Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида 
(мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар» - дейилади (Фатҳ сураси, 29-оят). 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эса, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларида бўлганларнинг энг олдидан 
жой эгаллаганидир. Шу даражадаки, пайғамбаримиз (с.а.в.)га, ундан ҳам яхшироғи йўқдир. 
Яна бошқа бир оятда Буюк Раббимиз мўминларни: «Эй, имон келтирганлар! 
Сизлардан кимки динидан қайтса, Аллоҳ шундай бир қавмни келтирурки, уларни 
Аллоҳ севадиган ва улар ҳам Уни севадиган, мўминларга (нисбатан) камтар, 
кофирлардан эса (ўзларини) юқори тутувчи, Аллоҳнинг (тоати) йўлида жидду жаҳд 
қилувчи, маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган бўлурлар. Бу Аллоҳнинг 
фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган (бандалари)га берур. Аллоҳ (карами) кенг, доно 
зотдир», - дея марҳамат қилинади (Моида сураси, 54-оят). 
Қуръонда келтирилган сабр, таваккул, яхшилик, ҳайр — эҳсон каби Яратган томонидан 
афзал кўрилган сифатларнинг барчасига ҳазрат Абу Бакр (р.а.) том маънода эга бўлганлар. Бу 
ҳақда ушбу рисоламизда имкон қадар маълумот берилади. 
Рисолани ўқиганлар Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг энг яқин дўстлари билан руҳан 
танишадилар. Уларнинг ҳаққига қилинган дуо шубҳасиз ўзимизга ҳам дуо бўлиб қайтади. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
3
Рисоланинг ҳар бир саҳифасида эса буюклар ҳаққига дуо бор. Аллоҳ рози бўлсин. 
АБУ БАКРНИНГ ТАВАЛЛУДИ 
Шошиб кетаётган Уммулхайрдан сўрадилар: 
— Қаёққа кетаяпсан, эй Уммулхайр? 
— Байтуллоҳ зиёратига, — жавоб қилди у. 
— Туққанингга атиги уч кун бўлди, сен дамингни олишинг керак. 
— Гапинг рост... 
Уммулхайр нафасини ростлаган бўлди ва қучоғидаги чақалоғини кўрсатиб, сўзида давом 
этди: 
— Қачонки мана шу болам яшаб кетсагина мен хотиржам бўламан. Шу вақтгача кўрган 
фарзанддаримнинг бирортасидан «Онажон» деган сўзни эшитмадим. Бу нарса эса мени жуда 
қийнайди. 
Уммулхайр пешонасидаги терни артаркан, сўзида давом этди: 
— 
Ҳаммасини ерга топширдим. 
Уммулхайр қадамини тезлатди. Байтуллоҳ қаршисида тўхтади-ю, аммо бирор қарорга 
келолмасди. Оёғи ёнидаги бутга қаради. Унсиз, садосиз ҳаракатсиз, жонсиз бутларнинг қай 
бирига таъзим қилишни, аҳволини қай бирига айтишни, қай биридан мадад сўрашни 
билмасди... Бирига борса иккинчиси нима дейди?... Биринчисидан ёрдам сўраса иккинчисиничг 
ғазаби келмайдими?... «Мени ёқтирмадингми?» деб ғазабланса нима бўлади?.. 
Дадил қадамлар билан бир чапга бир ўнгга қараб юрди. Бир муддат ўтгач ўзини қўлга 
олиб, ўз-ўзига савол берди: «Аввало Каъбани тавоф қилиш афзал эмасми?». 
Ҳажар ул-асваднинг қаршисида тўхтади-да, қучоғидаги чақалоқни ерга қўйиб Каъбани 
тавоф қила бошлади. Байтуллоҳни етти марта айланиб, мурожаатини бошлади: 
— Аллоҳим, бу бола сенга қурбон бўлсин, уни менга эҳсон қил. 
Шу тарзда хаста кўнгил билан ушбу дуони бир неча марта такрорлади. Бутлардан бирини 
танлаб «ҳожатимни мана шунга арз этдим» дея олмасди. Агар шу пайтда Уммулхайрдан "кимга 
илтижо қилдинг",— деб сўрашса «Байтуллоҳнинг асл эгаси ким бўлса ўшанга» — дея оларди, 
холос. 
Илтижоси қабул бўлганига ишониб, уйига қайтди. Муштипар онанинг кўнглидаги дуоси 
фақат шундай бўлиши мумкин эди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling