Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Уммулхайрни бежиз бу исм билан чақиришмасди. Барчага яхшилик соғинувчи бу аёлнинг 
ушбу хислатини яхши билган атрофдагилари унга «Уммулхайр, яъни эзгулик онаси» деб ном 
қўйишганди. Ва бу исм унга шунчалик сингиб кетган эдики, унинг асл исми «Салма»лигини 
баъзилар билишмасди ҳам. Гўзал хулқ ва эзгуликлар онаси бўлган бу аёлнинг ҳаётини ўртага 
қўйиб, минг бир азоб билан дунёга келтирган фарзандларини, ҳали қадам босиб 
улгурмасданоқ тупроққа топшириши, атрофдагиларини ҳам қаттиқ қайғуга қўйганди. 
Сўнгги ҳомилалик даврида Салма хоним бир дуони кўп такрорларди: «Эй, фил асҳобини 
маҳв этган ва байтуллоҳни сақлаган Зот, сенинг куч — қудратинг чексизлигига шубҳа йўқ... Шу 
байтуллоҳ ҳаққи менинг жигаргўшамни ҳаётини сақла ва умр бер!». Хокисор, аммо умидвор 
она илтижосидаги «ниёз (қурбонлик)» сўзи кейинчалик боланинг лақабига айланиб кетди. 
Отаси Абу Қуҳофа Усмон бин Амир томонидан болага Абдуллоҳ деган исм қўйилди. 
* * * 
Уммулхайр фарзандининг дастлаб «умми» яъни, «онажон» деганини эшитганида, бу ширин 
сўзни қулоғи билан эшитдими ёки қалби биланми—англай олмади. Демак, у ҳам она бўлишнинг 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
4
тотли меваларини терди, она эканлигини ўз фарзандидан эшитди. Байтуллоҳ қаршисида 
қилган дуолари қабул бўлган, фарзанди ёруғ дунёда соғ — омон яшаётган эди. 
Шундан кейин Уммулхайр яна Каъбага борди. Байтуллоҳнинг кўринмас соҳибига такрор ва 
такрор шукроналарини айтди. 
Вақт Абу Қуҳофанинг уйига бир қиз фарзанд келтирди. У Абу Қуҳофанинг бошқа аёли — 
Ҳинд бинти Нуфайлдан эди. Асосийси, энди Абу Бакрнинг синглиси бор эди. 
Тайм қабиласи Абу Қуҳофанинг солиҳ ўғли борлигини билар, аммо улар ўғилнинг 
тақдирини, келажакнинг буюк халифаси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) бўлишини билишмасди. 
Аниқки, ғайбни олдиндан билиш ҳаққи ҳеч кимга насиб этмаганди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling