Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Абу Бакр (р.а.) ҳазратлари барча яқинларини ҳузурларига чорлар эканлар, навбатдаги 
биродарларини йўқлаттирдилар. 
— Менга Усмон бин Аффонни чақиринг!... 
Бироздан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.)га икки маротаба куёв бўлиш бахтига муяссар бўлган ва шу 
сабаб икки нур маъносини билдирувчи «Зиннурайн» номини олган бир инсон кириб келди. 
― Ассалому алайкум, эй, Расулулуллоҳ(с.а,в.)нинг халифаси! 
Ваалайкум ассалом, Усмон. Кел, сендан бир киши хусусида сўрамоқчиман. У Умардир, 
кўпчиликдан у ҳақда фикр олдим ва шулар қаторида сенинг фикрингни ҳам билмоқчиман. 
— Менимча унинг ичи, ташқи қиёфасидан ҳам яхшироқ. Орамизда унга тенглашадиган инсон 
йўқ... 
Ҳазрат Абу Бақр (р.а.) халифа тайинлаш ҳақидаги фикрлари тасдиқланганидан мамнун 
бўлганди. Унга ҳам бу суҳбат сир сақланишини айтгач, кетишига изн берди. Кейин Авс 
қабиласи бошлиғи Усайд бин Ҳудайрни чақиртирди. Унга ҳам шу саволни берди. Ундан: 
— Сендан кейин энг хайрли инсон сифатида уни кўраман. Юмшоқ муомала лозим бўлган 
жойда юмшоқ муомала қилади, қаттиққўллик керак жойда, қаттиққўл бўлади. Унинг ички 
дунёси, ташқи кўринишидан ҳам яхшидир. Орамизда халифаликка ундан муносиброқ киши йўқ, 
- деган жавобни олди. 
Кейин ҳазрат Абу Бакр (р.а.) муҳожир ва Ансор қабилаларидан фикрлари муҳим бўлган 
кишиларни чақиртирди. Олинган натижа ижобий эди. Кўнгли хотиржам бўлди. Энди эса қатьий 
бўлган қарорини эълон қилиши мумкин эди. 
 
* * * 
Фикр алмашиш учун чақирилганлар билан бўлган суҳбатнинг сир тутилиши фойдали эди. 
Бироқ, бу кенгашга нима учун ҳазрат Али (р.а.)дек илм ва фазилат соҳиби чақирилмади, нега 
унинг фикри сўралмади? 
Бу саволга жавобни фақат Абу Бакр (р.а.)гина изоҳлаб бериши мумкин. Афсуски бу мумкин 
эмас. Маълум бўлгани шуки, кенгашга чакирилганларнинг ҳеч бири Пайғамбаримиз (с.а.в.)га 
ҳазрат Алидан кўра яқинроқ эмасди. Ҳеч бири ҳазрат Алидан аввал иймон келтирмаганди. Ҳеч 
бири ҳазрат Алидан кўра кўпроқ Ислом динига ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га хизмат қилмаган эди. 
Шу билан бирга халифа тайинлаш балки жуда шошилинч бўлгани учун Ул зотнинг фикри 
сўралмадими? Ҳеч бир сабабсиз зътибордан четда қолдирилди. Бу ўринда шундай савол 
туғилиши мумкин. Қизиқ, ҳазрат Али(р.а.) халифаликка даъвогармиди?... 
Хўш, ҳазрат Али (р.а.)нинг фикри сўралса, У нима дерди? Шундай тахмин қилиш мумкинки, 
ҳазрат Умар (р.а.) хусусида айтадиган фикри бошқа дўстлариникидан фарқ қилмасди. Ҳазрат 
Али ҳақиқатан ҳам адолатли, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаган инсон эди. Ҳазрат Умар 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
105
халифаликни қабул қилгандан кейин, энг кичик эътироз кучаймаганлиги ва доимо унга 
ёрдамчи бўлгани унинг бу ажойиб феъл-атворидан далолатдир. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling