Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
96 — Шу келаётган ўғлинг, эй, Абу Куҳофа!.. Суҳбатнинг бир зумда узилиши ва бу хабарнинг берилиши кўпдан буён фаолиятини йўқотаёзган қулоқларга унчалик яхши етиб бормади: — Тушунмадим, — деди. — Абу Бакр келяпти. Буни англамай бўлмасди. Нуроний чол дарҳол ўрнидан турмоқчи бўлди ва ёнидагилар кўмагида турди. Буни кўрган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳозиржавоблик қилди: — Отажон, турманг,— у шундай дея туянинг чўкишини ҳам кутмасдан сакраб тушиб келиб қариянинг бўйнидан қучди, кўзларидан ўпди. Бу ўғлининг халифа бўлганидаи сўнг илк маротаба келиши эди. Бундан Абу Куҳофа яхшигина ҳаяжонга тушганди, кўзларидан йирик-йирик ёш томчилари оқарди. Ораларида ўттиз уч ёш фарқ ва ўн икки йиллик ҳасрат бор эди. Умрининг тўқсон икки йилини куфр ва ширкда ўтказган Абу Куҳофа, Макка фатҳ этилган кун қўлидан тутган ўғлининг гапи билан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб, шаҳодат калималарини келтирганди. Оламлар раҳмати бўлган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг нурли юзларини кўра олмаган, аммо овозини эшитиб насиҳатларини тинглаганди. Ўзи Исломга хизмат қила олмади. Аммо ўғли, набиралари ва ҳазрати Оиша (р.а.) мусулмон инсон учун шарафли бўлган хизматларни бажариб, Аллоҳнинг Расули (с.а.в.)ни энг кўп шу оила бахтиёр қилганди. * * * Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ташрифини эшитган Макка волиси Аттоб бин Осид, ёнига Суҳайл бин Амр, Икрима бин Абу Жаҳл, Ҳорис бин Ҳишомни олиб келди. Ҳар бирининг Расулуллоҳ (с.а.в.) билан аччиқ-ширин бир мунча хотираларга эга бўлган бу инсонлар билан ўтган кунлар ёдга олинди. Бу пайтда ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг кўзлари қайтмас бўлиб кетган севикли Пайғамбари (с.а.в.) ортидан ҳасрат тўла ёшларни тўка бошлади. Шунда Абу Куҳофа ўғлига қараб мурожаат қилди: — Эй Атиқ, булар қурайшларнинг энг фаол кишиларидир. Улар билан муомалада илтифотли бўл. — Отажон, ҳар иш Аллоҳнинг изнидадир. Елкамга жуда оғир вазифа юкланган. Унинг ёрдами билан бошкаряпман ва фақат Унгагина бурчлидирман, — дея жавоб берди. Сўнг биродарларига юзланиб: — Мен ғусл қилишим керак. Байтуллоҳга покиза ҳолда бормоқ лозим. Сизлар ишингизга боринг, — деди. Шундан кейин ювиниб, поклангач ёлғиз ўзи кибр ва ғурурга жой бермасдан Байтуллоҳга йўл олди. Йўлда уни учратганлар ҳурмат билан салом беришар ва «Хуш келдинг, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси», дейишарди. Ўнг қўлини эҳром устига қўйиб турди, сўнг Каъбага йўл олди. Хажари Асводни зиёрат қилди. Дуо қилиб атрофини етти маротаба айланди. Сўнг Мақоми Иброҳимда икки ракат намоз ўқиди. Сафо тепасига йўл олди. У ердан Марва томон юрди. Такрор Сафога келди. Шундай қилиб, уч марта Марвадан Сафога тўрт марта Сафодан Марвага юриб, етти марта бориб келди. Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бу икки тепа орасида бориб келганини ўйлаб, бир вақтлар ҳазрат Ҳожарнинг бу икки тепа орасида сувсиз қолган дилбандига сув топиш умидида югуриб-елганини хотирлади. Эртаси кун одамлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг яна Каъбани тавоф этаётганини кўришди. Бироздан сўнг Сафо тепаси ёнидаги «Доруннадва»га келди. Кимнинг шикояти, арзи бўлса, келсин, дея эълон берди. У ерда бироз ўтирди. Чақириғига биноан ҳузурига келганлар бўлди. Келганларнинг ҳаммаси вали Аттоб ҳақида, идорасининг яхшилиги ҳақида сўзладилар. Шикоят учун келганлар бўлмади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўша куни пешин намозини ўқигач, одамлар билан хайрлашди. Биродари билан йўлга чиқди. 450 чақиримга чўзилган бу зерикарли саҳролар ва қум дарёларидан такрор ўтиш лозим эди. Кекса ота ёнида фақат бир кеча бўлиб, ўртача ўн икки кунлик бу сафар чарчоғи ҳануз кетмаганди. Шунга қарамай яна ўн икки кунлик сафарга йўл олиш лозим эди. Аммо у |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling