Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
2
эмас. 
Ушбу китобни тайёрлаш жараёнида имкон қадар саҳиҳ ҳадис ва ривоятларга жой 
ажратишга ҳаракат қилиб, ҳақиқий ҳаёт билан унчалик алоқадор бўлмаган ривоятлардан 
узоқлашдик. 
Масалан, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг «Аллоҳим, қиёмат куни мени жаҳаннамингга қўй, 
вужудимни шу даража катталаштирки, токи жаҳаннамда мендан бошқа ҳеч бир кишига жой 
қолмасин» деган ривоят келтирилади. Бу сўзлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг марҳаматига 
ишорадир албатта ва бу орқали инсонлар севгисига далолат қилган бир иймон соҳиби 
эканлигини таъкидлайди. Бироқ ривоятнинг ҳақиқат эканлигига етарли исбот йўқ. Шундай 
бўлса-да, айтишим лозимки, азиз биродарим, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бу сўзлари бир 
мажозий ифодадир. Мақсад ўзининг жаҳаннамга кириши эмас. Инсонларнинг жаҳаннамдан 
озод қилинишини, кечирилишини тилашдир. Бу эҳсон истаги ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тарафидан 
шундай тилга олинган, дейишимиз мумкин. 
Аллоҳ таолонинг китобидан келтирилган сураларга эса сўзсиз ишонамиз. Жумладан, 
Бақара сураси 201-оятида шундай дейилган: «Яна шундайлари ҳам борки, улар: Эй, 
Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато 
этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин, — дейдилар». 
Абу Бакр (р.а.) Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳар кун қилган бу дуосини била туриб ўзини 
оташга отадиган инсон эмас! 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаёт эканликларида ҳам, вафотларидан сўнг ҳам қилич кўтариб 
мушриклар билан жангга кирганлар. 
Пайғамбаримиз Расули Акрам (с.а.в.) комил иймон соҳиби мўминни англатаркан, 
«Аллоҳ 
ризоси учун севган. Аллоҳ ризоси учун нафратланган. Аллоҳ ризоси учун берган, Аллоҳ ризоси 
учун бермаган» 
дея таърифлаганлар. Хаёлида, ҳаракатида, инсонларга нисбатан муомаласида 
доимо Аллоҳ таоло ризолигини ўйлаган инсон англатилади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Муҳаммад 
(с.а.в.) уммати ичида бу хусусиятларни айни тарзда руҳига сингдирган, Яратгиннинг ризолиги 
учун ҳаракат қилган инсондир. Бутун мақсад ва фикри Аллоҳ таоло ризолигига қаратилган, 
қўлга киритган нарсани Аллоҳ таоло ризолиги учун сарфлаган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) мадҳ 
этилганда ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) англатган ҳадис китобларда келтирилган 
маълумотлар нурида улуғланади. 
Дарҳақиқат, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўта марҳаматли бир инсондир. Аммо бу марҳамат 
туйғуси, исломни қабул қилгандан кейин Аллоҳ таолонинг ва Расулининг ризолари билан 
бўлгандир. Қуръон ҳақиқий мусулмонларни англатаркан, «Муҳаммад Аллоҳнинг 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling