Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
106 — Қилганим учун пушаймон бўлган уч нарса қуйидагилардир: аввало, ҳазрат Фотима(р.а.) оиласига аралашмасликни, тил теккизмасликни орзу қилардим. У ерда тўпланганлар жангга қарор қилишиб бу эшикни ёпишган бўлса, уни қайта бор очмасликни орзу қилардим. Кейингиси, Фужоани ёнмаслигини истардим. Уни ё ўлдиришим керак ёхуд қўйворишим керак эди, деб ўйлардим. Яна хоҳлардимки, Сақифада ўтказилган йиғилишида халифалик ишини икки кишидан (Умар ва Абу Убайдадан) бирига қолдирсам эди. Улардан бири амир, мен эса ёрдамчи вазир бўлсам эди... Бироз тин олгач, халифа сўзида давом этди, - қилмаганим учун қайғурган ишларим ҳам бор, яъни Ашъос бин Қайс асир сифатида келтирилганда, ўлдирмаганим учун афсусдаман. Ўша кундан буён ва бугунга қадар кузатдимки, қаерда фитна чиқадиган бўлса, Ашъос унга ёрдамчи бўлади, ёқлаб чиқади. Холид бин Валидни қўзғолон кўтарганларга қарши юборганимда «Зулқасса»да турсам эди. Шояд мусулмонлар урушда мағлуб бўлсалар, мен қарши чиқсам ва ёрдам берсайдим. Яна истардимки, Холид бин Валидни Ироқдан Сурияга жўнатган пайтимда, Умар бин Хаттобни Ироққа жўнатдим. Шундай қилиб, ҳар икки қулимни (Холид ва Умарни ҳам) Аллоҳ йўлида осган бўлардим. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўрашни истаган нарсаларим қуйидагилардир: истардимки, бу халифалик кимга тегишли бўлишини, Ансорнинг халифалик ишида ҳаққи бор- йўқлигини, қизларининг ва аммаларининг меросдаги улушини сўрашни истардим. Чунки бу иккисига тегадиган мерос хусусида ҳануз баъзи андишалар бор. * * * Халифанинг сўнгги сўзларини эшитиш, унинг ҳузурида бўлиш Усмон бин Аффонга келганди. Бироз вақтдан сўнг ичкари кирган Усмон бин Аффон сўз бошлади: — Мени чақиртирдингми, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, — деди. —Ҳа, Усмон. Дарҳол қоғоз ва қалам тайёрла. —Тайёрман, эй, халифа. — Ёз: «Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм. Бу ёзув Абу Қуҳофа ўғли Абу Бакрнинг охират оламига кетиш олдидан, яъни кофирнинг иймонга келган, исёнкорнинг ҳақиқатга бўйин эгган, ёлғон, ҳатто рост сўзлаган ўлим они бўлган дунёдаги сўнгги соатларида ёздирган васиятидир: Биласизки, мен сизга Умар бин Хаттобни халифа этиб қолдирмоқдаман. Уларнинг сўзларини тингланг ва итоат этинг. Мен Аллоҳга, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га, динимга, нафсимга ва сизга нисбатан нуқсонли ишлар қилмадим, деб ўйлайман. Агар у сизларга адолатли бўлса, ўзидан кутганимизни килган бўлади. Агар кутганимизни қилмаса ва ўзгариб кетса, ёмонликлари учун оладиган гуноҳ бор. Мен сизларга яхшилик истаб, оқил инсонни танладим. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling