Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
тажрибага эга бўлди. 
Абу Бакр(р.а) покиза хулқли инсон эди. Бу фазилат унга бошқаларни алдаш имконини 
бермасди. Кўнгли, ишига ҳийла аралаштирувчиларни ёқтирмасди. Ҳалол ва самимий 
инсонларга доимо эшиги очиқ ва қайноқ меҳр туйғуси билан яшади. Руҳида улар билан 
бўлишни хоҳлади. 
Бозорма бозор юрди. Уккоз, Мажанна, Зулмажаз бозорларида савдо-сотиқ қилди. Адабий 
суҳбатларни тинглади, шеър —мушоираларига қатнашди. Бир гуруҳ инсонлар учун бозорларда 
махсус байроқлар қолдирилганини, «Фалончи айтган сўзини бузди, аҳдига вафо қилмади, 
қарзини тўламади» шаклидаги эълонлар қилинганига гувоҳ бўлди. Унинг келган хулосаси шу 
бўлдики, хулқи бузилмаган, покиза инсонлар ҳам у каби ўйлашади, инсоний фазилатларни 
ёқтиришади. 
Баъзида бозорлардаги «Кимнинг қарзи бўлса келсин, фалон кишига учрасин!» каби 
эълонларга дуч келди. Мискинлар учун дастурхон ёзганларга, меҳмон кутишаётганини жар 
солиб хабар қилаётганларга учради. Бундай кишилар бошқа инсонларга хизмат кўрсатишда 
балки ўз мулкларини намойиш этишни хохлашар, аммо нима бўлганда ҳам халқнинг молини 
зўрлаб олишдан, ўғирлаш, фитна ва фасоддан завқланувчи кишилар ёнида инсонларга 
кўмаклашишдан лаззатланувчи инсонларнинг алоҳида ҳурмати бор эди. Абу Бакр савдо — 
сотиқ ишларида катта-кичик келишувлар асосида иш олиб борди. Шериклари унинг манфаатга 
асирлигини кўришмади, у билан олди-берди қилганлар алданмаганлигига ишонч ҳосил 
қилишди. Ёнига келганлар юзида самимият уфуриб турган инсон ҳузурида эканликларини ҳис 
этдилар. Макка халқи ва айниқса унинг харидорлари ўз сўзига муносиб, тили ва дили бир 
инсонни таниш бахтига муяссар эдилар. 
Абу Бакр Абдулмутталиб хонадонидаги Муҳаммад бин Абдуллоҳни ҳам болалик чоғларида 
учратди. Ўзидан икки ёш катга бўлган бу биродари билан доимо шодлик туйғулари ила ёдга 
олинувчи бир дўстлик тамалини қўйди. У ҳам ўзидек ичкиликни оғзига олмаган, зинодан 
умуман йироқ, бутлар қаршисида ҳеч қачон бош эгмаган покиза бир ўспирин эди. Халқ сажда 
қилиб топинувчи тош ва дарахт парчаларига нисбатан У ҳам нафрат назари билан қарарди. 
Абу Бакр ва Муҳаммад бин Абдуллоҳни кўнгил муштараклиги ва фикрлар бирлиги ипсиз боғлаб 
турар эди. Ота дийдоридан бенасиб бўлган, дастлаб бобоси, сўнг амакиси қўлида улғайган бу 
ўспирин, умуман оила тарбиясидан маҳрум қолганга ўхшамас, ҳар томонлама етук, покиза ва 
намунали инсон эканлигини кўрсатарди. 
Табиийки, дўстлар вақти-вақти билан фикр алмашиб, учрашиб турмаса, манфаат йўлида 
узоқлашиб кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас, ҳатто муносабатлари мутлақо узилиши мумкин. 
Айнан манфаат сабаб дўстлик ўрнини нафрат эгаллаши ҳам ҳақиқатдан мутлақо йироқ бўлган 
ҳолат эмас. Аммо орадан ўтган йиллар, Абу Бакр билан унинг дўсти ўртасида бундай 
жанжаллар келиб чиқишига олиб келмади. Балки янада самимий ва қалбан бирлик вужудга 
келишига сабаб бўлди. Бу дўстлик гўёки руҳлар дунёсида вужудга келган ва мустаҳкамланган 
эди. Ақл, меҳр-муҳаббат, инсонийлик туйғулари билан бошланган йўлларида йиллаб бирга 
бўлдилар. Ҳамжиҳатликда фаолият олиб бордилар. 
* * * 
Абу Қуҳофа ҳар томонлама фахрланса арзийдиган фарзанднинг отаси эканлигидан бахтиёр 
бўлса, Уммулхайр ҳам, том маънода етук, инсоний фазилатларга бой бир инсоннинг волидаси 
сифатида хурсанд эди. 
Бир кун Абу Бакр (р.а.)нинг ота — онаси ўзаро суҳбатлашиб, ўғилларининг уйланиш вақти 
етганлигини муҳокама қилишди. Оқибат, Абу Қуҳофа, Амр бин Луий қабиласи томон йўл олди. 
Абдул Уззо бин Абди Асъаднинг эшигини қоқиб, Қутайла исмли қизларига совчиликка 
келганлигини билдирди. 
Абу Қуҳофанинг таклифи оила ичида муҳокама қилинди ва муносиб қарши олинди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling