Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
Натижада Уммулхайр аввал Муҳаммад (с.а.в.) бин Абдуллоҳдан хабар олиши лозимлигини 
англади. 
— Уни қаердан топаман? — ўғлидан сўради у. 
— Хаттобнинг қизи Умму Жамил ёнига бор, ундан сўра, — жавоб қилди Абу Бакр. 
 
* * * 
Асли исми Фотима бўлган Умму Жамил, келган аёлни уйига киритди. Аммо унга ёрдам 
беролмаслигини, чунки Абу Бакрни ҳам, Муҳаммад бин Абдуллоҳни ҳам танимаслигини айтди. 
— Қизим, илтимос қиламан, ўғлимни бир аҳволда ташлаб келдим. Сендан оладиган 
хабаримдан тинчланар. Бирор нарса едириб — ичириш имконияти бўлар, ёрдам бер. 
— Холажон, уларни танимаслигимни айтдим-ку, — Умму Жамил қайта рад жавобини берди. 
— Жонқизим... 
Онанинг ёлворишлари Умму Жамилни юмшатди: 
— Хоҳласангиз, сиз билан боришим мумкин, — охирги сўзи шу бўлди Умму Жамилнинг. 
Икки аёл биргаликда йўлга тушишди. Уйга келганларида ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни бу ҳолда 
кўрган Умму Жамил бирдан фарёд чекиб, «Сени бу ҳолга солганлар албатта, фосиқдир, 
кофирдир!», дея йиғлай бошлади. 
Уммулхайр ажабланди. Шунча ёлворганда ҳам, танимайман деб турган бу аёл, энди жон 
жигаридек куйинаётган эди. Хаста эса яна аввалги саволини қайтарди. 
Умму Жамил эса ниҳоятда паст овозда унга жавоб берди: 
— Онанг шу ерда, эй, Абу Бакр, гапларимизни эшитади. 
— Ташвишланма, онамдан қўрқишнинг ҳожати йўқ, — деб тинчлантирди уни Абу Бакр. 
Шундан кейин улар ўртасида суҳбат бошланди: 
— Сенга шуни айтишим мумкинки, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аҳволи яхши, соғ —саломат. 
— Ҳозир қаердалар? 
— Арқамнинг уйида. Уммулхайр ҳазрат Абу Бакрга: 
— Ўғлим, мақсадингга эришдинг. Бирор нарса еб олишинг керак — деди. Аммо хаста: 
— Йўқ, аввал Уни кўришим керак. Сўз бераманки токи Уни кўрмагунимча ҳеч нарса 
емайман ва ичмайман. 
Ортиқча уринишнинг фойдасизлиги аниқ эди. Қуёш ботиб, кўчаларда қатнов камайгунча 
кутдилар. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) зўрға ўрнидан турди. Икки аёл ёрдамида қадам ташлади. 
Аъзои бадани зирқираб оғрирди. Оёқлари гўё ерга ботиб кетаётганди. Сафо тепалиги томонга 
йўл олишди ва Арқамнинг уйига етиб келишди. Уни бу ҳолда кўрган Расулуллоҳ (с.а.в.) жуда 
хафа бўлдилар, кўзларидан оқаёгган ёшлар билан дуо қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни соғ — 
саломат кўрган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жонлангандек бўлди, гўё хасталигини унутганди: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, бу менинг онам, у оқила аёл. Ҳидоят топиши учун Аллоҳ 
таолога дуо қил: 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бу истаги бажо келтирилди. Пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳузуридан 
эзгулик истовчи она учун дуолар олиб қайтишди. Ҳақиқатдан ҳам ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бироз 
оёққа тургач тўғри Набийлар Султони Пайғамбаримиз (с.а.в.)га бориб онасининг исломни 
қабул қилганлиги ҳақида хабар берди. 
Абу Бакр (р.а.) исломни қабул қилмасдан аввал ҳам Расулуллоҳ (са.в.) билан дўст эди. 
Аммо бу дўстлик, шаҳодат калималарини келтирган кундан буён ўзга бир маъно касб этганди. 
Ҳеч бир моддий туйғусиз, фақат Аллоҳ таоло ризолигидаги дўстлик ва биродарликнинг энг 
гўзал намунаси, уларнинг муносабатлари эди. Бу дўстликдан Абу Бакр (р.а.) таърифсиз бир 
севги — муҳаббат ичида ҳис қиларди ўзини... Бу севги унинг бутун борлиғини қоплаган фикр 
ва туйғу оламида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан доимо бирга эди. Тунда кўзларини юмаркан, 
Расулуллоҳ (с.а.в.) севгиси ила ҳузурланарди ва тонгда ҳам шу севги ила уйғонарди. 
Бу севги Расулуллоҳ (с.а.в.)ни, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) учун мукаммал ойна ҳолига 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling