ тонг оттиришни Ислом одобига 
номуносиб эканлигини уқтирар эдилар. Ўзига раво кўрган нарсани диндошига ҳам раво 
кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмаслигини айтгандилар. Асл кураш майдони ҳозир юзага 
келган, зирқираган яралар, қиздираётган қуёшни енгишнинг пайти келганди. Балки бир неча 
дақиқадан сўнг нафаслар тугаши, Аллоҳ ҳузурига кетишлари мумкин эди. Ўтиб бораётган бу 
вақт ичида узоқ ўйлашнинг имкони йўқ эди. У ерда «сув...сув» дея инграган инсоннинг 
дардини фақат шу онда у дардни чекканлар билиши мумкин эди. Бир мусулмоннинг чеккан 
азобини бартараф қилган одамнинг азобини охиратда Аллоҳ бартараф этишни бир зумда 
зеҳнига келгани боис лабларини беркитиб, сувни диндошига олиб борилишини ишора 
қилганди. 
Ҳузайфа ишини тезроқ битиришни истади. Унга: «Аввал сен ич, кейин дарҳол унга олиб 
борайин», - деди. Аммо бунинг фойдаси бўлмади. Кўзларини ёшлатган бу олижаноб инсон 
қаршисида инграган одамни топишдан бошқа чора йўқ эди. 
Бироздан сўнг ким инграётгани маълум бўлди. Бу одам Ҳишом бин Ос эди ва унга: 
— Сенга сув келтирдим, — деди. 
Ҳишом бу сўзларни «Сенга янги ҳаёт келтирдим» - дегандек тушунди. Юзига табассум 
югурди, лабларини очди. Кўзларидаги миннатдорлик туйғусини тил билан англатиш имконсиз 
эди. Аллоҳ таолонинг: «Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, ер ҳам (аввалда) яхлит 
бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан 
(пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!» (Анбиё 
сураси, 30-оят) деган оятини эслаган бўлса керак. Ёки «Ўляпсан, сўнгги тилагинг нима», 
дейилса: 
— Бир пиёла сув беринг, дейишига шубҳа йўқ эди. Ҳузайфа фурсатни бой бермади, сувдонни 
унинг оғзига тутди. Ярадор лабларини чўзиб, сувга яқинлашди. Бироқ бирдан унинг лаблари 
ҳам ёпилди. Чунки у ҳам «сув», дея инграган бир ярадорнинг мажолсиз овозини эшитди. Икки 
сония аввал бор-йўғини фидо қиладиган даражадаги сувни ичмаслик учун қаршилик кўрсатди. 
Миннат остида қолиши мумкинлигидан эмас, харом бўлгани учун эмас, аммо ислом одобига 
тўғри келмаганлиги учун лабларини беркитганди. Кўзлари билан «Мен каби азобланаёттан 
диндошимга олиб бор» дегандек ишора қиларди. 
— Сув унга ҳам етади, эй Ҳишом, аввал сен ич. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling