Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Орадан бир-икки ҳафта ўтди. Али бин Абу Толиб ҳузурига бир меҳмон келди ва у меҳмонни очиқ юз билан кутиб олди. — Ассалому алайкум, эй тоғамнинг ўғли!.. — Ассалому алайкум. Зубайр бин Аввом ичкарига кирди ва ҳол-аҳвол сўрашдилар. — Сени муҳим бир иш билан йўқлаб келдим, эй Али. —Марҳамат, эшитаман. — Сен Абул Осга мурожаат қилиб қизи Умомага харидор бўлган эдинг-а? ―Ҳа. —Ҳали ҳам шу фиқрдамисан? — Албатга. Фотиманинг вафотидан кўп қайғурдим, бироқ Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизи қолдирган бўшлиқни тўлдирса фақат унинг (с.а.в.) набираси тўлдиради, деб ўйладим. Бу никоҳ менга бахт келтиради, деб биламан. — Ундай бўлса эшитгинки, Абул Ос вафотидан олдин бу ишга мени вакил қилиб кетди. Мен унинг номидан Умомани сенга никохлаб бераман. —Раҳмат сенга. Шундай қилиб, Умома ота уйидан айрилди. Ҳазрат Али (р.а.)нинг уйига келди. Ўз холаси Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 94 ҳазрат Фотима (р.а.)нинг омонатлари Ҳасан, Ҳусан, Умму Гулсум ва Зайнабларга она бўлди. Бир пайтлар уни оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз (с.а.в.) елкаларида олиб юрардилар. Ҳатто Абу Қамадо бир сафар Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда қиларкан, Умомани ерга қўяр, турганда яна олиб елкаларига ўтирғизар эдилар. Болалиги Пайғамбарлар султони Муҳаммад (с.а.в.) қучоғи ва елкасида ўтган, севилиши ибодат бўлган севимли ота меҳри билан улғайган Умома эндиликда уй бекаси эди. Буёғига Расулуллоҳ (с.а.в.) набираларига оналик қилиб, ҳаётини давом эттиради. Ўзи Набийлар Сарвари (с.а.в.)нинг меҳрибон қўллари остида камолга етган эди, энди эса унинг меҳрибон қўллари ҳазрат Фотима (р.а.)нинг ортида қолган болалар бошини силайди. * * * Кунларнинг бирида ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузурига Уайна бин Ҳикам ва Ақраб бин Ҳобислар келишди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам — «Муаллафаи қулуб» гуруҳидан бўлиб, ташрифларининг мақсади ўзларига ер берилишини сўраб келишганди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу истак бажарилиши учун бир нома ёзиб қўлларига тутқазди. Мамнун бўлган икки биродар яхши иш қилишганига ишонишарди. Бундан ҳазрат Умар (р.а.)ни ҳам топиб хабардор қилиб қўйишни маъқул кўришди. Бу номага гувоҳ сифатида унинг ҳам имзо қўйиши фойдадан ҳоли эмасди. Уни топиб аҳволни тушунтиришди. — Қани, кўрайин-чи, - жавоб қилди ҳазрати Умар (р.а.). Шундай дея ҳазрат Умар (р.а.) номани қўлига олди ва жаҳл билан йиртиб ташлади. Ақраб ва Уайна ҳайратда қолишди, васиқа эса парча-парча бўлди. — Нималар қилаяпсан, эй Умар?.. Уни шахсан халифанинг ўзи ёзиб берганди. — Биламан. Аммо сизларга берадиган пулимиз йўқ. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу тўловни тўғри йўлга бошлаш мақсадида берган эдилар. У пайт Ислом қудратли эмас эди. Аммо энди етарли кучга эга. Фитнаю фасод чиқарувчиларнинг жазосини бера олади. Рози бўлмасанглар ўртамизда қилич ҳакамлик қилади. — Унда чиқар қиличингни!.. дея олишмади. Бу гапни айтиш фалокат ортидан бориш бўларди. Қабила аҳлига ишониб иш қиладиган вақт эмас. Ғазабкор ва нафратли нигоҳлар ҳазрат Умар (р.а.)ни қўрқита олмасди. Шу боис, қандай келишган бўлса шундай ортга қайтишди. Аммо олдинда муҳим бир иш бор эди. Тўғри ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузурига бордилар ва бўлган воқеани тушунтирдилар. Ва ўз эътирозларини қуйидагича тугатишди: — Эй, Абу Бакр! Биз тушунолмаяпмиз. Сен амр берасан, Умар эса инкор этади. Ўзи халифа сенми ёки Умарми? Бу билан Ақраб ва Уайна ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг жаҳлини чиқармоқчи ва икки дўстнинг орасига низо солмоқчи бўлишган эди. Қай бири мағлуб бўлса ҳам фойда ҳисобланар эди. Аммо улар кутмаган тарзда халифа ўта вазмин ва мулоҳазакор оҳангда гап бошлади: —Агар хоҳласа Умар халифа бўлсин. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шу биргина гапи билан дунёни қонга ботирадиган, салтанат ва тахтдан бошқа нарсани ўйламайдиган кишиларнинг ақлига ҳам сиғмайдиган бир давлат бошлиғи эканлигини исбот қилганди. Бу жавобдан сўнг Ақраб ва Уайна жимгина чиқиб кетишдан бошқа чора топиша олмади. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг ўзбошимчалик билан иш кўриши Муаллифаи Қулубдагиларнинг улушини камайтирганди. Яъни умр бўйи келадиган даромад йўли ёпилганди. Ўн беш кишидан иборат Муаллифаи Қулуб гуруҳида ҳеч бир зарар кўрмаган Ҳаким бин Ҳизам ҳам бор эди. Чунки у бу масала ўртага қўйилган куниёқ ўзига тегишли ҳамма нарсани садақа сифатида тарқатиб, ҳеч кишидан ҳеч нарса умид қилмаслигини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзларига айтган эди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling