Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи  www.ziyouz.com


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
95
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) халққа маош тарқатаркан, аҳолини эркак-аёл, бой-камбағал каби 
тоифаларга ажратмасдан, ейиш-ичиш, кийиниш масалаларида тенг эҳтиёж соҳиблари 
сифатида қарарди. Шу сабаб ҳузурига келган ҳар бир кишининг маоши бошқаларники билан 
тенг эди. Абдураҳмон бин Ҳорис бин Ҳишомнинг хизматкори Абу Курра ҳам ўзи билан 
хўжайинининг маоши тенглигини айтади. 
Шунингдек, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўлжа бўлиб, мулк сифатида тушганлардан ҳам ўз улушини 
олмасдан, «Собиқуна Аввалун» гуруҳидаги ночор кишиларга улашганини ҳам эслаб ўтиш жоиз. 
Қиш мавсуми яқинлашаркан, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) турли хил кийимлар сотиб олиб, 
Мадинанинг бева аёлларига тарқатарди. 
Ҳиммат ва меҳрибончилик ўзини Аллоҳга дўст тутганлар учун доимий одатга айланиши шарт 
ҳисобланади. 
Бир куни ҳазрат Умар (р.а.) кўзи ожиз бир кекса аёлнинг хизматини қилиш учун борарди. 
Аммо ҳар гал борганида аёлнинг ишлари бажарилганлигига гувоҳ бўларди. Бир кун саҳар 
келиб у бахтли инсоннинг кимлигини билмоқчи бўлди ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ўша уйдан 
чиқиб кетаётганини кўрди. Бу билан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) халифалик билан бирга инсонларга 
хизматчи ҳам эканлигини гўзал намуналар билан исботлаган ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: «Бир 
қавм бошлиғи ўша қавмга хизмат қилгандир», мазмунидаги ҳикматли сўзларининг энг ёрқин 
намунасини кўрсатган эди. 
Ҳар ҳолда, атрофдагиларнинг ёрдамига кўз тиккандан кўра, инсонларга холис хизмат 
қилиш ва кўмаклашиш афзал ва бу олий инсонпарварлик вазифаси ҳисобланади. 
 
УМРА САФАРИ 
Ражаб ойи эди, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Абдураҳмон бин Сабиҳага учради ва унга ўзи билан 
сафарга чиқиш таклифини билдирди: 
― Агар хоҳласанг, мен билан бирга умрага боришинг мумкин, — деди. 
Бу гапдан албатта Сабиҳанинг боши кўкка етди: 
— Мамнун бўлардим, ё Расулуллоҳнинг халифаси! 
— У ҳолда тайёргарлигингни кўр. 
Шундай қилиб, ҳазрат Абу Бакр султонлардан бўлмаган, ёнида атиги битта шерик билан 
(Ислом тарихида номи танилмаган киши билан) Мадинани тарк этди. Ўрнига эса ҳазрат Умар 
(р.а.)ни қолдирди. 
Мадина яйловлари ўрнини бора-бора тепаликлар эгаллаб, яшил ранг кўринмайдиган, оқар 
сув нималигини билмайдиган чўллардан ўтишди. Гўё Мадина халқидаги юмшоқ феъллик, 
Макка халқининг қўпол, қайсар табиати билан жой алмашаётганди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу 
чўллардан ўн икки йил аввал ўтганди. Ўшанда жуда ҳаяжонланган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) 
учраши мумкин бўлган фалокатлардан минг бир андишада эди. Энди эса, учраган ҳар инсон 
унинг дин биродари. Таниган, кимлигини биладиган ҳар бир киши ҳурмат билан «Марҳамат, эй 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, меҳмонимиз бўл», дея таклиф этарди. Бири қўрқув, андиша 
ва ҳаяжонга тўла, иккинчиси ишонч ва ҳурмат билан бўлган бу икки сафарда ҳам Аллоҳдан 
бошқа нажоткор йўқ. Аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.) биринчи сафарининг шарафини дунёнинг ҳеч 
бир хазинасига алишмасди. 
Яна бир янги кун бошланаётган бир пайтда Макка водийлари ҳам кўрина бошлади. 
Бу йил умрининг тўқсон бешинчи йилини яшаётган ва анчадан буён кўзлари кўр бўлиб 
қолган бир киши, эшик ёнида ўтириб, ўтган-кетган билан суҳбат қурарди. Ортиқ унинг бу 
дунёда қиладиган иши қолмаганди. Ҳаёти давомида тўпланган тажрибалар ва хотиралар 
қолганди, холос. Уларни ёшларга гапириб бериб вақт ўтказар ва шу ёшда бирор нарса қила 
олиш бахтини берарди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling