Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
8
айланиб, Расулуллоҳ (са.в.)дан эшитган муборак сўзларни такрорларди: «Яратган Раббинг 
номи билан ўки...». Ўзини ажиб бир дунёда ҳис қиларди. 
МАЗМУНЛИ ҲАЁТ 
 
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) икки дунё саодатига етакловчи бу мазмунли ҳаётида энди 
мулоҳазали иш бошлаш вақти келганлигига амин бўлди ва дарҳол шунга киришди. Унинг 
назарида Аллоҳ таолонинг Расули (с.а.в.)га елкадош бўлмоқ керак эди. Шу фикрда аввало 
ишончли кишилар билан учрашиб чиқди. Янги динни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитганидек қилиб 
уларга тушунтирди. Бу билан ўзини муваффаққиятга бошлаётганди. Бунинг сабабларидан 
бири, учрашган барча инсонлари жоҳилият даврининг беҳузур ҳавосидан безган ва нажоткор 
кутаётганлар эди. 
Барчаларининг қалби ислом динига мойил, ҳидоят нури билан йўғрилган эди. Бироздан 
сўнг пайғамбарлар буюги ҳузурига йўл олишди. Янги динни Пайғамбаримиз (са.в.)дан 
тингладилар ва шаҳодат калималарини келтириб мусулмон бўлдилар. Улар Усмон бин Аффон, 
Абдураҳмон бин Авф, Билол бин Абу Рабоҳ, Ҳолид бин Саид каби ислом шарафи ҳисобланган 
бир гуруҳ кишилар бўлиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг шарофати билан иймон ва ислом 
доирасидан жой олгандилар. 
 
* * * 
Фарзанди ҳар қанча улғайса—да, она учун у барибир бола. Уммулхайрнинг ҳам назаридан 
бир муддат бўлсин ўғли нари кетмайди. Ўттиз саккизга чиққан, тижоратда яхши ва ҳалол инсон 
кишиси бўлиб танилган ўғлининг сўнгги пайтларда анча ўзгариб қолганини сезди. Фақат унга 
бўлган қатъий ишончи унга нимадир бўлаётганидан хавотирга тушишга моънелик қиларди. 
Исломга ошкора даъват бошланиши билан иймон келтирган бечора мўминларга ҳам азоб даври 
бошланди. Бу қийноқларни руҳида ҳис қилган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) чорани уларни қулликдан 
қутқаришда деб ўйлади. Шу кунгача тўплаган давлатини Аллоҳ таоло ризолиги учун сарфлади. 
Азоб чеккан қулларнинг хожалари билан савдога киришди. Билол, Амр бин Фуқайра, Зубёна, 
Зимурра, Наҳдиййа ва Умму Абас номли икки эркак , тўрт аёл ҳазрат Абу Бакр (р.а.) томонидан 
сотиб олинди ва дарҳол озод қилиниб, ҳурриятга эришдилар. Мана шу пайт, бир неча йил 
аввал онаси томонидан қўйилган «Атиқ» лақаби яна бир маротаба бошқа томондан изоҳланиб, 
баҳслашилди ва азобда қолган бечораларни қутқариши Аллоҳ таоло томонидан юксак 
тақдирланди. Расулуллоҳ (с.а.в.): 
«Жаҳаннамдан озод килинган инсонни кўриш билан 
бахтиёрлик ҳис қиладиганлар бу одамга боқсинлар» 
дея ҳазрат Абу Бакрни кўрсатдилар. 
«Атиқ» бўлиш (жаҳаннамдан озод этилиш)нинг яққол кўриниши мана шу эди. Буни у 
инсонларнинг озодликка ҳақиқий муносиблигини ва ўзи ҳурриятга чиқарган кишилардан ҳеч 
нарса талаб қилмаганлиги билан исботлади. Амалларининг барчасини у, Аллоҳ таоло ризолиги 
учун бажарганди. Аллоҳ учун қилганларининг ажрини бандасининг қўлидан кутишга ҳаққи 
йўқлигини биларди. Бундан кейин ҳам шу фикр ва ниятда қолиб, ҳатто Билол бин Абу Рабоҳа 
кўнгил учун эмас, юксак иймон таъсиридан «Пайғамбаримиз» (с.а.в.) дейишидан бахтли эди. 
Ўғлининг йиллар бўйи Яман, Шом орасидага мингларча чақиримлик масофаларни, минг 
бир таҳликага кўксини кериб, пешона тери билан тўплаган шунча бойликни бир неча қулни 
озод қилиш учун сарфлаганини кўрган Абу Қуҳофа ўзини бу ишга аралашиши лозим деб 
ўйлади ва ўғлига бироз ақл билан иш юритишни хотирлатди. Ҳеч бўлмаса, навқирон, қўлидан 
иш келадиган, меҳнатга ярайдиган қулларни олиб қолишни, шундай қилса зарар кўрмаслигини 
таъкидлади. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) отасини ҳам хафа қилмади. Яъни бу савдодан зинҳор зарар 
кўрмаслигини айтиш билан кифояланди. 
Зарар қилиш эмас, балки Абу Бакр (р.а.) бир инсон қилиши мумкин бўлган энг фойдали 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling