Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
93 Шундай қилиб, Суриянинг муҳим савдо маркази ҳисобланган Басра мусулмонлар ихтиёрига ўтди. Бундан кейин Басра қалъасида Ислом байроғи ҳилпирайди. Масжидларда Аллоҳнинг буюклиги азон ва ибодат билан эълон қилинади, шу билан биргаликда Басра халқи ўз эътиқодларида қолишлари ва истаганларидек тижорат қилишлари мумкин эди. Балки шу кунга қадар кўрмаганлари адолатли бошқарувни ёқловчилар ҳам топилгандир... Икки кун аввал Руманус киритган таклифнинг рад этилиши катта зарарга олиб келганди. Қанча қон тўкилган, аёллар бева, болалар етим қолганди. Бир кунга қўмондон этиб тайинланган валий ҳам энди бир умр мажруҳ бўлиб қолган, ногиронлиги туфайли сиқилиб вақти-вақти билан бир кунлик салтанатнинг аччиқ хотираларини эслаб турарди. Руманус бир давлат арбоби сифатида енголмайдиган рақибини ҳеч бўлмаса қўлини ўпиб, зарарни озроқ бўлишини истаганди, аммо сўзини ўтказолмаганди. Басрада бажариш лозим бўлган тадбирларни қисқа вақтда ҳал қилган Холид бин Валид қўшинга ҳаракатланиш амрини берди. Энди кетма-кет ғалаба нашидасини сураётган қўшин Ярмук томонга йўл олган эди. АБУЛ ОСНИНГ ВАФОТИ Ҳижратнинг ўн иккинчи йили, сўнгги ойлар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тўнғич куёвлари Абул Ос бин Раби умрининг ҳам сўнгги кунлари бўлди. Одамлар ҳаж мақсадида Каъбани зиёрат қилишаркан, у ҳам ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини ўтказарди. Аёли Зайнабни тупроққа топширганига тўрт йил бўлибдики, ҳали ҳам унинг хаёли билан овунади. Ахийри ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолгач: «Менга Зубайр бин Аввомни чақиринглар», - деди. Ҳазрат Зубайр келди, кўришдилар. Мақсад қилиб қўйиб, бажара олмаган ишларини унга тушунтирди ва шу ишларни бажаришни васият қилди. Кўп ўтмай Бақиъ қабристони бошқа инсонлар қатори уни ҳам ўз ҳузурига олди. Юзини қиблага қилиб ётқизишди ва устидан тупроқ тортишди. Биродарлари уни иймон ва амаллари ила қолдириб, ортларига қайтишди. Иймон келтирмасдан олдин ҳам, кейин ҳам вафоли инсон бўлган, гўзал ахлоқ соҳиби, мардлиги билан танилган Абул Ос, кўнгилларда ширин хотиралар қолдириб кетганди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам у ҳақда фикр билдириб, шундай деган эдилар: «Абул Оснинг куёвлигидан оиламиз роҳатсиз бўлмади». Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling