Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
7
— Дўстим, сени ниҳоятда соғиниб кетдим, қаерларда юрибсан, ахир?... 
— «Бутун борлиқни яратган зот бўлмиш Раббингиз номи билан ўқинг! У инсонни 
лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамли зотдир. У инсонга қалам билан 
(ёзишни) ўргатган зотдир. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди» (Алақ сураси. 
1—5 оятлар). 
Дўсти айтган сўзлар саволининг жавоби бўлмаса—да, бемаъни сўзлар ҳам эмас эди. 
— Сўзларингни яна бир карра такрорла, эй, Муҳаммад!.. 
Такрор тинглади. Руҳи тўлқинланганди, гўё. Номаълум, аммо зинҳор бегона сўзлар эмас 
эди. Бу сўзларнинг хамири гўё ўзидан олинганди. 
— Гапларинг мени мафтун қилди, эй, Амин. Аммо сен буларни кимдан эшитдинг?.. Ахир 
булар сенинг сўзларинг эмас. Шунча йилдан бери сендан бу каби сўз эшитмагандим... 
Дўсти жавоб берди: 
— Эй, Абу Бакр, унда сўзларимни тингла!.. 
«Эй, (либосларига) бурканиб олган киши. Туринг-да, (инсонларни охират 
тўғрисида) огоҳлантиринг. Раббингизни улуғланг. Либосларингизни покланг. 
Бутлардан йироқ бўлинг». (Муддассир сураси 1—5 оятлар). 
— Эй, Абдуллоҳнинг ўғли, менга нима бўляпти, сенинг сўзларинг менга қанчалик ёқмасин, 
мен уларнинг мағзини тушунолмаяпман. Гапларингнинг маъносини англат! 
Абу Бакр (р.а.) Ҳиро тоғида аввал малакнинг келгани, бироздан сўнг ваҳий эшитилганини, 
кейин эса кутишдан сўнг тоғдан қайтаркан, Батни Водийсида малакнинг яна кўрингани, 
қўрқувдан титраб уйга келиб ётганда малакнинг қайта келиб аввал ўқиган «Эй, 
(либосларига) бурканиб олган киши» — дея бошланувчи оятларни келтирганини дўсти—
биродаридан эшитди. Абдулмутгалибнинг набираси ушбу сўзларни сўзларкан, Абу Бакр (р.а.) 
ҳам ёлғондан йироқ, риёкорликдан бехабар бу инсонни қулоғи билан эмас, балки қалби билан 
тингларди. 
Шуни билгинки, эй, Абу Бакр, мен Аллоҳнинг ердаги пайғамбариман. Мен инсонларга 
ҳақ 
динни 
танитиш 
амрини 
олдим. 
Сендан 
Аллоҳ 
таолонинг 
ягоналигига 
ишонишингни ва менинг Пайғамбарлигимни қабул қилишингни сўрайман... 
Абу Бакр (р.а.)нинг кўнгли излаганини топганди. Кўп йиллардан буён дин, иймон, 
пайғамбарликка тегишли бирор марта ҳам сўзламаган, аммо ҳеч кимни алдамаган бу инсоннинг 
ҳақиқатдан пайғамбарлигига асло шубҳа йўқ эди. Ҳеч иккиланмасдан Унинг қўлини тутди ва 
дўстига мурожаат этди: 
— Эй, Амин, мен сенга ишонаман, сен ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ юборган Пайғамбарсан... 
Абу Бакр (р.а.) ҳеч иккиланмади. Сабаби узоқ йиллардан буён билган, ҳар бир сўзи 
ҳақиқат, ор — номус соҳиби бу инсоннинг ҳаракатлари асло таназзулга учрамаслигини 
мушоҳада қилганди. Ишонганга гумон билан қараш, синалганни қайта синаш, ақл ва мантиқ 
соҳиби бўлган инсонларга хос эмас эди. 
Маъноли ҳаётнинг илк саҳифаси очилган эди, Абу Бакр қайтадан дунёга келганди. Ҳақиқий 
ҳаёт, яшашга қадрли умр мана шу онлардан бошланганди. 
Муҳаммад ал—Амин( с.а.в) ҳам бахтли эди. Узоқ йиллик қадрдон, ишончли дўсти, 
ҳақиқатдан дўстлигини исботлаган, унинг гапига жавобан ақалли «бир ўйлаб кўрайин» ҳам 
демаганди. Абу Бакр (р.а.) ўша кундан эътиборан ҳаётга бошқача назар ташлай бошлади. 
Бундан кейинги ҳаёт яшашга арзир эди. 
Унинг назарида ҳаёт фақатгина шу таскин, шу ишонч ва шу диннинг борлиги билан қадр, 
маъно топган эди. 
Шу вақтгача нафратланиб юрган ва бирор маротаба уларнинг ҳузурига қадам босмаган 
бутларнинг ҳақиқатдан ҳам қадрсизлигини бу сафар Аллоҳ таолонинг Пайғамбаридан ҳам 
эшитган, турли шубҳа-гумонлар ва ботил хаёллар қуршовидан йироқлашиб, Оламлар Рабби 
бўлган Аллоҳ таолога иймон келтирди. Ўша кеча ётоғига кираркан, бутун вужуди тилга 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling