Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Араблар лақабга катта аҳамият беришлари билан бошқа миллатлардан ажралиб туришади. Эркагу аёлга исмдан кўра кўпроқ лақаб билан мурожаат қилишади. Чунки лақаб сифатлаш ва ҳурмат ифодаси сифатида ҳам қабул қилинади. Баъзида отага биринчи ўғил фарзандининг исми лақаб қилиб айтилади. Яъни фарзанднинг исми Али бўлса, отасига Абу Али, онасига Умму Али каби. Баъзан эса фарзандга жуда кичиклигидан лақаб беришади. Аммо, бу ҳолатда ўша инсоннинг бирор фазилати назарда тутилади, худди Абулхайр, Уммулхайрдек. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёлларидан Зайнаб онамизнинг исломдан аввал ҳам фақирларга нисбатан ўта меҳрибон ва марҳаматли эканликлари сабаб «Уммулмасакин» яъни мискинлар онаси лақабини олганлари маълум. Хуллас, кейинчалик Абу Қуҳофа Усмон бин Амирнинг ўғли Абдуллоҳга Абу Бакр исми берилди. Бу номга шунчалик ўрганиб кетдики, бора-бора Абу Бакр дейилмагунча унинг ўзи ҳам ўзига мурожаат этишаётганларини билолмасди. Болалик ва ўсмирлик даврида Абу Бакр отасининг қўйларини олиб сувсиз, ўтсиз водийларни кезарди. Бир тутам ўт топган қўзисининг иштаҳа билан ейишини севинч билан кузатарди. Деҳқончиликка қулай бўлмаган Макка водийлари кўпгина инсонлар қатори Абу Бакрни ҳам ёшлигидан тижорат билан шуғулланишга ундарди. Ёзда Шомга, қишда Яманга қилинадиган тижорат карвонларига у ҳам қўшилди. Ўзидан ўттиз уч ёш катта бўлган отасига ёрдам бериш имконини топди. Тижорат карвонларининг йўлини тўсган босқинчиларга қарши тўқнашувларда бўлди. Молини муҳофаза қилиш учун қўлига қилич олди ва курашди. Баъзан зиёфатларга кириб қолиб, ичкиликдан нафратланадиган биродарлари билан бирга сармаст одамларни жирканч ҳаракатларига гувоҳ бўлди. Макка ташқарисидаги карвонда олиб юрилган маъбудлар ерга қўйилиб, уларга сиғина бошлашганда кўнглидан кечганларини отасига айтолмасди. Унга ҳам бутларга сиғинишни таклиф қилувчилар йўқ эмкс эди. Бундай пайтларда Абу Бакр шундай жавоб қиларди: — Ўзимни саждага мажбур қила олмайман. Шундай холатларга гувоҳ бўлдики, Маккадан бут олиб кела олмаганлар тан йиғимига чиқишарди. Қўйниларида бир нечта тош кўтариб келишди. Уларнинг бир қисми ўчоқ учун ишлатилса, қолган қисми эса илоҳ сифатида улуғланарди, унга сажда қилинарди. Аммо бироздан кейин айнан ўша бут бошқалари каби ўша жойда қолиб кетарди. Оқибат араблар учун илоҳлик вазифасини бажарган бу тошга кейин ҳеч ким эътибор бермас, ҳатто бошқа сафар бу ердан ўтаётганлар ундан ўчоқ тани сифатида фойдаланишарди. Шу ва шунга ўхшаш қатор ҳолатлар, ақлга сиғмайдиган расм — русумлар Абу Бакрни зийраклантирди. Бир қатор жиҳатдан инсонларни чуқурроқ билиш имконини берди. Кўплаб хушфеъл инсонларнинг ўз манфаатлари йўлида биродарликдан ҳам кечишига, инсонийлик қадрини манфаатдан устун тутишларига гувоҳ бўлди. Гапини устун қўйгувчи тоифа кишилари билан ҳам танишди, қалби бир пулларни ҳам таниди. Ҳижознинг қум тепаликлари, сувсиз воҳалари ва жазирама қуёши бўлганидек, замонанинг мафтункор ва ўзига маҳлиё қилувчи воқеалари ҳам шундай кўп эдики, у етарлича |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling