Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Ўша кунларнинг бирида ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳузурларига бир киши келади: — Ассалому алайкум, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси! — Ваалайкум ассалом, эй, Салмон! — Менга васият қиларсан, деб келдим. — Албатта, Салмон, мендан кейин бир қанча фотиҳлар бўлади. Сени улар ичида қорнини ва тўрвасини тўлдирувчи одам сифатида бўлишингни истамайман. Маълумки, беш вақт намоз ўқиган киши Аллоҳнинг лутфи ва марҳамати, ҳимоясида яшайди. Бу имкониятдан фойдаланиб, Аллоҳнинг бир бандасига озор берма. Агарда шундай қилсанг, Аллоҳ ҳисоб қилиб, юзинг билан оловга ташлайди... Мажолсиз беморнинг ортиқ сўзлашга дармони йўқ эди. Шу сабабли Салмон унга шифо тилаб, чиқиб кетди. * * * Тобора умри тугаб бораётганини ҳис қилган ҳазрат Абу Бақр (р.а.) қисқа вақт ичида қарор қилди ва бутун масъулиятни ҳис қилиб ўрнига халифа тайинламоқчи бўлди. Бу умматни икки йил олдинги воқеаларга учратмасдан халифалик ишини тугатмоқчи эди. Бир ярим йил олдин Қуръони каримни бутун китоб ҳолида тўплашни таклиф қилган ҳазрат Умар (р.а.)га: «Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) қилмаган ишни биз қандай қиламиз?» деган муаммоли саводни берган халифа энди Расулуллоҳ (с.а.в.) қилмаган ишни бажаришга қатъий азм қилган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) орасида анчагина фарқ бор эди. Икки ярим йилга яқин давр мобайнида давлат бошлиғи вазифасида ишлаб, ҳақиқатан анча пишганди. Кеча кўролмаётган ҳақиқатларни бугун яхшигина англаб оларди. Вақт ва воқеалар инсон учун шубҳасиз энг яхши сабоқдир. * * * Бир куни Абу Бакр (р.а.) ўз ҳузурига Абдураҳмон бин Авфни чақиришларини илтимос қилди. Шундан кейин дарҳол хабар юборилди ва кўп ўтмай кириб келган оқсоқ, очиқ чеҳрали бир киши, «Мени йўқладингми, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси»,-дея кириб кедди. — Ҳа, Абдураҳмон, кел, бу ёққа ўтир. — Бугун аҳволинг бироз тузукка ўхшайди, умид қиламанки, шифо топасан. Ҳақиқатан умид қиляпсанми, эй, севимли дўстим? Лекин мен умидвор эмасман. Менимча, дунё билан видолашадиган вақт яқин. Ўлимимдан аввал мўминлар ишини зиммасига оладиган бир инсонни тайинлаб, инсонларни ташвишга тушишидан қутқарайин. Сени ҳам шу масалада фикрингни билмоқчи бўлиб чақиртиргандим. Энди менга айт-чи, Умар бин Ҳаттоб ҳақида фикринг қанақа? Ҳазрат Абдураҳмон ўйлаб ўтирмасдан жавоб берди: — Нега мендан кўра яхшироқ биладиган инсонинг ҳақида мендан сўраяпсан? — Билсам ҳам, сенинг ҳам фикрингни билмоқчиман. — У сен ўйлагандан ҳам яхшироқ бир инсондир. Аммо бироз қаттиққўл табиатлироқ. — Умарнинг бу табиати мени юмшоқ, деб билишингдандир. Мен уни жиддий кузатдим. Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 104 Натижа шуки, мен бирор одамга ғазаб қилсам, Умар у одамнинг яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қилди, мени юмшоқ хулқда кўрган вақт тенгликни сақлаш учун у шиддатли бўлди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзи учун муҳим бўлган гапни ҳазрат Абдураҳмонга ҳам маъқул бўлганини билди ва паст овозда қўшимча қилди: — Бу гап орамизда сир бўлиб қолишини илтимос қиламан... — Ишонишинг мумкин, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, — деди Абдураҳмон бин Авф ва оқсоқланганича хонани тарк этди. Энди бири калта бўлиб қолган оёғини иймон, Ислом йўлида фидо қилган, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни душмандан мудофаа қилганида шу ҳолга тушган эди. Ўзи учун унутилмас бир шараф, тенгсиз ширин хотира бўлган бу воқеани билмаганлар айб (нуқсон) ҳисоблашарди. Улар фикрининг аҳамиятсизлиги маълум. У ҳаётида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан жаннат хушхабарини олган инсон эди. Ҳаётининг бу хушхабарга муносиблигини исботлаган ва давом этгирган шахсдир. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling